сирдарё вилояти Халқ депутатлари Сирдарё тумани Кенгашининг
Қарори
Сирдарё туман махаллий бюджетининг 2013 йилги асосий истиқбол кўрсаткичлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-1887-сонли қарорини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 24, 25-моддаларига биноан Халқ депутатлари туман Кенгаши сессияси қарор қилади:
1. Сирдарё туман маҳаллий бюджетининг 2013 йилга асосий истиқбол кўрсаткичлари тасдиқлансин.
2. Туман ҳокимлиги, туман ҳоким ўринбосарлари асосий эътиборни биринчи даражали харажатлар иш ҳақи, ижтимоий нафақа ва стипендияларни тўлиқ молиялаштиришга қаратиб, ушбу масалаларга туман Кенгаши депутатлари, жамоатчиликни кенг жалб этишни таъминласинлар. Бунинг учун жойлардаги раҳбарларнинг шахсан жавобгарлиги белгилаб қўйилсин.
3. 2013 йил бюджетида ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари 1,20 баробарига оширилганлигини ҳисобга олиб, ушбу соҳаларга ажратиладиган маблағлардан самарали фойдаланиш чоралари кўрилсин.
4. Туман молия бўлими (У. Бабаев) туман ҳудудий ғазначилик бўлинмаси (Ж. Холмухамедов) бюджет маблағларнинг мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан назоратни кучайтирсин.
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш. Комилов зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси Б. СУВОНОВ
Сирдарё т.,
2013 йил 28 январь,
16/94-сон