Хоразм вилояти Шовот тумани ҳокимининг
Қарори
Шовот туманида тракторлар, ўзи юрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Хоразм вилояти Шовот тумани ҳокимининг 2014 йил 23 январдаги 57-сонли «Шовот туманида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сонли қарорига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2004 йил 15 ноябрдаги 248-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Тракторлар, ўзи юрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ қарор қиламан:
1. Шовот туман Қишлоқ хўжалиги бўйича инспектори (Х. Қуранбоев), тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган тракторлар, ўзи юрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларининг (кейинги ўринда «Машиналар» деб юритилади) 2013 йилда (1 февралдан 31 июлгача) техник кўрикдан ўтказишни таъминлансин.
Машиналарни техник кўрикдан ўтказишда улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этиш устидан самарали назоратни ташкил этиш, амалда мавжудлигини, машиналар сонини, уларнинг ҳолатини, рўйхатдан ўтказиш маълумотларини аниқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилсин.
2. Тумандаги машиналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш комиссияси таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
3. Машиналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш графиги 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1 ва 2-иловалар берилмайди.
4. Машиналар техник кўригидан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг:
тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзи юрар машиналарига — 0,18 фоизи;
қишлоқ хўжалик машиналарига — 0,10 фоизи;
машина-трактор парклари, устахоналари ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари — 0,37 фоизи;
биринчи техник кўрикдан носоз деб топилган машиналар такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорда йиғим қайта ундирилсин.
5. Туман Давлат техника назорати бош инспектори (М. Абдуллаев)га белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган ёки мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган носоз машиналарни йўлга чиқарилишини олдини олиш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан назорат кучайтирилсин.
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари в. б О. Холбоев зиммасига юклатилсин.
7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳоким К. КУРЯЗОВ
Шовот ш.,
2013 йил 5 апрель,
302-сон