Тошкент шаҳар ҳокимининг
Қарори
Тошкент шаҳар ҳокимининг «Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2013 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида»ги 2012 йил 30 декабрдаги 1052-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2021 йил 4 июндаги 390/41-6-сонли «Тошкент шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан киритилган ва Молия, Иқтисодиёт вазирликлари билан келишилган 2013 йил 3 июлдаги 01/14-422, № 47 ва Б.Ю/03-04-06/182-1-сонли хатига асосан Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2013 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида»ги 2012 йил 30 декабрдаги 1052-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2013 йил 12 июндаги № 02/02-1-74 сонли топшириғини бажариш мақсадида «Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2013 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида»ги 2012 йил 30 декабрдаги 1052-сонли қарори 1-иловасидаги алоҳида шартлар қисми қуйидаги 3-банд билан тўлдирилсин:
«***Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2013 йил 12 июндаги № 02/02-1-74 сонли топшириғига асосан Мудофаа вазирлиги спорт зали Ўзбекистон Республикаси баскетбол федерациясининг ёзма мурожаатига асосан ижарага берилишида давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг ноль ставкалари қўлланилади».
2. Мазкур қарорнинг бажарилиши назорати Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.С. Рахмонов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Р. УСМАНОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 22 август,
662-сон