Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
буйруғи
Механизаторларни, тузатиш-хизмат кўрсатиш ходимларини техникани авайлаб сақлаганлиги ва ундан самарали фойдаланганлиги, ёнилғи-мойлаш материалларини тежаб сарфлаганлиги учун моддий рағбатлантириш тартибини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 25 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 771-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 290-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 12-сон, 98-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан 1999 йил 1 июнда 35/4-84-сон билан тасдиқланган Механизаторларни, тузатиш-хизмат кўрсатиш ходимларини техникани авайлаб сақлаганлиги ва ундан самарали фойдаланганлиги, ёнилғи-мойлаш материалларини тежаб сарфлаганлиги учун моддий рағбатлантириш тартиби (рўйхат рақами 771, 1999 йил 12 июль) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ «Ўзагромашсервис» уюшмаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазирнинг биринчи ўринбосари Ш. ТЕШАЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 21 октябрь,
199-сон
Келишилган:
«Ўзагромашсервис» уюшмаси раиси Б. АБДУҚОДИРОВ
2013 йил 21 октябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 43-сон, 577-модда)