Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» Агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 29 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1989-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 январдаги 4-сон «Республика аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 2-сон, 26-модда) мувофиқ Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2009 йил 16 июндаги 07-125 ва 64-сон қарори (рўйхат рақами 1989, 2009 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 354-модда) билан тасдиқланган Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директори У. ХАЛМУХАМЕДОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 21 октябрь,
116-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 21 октябрь,
101-сон
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2013 йил 21 октябрдаги 116, 101-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
«6. Бошқармаларнинг бошқарув ва муҳандис-техник ходимларининг чекланган сони қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Бошқармаларда мавжуд иш ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда бошқарув ва муҳандис-техник ходимларининг меъёрланган сони қонун ҳужжатларида кўрсатилган ходимлар сонидан ҳам камроқ этиб белгиланиши мумкин.
7. Бўлим бошлиғи лавозими қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган бошқармаларнинг намунавий тузилмасидан келиб чиққан ҳолда жорий этилади.».
2. 8-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бош механик лавозими бошқарма балансида 50 дан ортиқ техника бирлиги мавжуд ҳолларда жорий этилади. Ҳар 10 гектар кўкаламзорлаштириладиган ер майдонига 1 та бирлик агроном лавозими жорий этилади.».
3. 10 ва 11-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. 28 ва 29-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«28. Бошқармаларда зарур ҳолларда мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ асосий ишлаб чиқариш ходимларининг алоҳида лавозимлари киритилиши мумкин.
29. Бошқармалар ёрдамчи ходимларининг чекланган сони қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.».
5. 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. 5-иловада «Лавозимни жорий этиш шартлари» устунининг иккинчи сатри қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10 — 15 та ишчига 1 та бирлик».
7. Ушбу ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
2013 йил 21 октябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 44-сон, 581-модда)