Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 12.02.1991 йилдаги ПФ-141-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МУАССАСАЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ МАОШЛАРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий, техника ва ижтимоий фанларнинг етакчи йўналишларига доир муҳим тадқиқотларни ривожлантиришни жадаллаштириш, илмий-тадқиқот ишлари ва олимлар меҳнати учун зарур шарт-шароит яратиш ҳамда уларнинг самарадорлигини оширишни рағбатлантириш мақсадида ва бозор иқтисодиётига ўтиш муносабати билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1991 йилнинг 1 апрелидан Ўзбекистон ССР Фанлар академияси системасининг илмий ташкилотлари, Ўзбекистон ССР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ССР Халқ таълими вазирлиги, ВАСХНИЛ Ўрта Осиё бўлими, Ўзбекистон ССР Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон ССР Маданият вазирлиги, Ўзбекистон ССР Ижтимоий таъминот вазирлиги, Ўзбекистон ССР Иқтисодиёт комитети, Ўзбекистон ССР Адлия вазирлиги ва жумҳурият Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган бошқа ташкилотлар раҳбар, илмий ва бошқа ходимларининг мансаб маошлари 30 фоиз оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ана шу мансаб маошлари давлат бюджетидан ажратиладиган ва илмий ташкилотлар қидириб топаётган маблағлар ҳисобига шартномавий ишларни кенгайтириш, ташкилий тузилмани такомиллаштириш ва бошқа тадбирлар ҳисобига баравар улушда оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1991 йил 12 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-141-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 5-сон, 97-модда)