30.10.2013 йилдаги 292-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон кўмир саноати илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти» масъулияти чекланган жамият фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, пухта лойиҳа базасини шакллантириш ва кўмир конларини, муҳандислик инфратузилмаси объектларини қуриш, ишлаётганларини модернизациялаш ва реконструкция қилиш, кўмир саноати корхоналарини техника жиҳатидан қайта жиҳозлаш ҳисобига кўмир саноатини янада барқарор ва мувозанатли ривожлантиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Кўмирлойиҳа LTD» масъулияти чекланган жамият қатнашчиларининг умумий йиғилишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбеккўмир» очиқ акциядорлик жамиятини устав фондидаги камида 51 фоиз миқдоридаги улуш билан «Кўмирлойиҳа LTD» масъулияти чекланган жамият муассислари таркибига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кўмирлойиҳа LTD» масъулияти чекланган жамиятни Ўзбекистон кўмир саноати илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти (кейинги ўринларда «Ўзкўмирсаноат ИТЛИ» масъулияти чекланган жамият деб аталади) деб қайта номлаш ва унинг ходимларининг чекланган сони 94 та штат бирлигидан, шу жумладан маъмурий-бошқарув ходимлари сони — 11 нафардан, асосий ишлаб чиқариш ходимлари сони — 73 нафардан ва ёрдамчи ходимлар сони — 10 нафардан иборат бўлган ташкилий тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзбекэнерго» Давлат акциядорлик компанияси, «Ўзбеккўмир» очиқ акциядорлик жамияти ва «Кўмирлойиҳа LTD» масъулияти чекланган жамиятнинг қуйидагиларни «Ўзкўмирсаноат ИТЛИ» масъулияти чекланган жамиятнинг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари этиб белгилаш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўмир конлари ва разрезларини қуриш, ишлаётганларини модернизациялаш ва реконструкция қилиш, шунингдек кўмир саноати объектларини техник жиҳатдан реконструкция қилиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда кўмир разрезлари билан комплекс тарзда қуриладиган участкаларнинг бош схемаларини тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ресурсларни қазиб олиш саноатига йўналтирилган, шу жумладан ўз фаолиятини «Ангрен» МИЗ ҳудудида амалга оширадиган корхоналар объектларини қуриш, модернизациялаш, реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш бўйича техник, технологик ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалаштирилаётган объектлар ҳудудларида муҳандислик изланишларини бажариш, шу жумладан очиқ кўмир конларида геомеханик тадқиқотларни, шунингдек кўмир разрезлари бортларининг барқарорлигини кузатиб бориш бўйича геодезия ишларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўмир разрезларининг гидрогеологик ҳолатини, шу жумладан сувли қатламларнинг фильтрлаш параметрларини ўрганишни ҳисобга олган ҳолда ер юзасидаги сувларни тўплаш ва кўмир разрезларидан ташқарига чиқариб ташлаш бўйича лойиҳа-қидирув ишларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўмир саноати иқтисодиёти ва ишлаб чиқаришини бошқариш, кўмир маҳсулотларининг янги турларини ишлаб чиқариш соҳасида лойиҳа-қидирув ишларини ва илмий тадқиқотларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маълумот учун қабул қилинсинки, қуйидагилар «Ўзкўмирсаноат ИТЛИ» масъулияти чекланган жамиятни молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, лойиҳа-қидирув ва лойиҳалаш ишларини амалга ошириш, лойиҳаларни амалга оширишни техник жиҳатдан кузатиб бориш учун ажратилган буюртмачилар маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ унинг ўз фаолиятидан олган даромадлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия ва донор ташкилотларнинг грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идораларнинг уларнинг буюртма-буюртманомалари бўйича тадқиқотлар ўтказиш учун ажратиладиган маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзбекэнерго» Давлат акциядорлик компанияси, «Ўзбеккўмир» очиқ акциядорлик жамияти ва Тошкент вилояти ҳокимлигининг «Ўзбеккўмир» очиқ акциядорлик жамияти томонидан бош офиси ижара шартларида Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси, 30-уй манзилида жойлашган «Ўзкўмирсаноат ИТЛИ» масъулияти чекланган жамият филиалини жойлаштириш учун Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, Ибн Сино кўчаси, 3-уй манзилида жойлашган бинони «Ўзкўмирсаноат ИТЛИ» масъулияти чекланган жамиятнинг устав фондидаги «Ўзбеккўмир» очиқ акциядорлик жамияти улуши ҳисобига бозор қиймати бўйича бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 30 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
292-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 44-сон, 580-модда)