11.10.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2516
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг буйруғи, 11.10.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2516
Кучга кириш санаси
14.10.2013
Ҳужжат 19.03.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш тизимида ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 11 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2516]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 апрелдаги 108-сон «Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 17-сон, 225-модда) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш тизимида ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш маркази томонидан 1999 йил 28 апрелда тасдиқланган Ишларга ҳақ тўлаш тартиби (рўйхат рақами 722, 1999 йил 11 май) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош директор А. КУРБАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 18 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
439-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2013 йил 18 сентябрдаги 439-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш тизимида ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги, «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сон «Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги, 2013 йил 19 апрелдаги 108-сон «Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги ва 2015 йил 14 октябрдаги 292-сон «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ, аккредитация қилиш, назорат йўсинидаги текширув, сертификатлаштириш, хорижий мамлакатларнинг мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатларини, мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларни ва синовлар протоколларини эътироф этиш бўйича ишлар ва хизматлар учун тўловларни, шунингдек мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик учун бир марталик тўловларни тўлаш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2016 йил 30 мартдаги 178-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2516-2, 27.04.2016 й.)таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Асосий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрологик хизматлари ўз фаолиятларини аккредитация қилинганлик тўғрисидаги гувоҳномалар асосида амалга оширадилар.
(1-банд Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2016 йил 30 мартдаги 178-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2516-2, 27.04.2016 й.)таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш тизимидаги ишлар ва хизматлар нархи шартнома асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда аккредитация қилиш, назорат йўсинидаги текширув, сертификатлаштириш, хорижий мувофиқлик сертификатларини тан олиш ва декларациялаш бўйича ишлар ва хизматларнинг нархини шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 1999 й., 2-сон, 9-модда) мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Монополист корхоналар ва табиий монополия субъектларининг аккредитация қилиш, назорат йўсинидаги текширув, сертификатлаштириш, хорижий мувофиқлик сертификатларини тан олиш ва декларациялаш бўйича ишлар ва хизматларининг нархи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 364-модда) билан тасдиқланган Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Аккредитация қилиш ва назорат йўсинидаги текширув бўйича ишлар ва хизматларнинг тўлови
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сон қарори билан тасдиқланган Мувофиқликни баҳолаш органларини ва метрологик хизматларни аккредитация қилиш ҳамда инспекция назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-бандига мувофиқ аккредитация қилиш (аккредитация қилиш соҳасини кенгайтириш) ишлари учун тўлов ариза берувчи томонидан босқичма-босқич амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2016 йил 30 мартдаги 178-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2516-2, 27.04.2016 й.)таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Натижаларидан қатъи назар, аккредитация қилиш бўйича ишларни бажариш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар тўланиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (бундан буён матнда «Ўзстандарт» агентлиги деб юритилади) ўз вазифаларининг бир қисмини маҳсулотларни сертификатлаштириш органларига ва синов лабораторияларига (марказларига) (бундан буён матнда аккредитация объекти деб юритилади) ўтказишга ҳақлидир.
(6-банд Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2015 йил 7 майдаги 191-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2516-1, 12.05.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 19-сон, 238-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Аккредитация объекти аккредитация қилинганида ва унга «Ўзстандарт» агентлиги ўз вазифаларининг бир қисмини (аккредитация қилиш соҳасини инобатга олган ҳолда) ўтказганда «Ўзстандарт» агентлиги ва аккредитация объекти ўртасида битим тузилади ҳамда унга мувофиқ аккредитация объекти «Ўзстандарт» агентлигига бажарилган ишлар ва хизматлар ҳажмидан ажратмаларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация объектларининг ажратмалар миқдори «Ўзстандарт» агентлиги томонидан ўтказилган ишлар ва хизматларнинг ҳажми ва турига боғлиқ бўлади ҳамда умумий тушум ҳажмининг 5 фоизидан ошмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Аккредитация объектларининг фаолияти устидан назорат йўсинидаги текширув ўтказиш учун тўлов «Ўзстандарт» агентлиги ва аккредитация объекти ўртасида тузилган битимга асосан ҳақиқий сарфларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Сертификатлаш, хорижий мувофиқлик сертификатларини тан олиш ва декларациялаш бўйича ишлар ва хизматлар тўлови
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Маҳсулотлар, хизматлар ва сифат тизимларини сертификатлаштиришда ҳақиқий сарфларни ҳисобга олган ҳолда Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларининг (рўйхат рақами 1458, 2005 йил 18 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 10-11-сон, 86-модда) 8-бандида кўзда тутилган сертификатлаштириш босқичлари тўланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Натижаларидан қатъи назар, сертификатлаштириш бўйича ишлар ва хизматларни ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар тўланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Сертификатланган маҳсулот ва сифат тизимининг назорат йўсинидаги текширувини ўтказиш бўйича ишлар ва хизматларнинг тўлови, ҳақиқий сарфлардан келиб чиқиб, мувофиқлик белгисини ишлатиш ҳуқуқи бўйича битим асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Хорижий мамлакатларнинг мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатларини, мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларни ва синовлар протоколларини эътироф этиш бўйича ишлар ва хизматларнинг тўлови Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сон қарори билан тасдиқланган Мувофиқликни баҳолаш органларини ва метрологик хизматларни аккредитация қилиш ҳамда инспекция назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ва Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларига (рўйхат рақами 1458, 2005 йил 18 март) мувофиқ эътироф этиш жараёнини амалга ошириш бўйича ҳақиқий сарфлардан келиб чиқиб амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2016 йил 30 мартдаги 178-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2516-2, 27.04.2016 й.)таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Декларациялаш йўли билан маҳсулотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш бўйича ишлар ва хизматлар тўлови Маҳсулотнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини декларациялаш тартиби тўғрисида низомга (рўйхат рақами 1465, 2005 йил 6 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 107-модда) мувофиқ декларациялаш йўли билан маҳсулотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш жараёнини амалга ошириш бўйича ҳақиқий сарфлардан келиб чиқиб амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Сертификатлаштириш ишлар ва хизматларининг нархини шакллантиришда «Ўзстандарт» агентлигининг рентабеллик меъёри «Ўзстандарт» агентлиги томонидан белгиланади ҳамда 20 фоиздан ошмаслиги лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Сертификатлаштириш органларига мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик учун бир марталик тўловларни тўлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мувофиқлик белгисидан фойдаланишни назарда тутувчи схемалар бўйича амалга оширилган сертификатлаштиришнинг натижалари ижобий бўлганда, маҳсулотларни сертификатлаштириш органи билан ишлаб чиқарувчи корхона (сертификацияга номзод) ўртасида битим тузилади, унга кўра битимда белгиланган муддатларда ишлаб чиқарувчи корхона мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик учун сертификатлаштириш органига бир марталик тўловни тўлайди.
(15-банд Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2015 йил 7 майдаги 191-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2516-1, 12.05.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 19-сон, 238-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Бир марталик тўлов сертификатлаштирилган маҳсулотларни сотишдан қўшилган қиймат ва акциз солиқларини чегириб режалаштирилган тушумлардан келиб чиққан ҳолда, мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш кунидаги республикада белгиланган энг кам иш ҳақидан келиб чиқиб, ушбу Қоидаларнинг иловасида кўрсатиб ўтилган миқдор асосида ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Сертификатлаштирилган маҳсулотларни сотишдан режалаштирилган тушум миқдорининг тасдиғи бўлиб, сертификатлаштирилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ускунасининг қуввати кўрсатилган ҳолда, ишлаб чиқарувчи корхонанинг раҳбарлик вазифаларини ва бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахслари, шунингдек режалаштириш бўлими бошлиғи (штатлар жадвалида кўзда тутилган бўлса) имзолари билан тасдиқланган ёзма аризаси ҳисобланади.
(17-банд Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2020 йил 10 мартдаги 27-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2516-3, 19.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 10/20/2516-3/0337-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ишлар ва хизматларнинг ҳаққоний сермашаққатлилигини аниқлашда жавобгарлик, аккредитация ва назорат йўсинидаги текширув бўйича — «Ўзстандарт» агентлигига, сертификатлаштириш, хорижий мувофиқлик сертификатларини тан олиш ҳамда декларациялаш бўйича — сертификатлаштириш органи раҳбарлари зиммасига юклатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Мазкур Қоидалар талабларига риоя қилиш устидан давлат назоратини «Ўзстандарт» агентлиги амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 18 сентябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаш тизимида ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш қоидаларига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик учун бир марталик тўловнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДИФФЕРЕНЦИАЛ ШКАЛАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р‎

Мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик
‎ учун бир марталик тўловни ҳисоблаш учун
‎ сертификатлаштирилган маҳсулотнинг уч
‎ йилдаги тушум ҳажмининг шкаласи
‎ (ҚҚС ва акциз солиқсиз), млн сўмда ‎

Энг кам иш ҳақининг каррали
‎миқдорларида бир марталик
‎тўлов ставкаси
(ҳар 10 млн сўмлик
‎сертификатлаштирилган
‎ маҳсулот тушим ҳажмига)

1.‎

10 000 дан кўп бўлмаган‎

0,05‎

2.‎

10 000 дан юқори‎

0,025‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 41-сон, 555-модда; 2015 й., 19-сон, 238-модда; 2016 й., 17-сон, 181-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 10/20/2516-3/0337-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2021 й., 10/21/2516-4/0947-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)