Фарғона вилояти Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги «Мулк-Инвест» давлат унитар корхонаси балансига қабул қилинган мулкий мажмуалар ва ер майдонларини мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.10.2012 йилдаги 281-сонли қарорига, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 30-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2013 йил 18 февралдаги ММ 04-03-35-06/142-сонли, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2013 йил 1 мартдаги 02/39-48 ХФЙ-сонли мурожаатлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2013 йил 22 февралдаги 02/17-11-сонли топшириғини инобатга олиб, халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2013 йил 22 февралдаги 02/17-11-сонли давлат ихтиёрига қайтарилган мулкий мажмуаларга нисбатан Ҳукуматнинг тегишли қарорлари қабул қилингунга қадар «Мулк-инвест» ДУК балансида сақланган даврда ер ва мулк солиқлари бўйича имтиёз бериш юзасидан берилган топшириғи раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. «Мулк-инвест» ДУК балансига қабул қилинган Марғилон шаҳар Бекат олди кўчаси 1-уйда жойлашган «Улгуржи савдо базаси»ни ҳамда ушбу база балансида бўлган 56 номдаги 71 дона кўчар мулклар:
Марғилон шаҳар Бекат олди 1а-уйда жойлашган «Автобаза» ҳамда ушбу автобаза балансида бўлган ГАЗ 5226 (1988 йилда ишлаб чиқарилган), ГАЗ 5201 (1977 йилда ишлаб чиқарилган) автотранспорт воситалари;
Марғилон шаҳар, Саккокий кўчаси, 6-уйда жойлашган «Савдо базаси»ни ва ушбу база балансида бўлган 4 номда бўлган 4 дона кўчар мулклар ҳамда 2 дона автотранспорт воситалари Ҳукуматнинг тегишли қарорлари қабул қилингунга қадар унинг балансида сақланган ва сақланаётган даври учун мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод этилсин.
3. Шаҳар молия бўлими мудири (Ш. Мирзаев) Давлат солиқ инспекцияси (Б. Ҳолиқов)лар билан биргаликда юқоридаги объектлар ер ва мол-мулк солиғидан озод этилиши муносабати билан амалдаги тартиб асосида тегишли ҳисоб-китобларни амалга ошириш вазифаси ва ушбу мулкларга ер ва мол-мулк солиғи ҳисобланмаслиги чораларини кўриш топширилсин.
4. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинганидан сўнг кучга кириши белгилаб қўйилсин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари в.б Б. Султоновга ва Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси раиси О. Ахунжанов зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси Ш. ЭРКАБОЕВ
Марғилон ш.,
2013 йил 8 июнь,
23/96-сон