Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 июндаги ПҚ-1990-сонли «Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижроси устидан назорат Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 21 ноябрь,
ПҚ-2071-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 21 ноябрдаги ПҚ–2071-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритиладиган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида юридик журналлар тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2005 йил 18 октябрдаги ПҚ-203-сон қарорида:
а) 1-иловада:
1-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Журналнинг таъсисчилари бўлиб Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси, Тошкент давлат юридик университети, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти ҳисобланади. Журнал ҳар чоракда бир марта ўзбек, рус ва инглиз тилларида 15 минг нусхада нашр этилади»;
5-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Журналнинг таъсисчиси Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳисобланади. Журнал йилига 6 марта ўзбек ва рус тилларида 2,5 минг нусхада нашр этилади».
б) 2-иловада:
1-банднинг «Журналларнинг бош таъсисчилари» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, СМТИ, ДБА, ТДЮУ, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти»;
5-банднинг «Журналларнинг бош таъсисчилари» устунидаги «Адвокатлар ассоциацияси» деган сўзлар «Адвокатлар палатаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги ПФ-5069-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 447-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳарбий академик лицейлар фаолиятини ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2007 йил 22 майдаги ПҚ–641-сон қарорининг 3-банди бешинчи хатбошисида «институти» деган сўз «университети» деган сўз билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги 2011 йил 23 августдаги ПҚ–1602-сон қарорида:
а) 1-илованинг 8-бандида:
8.12 кичик банднинг иккинчи хатбошисида «институтида» деган сўз «университетида» деган сўз билан алмаштирилсин;
8.16 кичик банднинг тўртинчи хатбошисида «институти» деган сўз «университети» деган сўз билан алмаштирилсин;
б) 2-сон иловада «Тошкент давлат юридик институти» деган блок «Тошкент давлат юридик университети» деган блокка алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Малакали педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини шундай кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2012 йил 28 майдаги ПҚ–1761-сон қарори 2-иловасининг 32-бандида «институти» деган сўз «университети» деган сўз билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 47-сон, 616-модда; 2017 й., 23-сон, 447-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.04.2018 й., 07/18/3666/1073-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2022 й., 06/22/214/0791-сон)