16.10.2013 йилдаги 282-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 15.05.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Тошкент шаҳри ҳудудидаги каналларнинг санитария ҳолатини яхшилаш ва ободонлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри ҳудудидаги каналларни сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш ишларини ташкил этиш ва бошқаришни янада такомиллаштириш, шунингдек уларнинг ўзанларини ва каналларга туташ ҳудудларни ободонлаштиришни янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Тошкент шаҳар сув хўжалиги бошқармасини тугатиш ҳамда унинг негизида Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳузурида Каналларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш ихтисослаштирилган бошқармасини (кейинги ўринларда Ихтисослаштирилган бошқармаси деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Ихтисослаштирилган бошқарманинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган магистрал каналларни ва улардаги иншоотларни сақлашга доир ягона техник сиёсатни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган магистрал каналлар ва сув хўжалиги иншоотларининг зарур даражадаги санитария ҳолатини ва техник жиҳатдан ишончлилигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
каналлардан ишончли фойдаланиш ва уларни ишлаш ҳолатида сақлашга тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
каналларни санитария жиҳатидан тозалаш ишларини комплекс ва тубдан яхшилаш, каналларга туташ ҳудудларни санитария, экология норма ва қоидаларига мувофиқ ободонлаштириш функцияларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
каналларнинг шаҳардаги участкаларини уларнинг қуйилиш жойларини бетонлаш йўли билан реконструкция қилиш, қирғоқлар бўйида замонавий ландшафт архитектурасини қўллаган ҳолда рекреацион зона барпо этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув ва энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратилган маблағлар, моддий-техника ресурслари, махсус техника ва асбоб-ускуналардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган магистрал каналлар ва иншоотлар тизимининг 1-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича бир қисмини белгиланган тартибда Ихтисослаштирилган бошқарма тасарруфига берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика сув ресурсларини ҳавзали бошқариш тамойилидан келиб чиққан ҳолда, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг белгиланган тартибига риоя этилишини таъминлаш, умуман берилаётган магистрал каналлар (тизимлар) ва иншоотлар бўйича сув олиш ва сув бериш тўғрисидаги ишончли ҳисоб ва ҳисоботларни юритиш вазифалари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида қолдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 майдаги 267-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 343-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри ҳудудидаги каналларни хатловдан ўтказиш ҳамда қаровсиз каналларни ва Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси магистрал каналлари ва иншоотлари тизимининг бир қисмини бериш бўйича Идоралараро ишчи комиссия таркиби 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Идоралараро ишчи комиссия (Б. Раҳмонов) 2013 йил 1 ноябргача бўлган муддатда Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган қаровсиз каналларни хатловдан ўтказсин ва уларни янгидан ташкил этилган Ихтисослаштирилган бошқарма балансига белгиланган тартибда ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги белгиланган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг тугатилаётган Тошкент шаҳар сув хўжалиги бошқармасининг асосий воситалари, механизмлари, автотранспорти, моддий-техника ресурслари лимитлари, штат бирликлари ва бюджет маблағларини бериш – қабул қилиб олишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослаштирилган бошқарманинг штатлар рўйхатини ва харажатлар сметасини рўйхатдан ўтказишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослаштирилган бошқармани 4-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича зарур махсус техника ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлашни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 4-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Тошкент шаҳар сув хўжалиги бошқармасининг ўтказилаётган харажатлар сметаси маблағлари, шунингдек Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари, шу жумладан маҳаллий бюджет даромадлар қисмининг ошириб бажарилишидан ва харажатларни мақбуллаштириш ҳисобига олинган маблағлар Ихтисослаштирилган бошқарманинг каналларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлашга, 2013 йилда махсус техника ва асбоб-ускуналар сотиб олишга харажатларини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2014 йилдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда каналларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш ҳамда Ихтисослаштирилган бошқармани зарур махсус техника ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И.Закиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 16 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
282-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 майдаги 267-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 343-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 16 октябрдаги 282-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Сув хўжалигини бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 21 июлдаги 320-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 65-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1 та магистрал канал бошқармаси, 3 та ирригация тизимлари бошқармалари, 1 та шаҳар сув хўжалиги» блокидан «1 та шаҳар сув хўжалиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«V. Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси» бўлимида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-банд чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маъмурий-бошқарув ходимларининг чекланган сони» устунининг «Жами» қаторидаги «139» рақамлари «132» рақамлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маъмурий-бошқарув ходимларининг чекланган сони» устунидаги «Ўзбекистон Республикаси бўйича ҲАММАСИ» қаторидаги «1495» рақамлари «1488» рақамлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сон қарорига 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. * Молиялаштириш хўжалик фаолиятидан олинган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 42-сон, 558-модда; 2017 й., 19-сон, 343-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)