Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 7 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1707-1]
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш бўйича 2013 йил 6 ноябрдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ–1602-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 329-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сонли «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 1997 й., 10-сон, 33-модда) ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сонли «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 5-сон, 26-модда) қарорларига асосан буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан киритилган Аспирантура (докторантура) тўғрисида низомни (рўйхат рақами 1707, 2007 йил 3 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 365-модда) қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш юзасидан 2011 йил 16 майдаги 1-6-294/8-сонли ва 2012 йил 21 августдаги 1-6-711/8-сонли тақдимномаларнинг талаблари бажарилмаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2007 йил 9 августдаги 164, 11, 3/10 ва 19-сонли «Аспирантура (докторантура) тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорини (рўйхат рақами 1707, 2007 йил 3 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 365-модда) давлат реестридан чиқариш ҳақидаги мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ҳамда бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ушбу буйруқни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи Н. Жўраев зиммасига юклансин.
Вазирнинг биринчи ўринбосари М. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 7 ноябрь,
330-мҳ-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 45-сон, 598-модда)