Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
«Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда республикада давлат ёнғин назоратини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматига, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 449-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2018 й., 09/18/449/1356-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги икки ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 4 октябрь,
272-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Давлат ёнғин назорати тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат ёнғин назорати органлари ва мансабдор шахсларининг рўйхатини, уларнинг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Давлат ёнғин назорати давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини текшириш ва текширув натижалари бўйича чора-тадбирлар кўриш мақсадида амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 449-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2018 й., 09/18/449/1356-сон)
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ёнғин назорати бўйича давлат инспектори — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг давлат ёнғин назоратини амалга ошириш ваколатига эга бўлган мансабдор шахси;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 449-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2018 й., 09/18/449/1356-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини текшириш — давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқароларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларини бажаришлари юзасидан давлат ёнғин назорати органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган назорат шакли ва аниқланган қоида бузишларни бартараф этиш ва (ёки) уларнинг олдини олиш чораларини кўриш;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 449-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2018 й., 09/18/449/1356-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
ёзма кўрсатма — ёнғин назорати бўйича давлат инспекторининг ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилишини бартараф этиш, шу жумладан қурилаётган корхоналар ва объектларнинг, шунингдек товарларни ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш)да ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирларнинг белгиланган муддатларда тегишли мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма фармойиши;
объект — юридик ёки жисмоний шахснинг мулкий комплекси (ёки унинг бир қисми), шу жумладан улар учун ёнғин хавфсизлиги талаблари белгиланган бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари, технологик қурилмалар, асбоб-ускуна, агрегатлар, буюмлар ва бошқа мол-мулк;
тадбиркорлик субъектига тегишли бўлган объектнинг ёнғин-профилактик кўриги — кейинчалик тадбиркорлик субъектига ёнғин келиб чиқиши кучайишининг (тарқалишининг) олдини олишга қаратилган ёзма тавсиялар бериш учун объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган тадбир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 449-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2018 й., 09/18/449/1356-сон)
5. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати давлат ёнғин назорати органларининг фаолиятига методик раҳбарлик қилишни, уни мувофиқлаштириш ва назорат қилишни таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 449-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2018 й., 09/18/449/1356-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Давлат ёнғин назорати органлари ва уларнинг мансабдор шахслари назорат бўйича функцияларни амалга оширишда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича талаблар мавжуд бўлган қонунларга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда норматив ҳужжатларга, шунингдек ушбу Низомга амал қиладилар.
7. Давлат ёнғин назорати органлари белгиланган намунадаги ўз номи ёзилган муҳрлар, штамплар ва бланкаларга эга бўладилар.
II. Давлат ёнғин назорати органларининг тизими
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Қуйидагилар давлат ёнғин назорати органлари ҳисобланади:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 449-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2018 й., 09/18/449/1356-сон)
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси (кейинги ўринларда — Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси деб аталади);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасига бевосита бўйсунувчи ёнғин хавфсизлиги бошқармалари (кейинги ўринларда — ёнғин хавфсизлиги бошқармалари деб аталади);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
туманлар (шаҳарлар) ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари);
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 449-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2018 й., 09/18/449/1356-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бошқармаларига бевосита бўйсунувчи ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалар, гуруҳлар, алоҳида постлар);
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 449-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2018 й., 09/18/449/1356-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 449-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2018 й., 09/18/449/1356-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 449-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2018 й., 09/18/449/1356-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 449-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2018 й., 09/18/449/1356-сон)
III. Давлат ёнғин назорати органларининг мансабдор шахслари
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Қуйидагилар Давлат ёнғин назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси ёнғин назорати бўйича бош давлат инспектори — Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи;
Ўзбекистон Республикаси ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторининг ўринбосарлари — Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари;
Ўзбекистон Республикаси ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторининг катта ёрдамчилари — Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг бошлиғи томонидан тасдиқланадиган мансабдор шахслар рўйхатига мувофиқ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг давлат ёнғин назоратини амалга ошириш ваколати берилган ходимлари;
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятларнинг ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари — тегишли равишда ёнғин хавфсизлиги бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари;
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторининг катта ёрдамчилари — ёнғин хавфсизлиги бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланадиган мансабдор шахслар рўйхатига мувофиқ ёнғин хавфсизлиги бошқармаларининг давлат ёнғин назоратини амалга ошириш ваколати берилган ходимлари;
туманлар (шаҳарлар), ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин назорати бўйича катта давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари — тегишли равишда туманлар (шаҳарлар) ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари)нинг ва ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари, алоҳида постлари)нинг бошлиқлари ҳамда уларнинг ёнғин назорати ва профилактикаси бўйича ўринбосарлари;
туманлар (шаҳарлар)нинг ёнғин назорати бўйича давлат инспекторлари — туманлар (шаҳарлар)нинг ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари)нинг катта инспекторлари, инспекторлари, кичик инспекторлари;
ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин назорати бўйича давлат инспекторлари — ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги касбий ёнғин хавфсизлиги бўлимлар (бўлинмалар) бошлиқлари ва уларнинг ёнғин назорати ва профилактикаси бўйича ўринбосарлари, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари, алоҳида постлари, гуруҳлари)нинг катта инспекторлари, инспекторлари, кичик инспекторлари.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 449-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2018 й., 09/18/449/1356-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Давлат ёнғин назорати органларининг асосий вазифалари
12. Қуйидагилар давлат ёнғин назорати органларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
ёнғинлар профилактикасини ўтказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ёнғинлар ва ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилишига оид ишлар юзасидан терговга қадар текширув ўтказиш;
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 960-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/960/0355-сон)
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш, шунингдек ёнғинларга доир ахборотларни тўплаш ҳамда ўзаро алмашиш ишларини олиб бориш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқаролар билан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ҳамкорликни амалга ошириш;
барча турдаги ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларининг ёнғинларни ўчиришга шайлиги ҳолати ва ёнғинлар профилактикаси ўтказилишига доир ишларнинг бажарилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
қурилиш учун майдонлар (трассалар) танлаш (ажратиш) комиссиялари, шунингдек қурилиши (реконструкцияси) тугалланган объектларни ва ёнғинга қарши ҳимоя тизимларини қабул қилиб олиш комиссиялари таркибида иштирок этиш;
ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги техник регламентлар, стандартлар, нормалар, қоидалар ва бошқа норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
ташкилотларнинг ходимларига, суғурталанган шахсларга, мактабгача таълим муассасаларида болаларга ва бошқа таълим муассасаларида таълим олаётган шахсларга ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни ўргатиш сифати ва ташкил этилишини назорат қилиш;
ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш сифатини назорат қилиш;
фуқаролар ва ташкилотларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашда ва хизматларни сертификатлашда иштирок этиш.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 449-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2018 й., 09/18/449/1356-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Давлат ёнғин назорати органлари мансабдор шахсларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Туманлар (шаҳарлар), ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин назорати бўйича давлат инспекторлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 449-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2018 й., 09/18/449/1356-сон)
ўз ваколатлари доирасида ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши бўйича назоратни амалга ошириш, ёнғин назорати бўйича юқори давлат инспекторлари томонидан назорат амалга ошириладиган ташкилотлар ва мансабдор шахслар бундан мустасно;
ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш ҳамда уларнинг бузилишига йўл қўймаслик мақсадида ташкилотлар ва бошқа объектларнинг ҳудудларида, биноларида, иншоотларида, хоналарида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширувлар ўтказиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ташкилотлардан ёнғин хавфсизлиги ҳолатини тавсифловчи ҳужжатларни, ёнғинлар тўғрисидаги маълумотларни, ёнғин чиқиш хавфи бўлган материаллар ва маҳсулотлар ҳақидаги техник ҳужжатларни (агарда улар текширувга алоқадор бўлса) сўраб олиш;
ёнғин келиб чиқишига, тарқалишига олиб келувчи ёки уни бартараф этишни қийинлаштирувчи ва (ёки) одамларнинг хавфсизлигига таҳдид солувчи ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши аниқланган ҳолларда, агар улар бино (иншоот)нинг ёки умуман ишлаб чиқаришнинг ишини тўхтатишга олиб келмаса, ишлаб чиқариш участкаларининг ишини, алоҳида хоналардан, асбоб-ускуналардан ва бошқа агрегатлардан фойдаланишни, айрим ёнғин хавфига қарши ишларни олиб боришни белгиланган тартибда қисман ёки бутунлай тўхтатиб қўйиш. Назарда тутилган чора-тадбир фақат ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши бўйича ўтказиладиган текширишларда қўлланилади;
баённомалар тузиш, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилганлиги учун қонунга мувофиқ маъмурий чоралар қўллаш;
тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларни, шу жумладан объектлар, иншоотларни қуриш, мукаммал таъмирлаш, реконструкция қилиш, кенгайтириш, техник жиҳозлаш даврида ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини ўрганиш мақсадида ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш, шунингдек уларга ёнғинлар келиб чиқиши ва кучайиши (тарқалиши)нинг олдини олишга қаратилган тавсиялар бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
хусусий мулк эгалари (улар йўқлигида — вояга етган оила аъзолари) ёки ёлловчилар (ижарачилар)нинг розилиги билан уларга тегишли бўлган яшаш хоналарини ёки бошқа хўжалик қурилмаларининг ёнғинга қарши ҳолатини текшириш ва кўрикдан ўтказиш;
исталган вақтда маъмурият вакиллари ёки объектларнинг масъул шахслари билан биргаликда тунги вақтда одамлар оммавий бўладиган объектларда навбатчи ходимлар ёнғин содир бўлганда ҳаракат қилишга тайёргарликлари, эвакуация йўлларининг ҳолатини ҳамда ёнғин сигнализацияси ва ёнғин ҳақида одамларга хабар берадиган мосламаларнинг созлигини аниқлаш бўйича ёнғин-профилактика кўриклари ўтказиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши бўйича ўтказилган ёнғин-профилактика кўриклари ёки текширишлар натижалари бўйича ташкилотлар раҳбарларига ва фуқароларга ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилишини бартараф этиш учун маълумотнома-тавсиялар ёки бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 449-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2018 й., 09/18/449/1356-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Туманлар (шаҳарлар)нинг, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин назорати бўйича катта давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ҳуқуқлар билан биргаликда қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 449-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2018 й., 09/18/449/1356-сон)
ёнғин хавфсизлиги талабларига мос келмайдиган товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришдан олиб ташланиши, ишлаб чиқаришдан тўхтатилиши ва сотилиши тўхтатилиши бўйича ташкилотлар раҳбарларига ва фуқароларга товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган, бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 449-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2018 й., 09/18/449/1356-сон)
тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органларига муайян ҳудудларда ёнғинга қарши алоҳида режим ўрнатиш ҳақида таклифлар киритиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларининг бажарилиши ҳақида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига доимий равишда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузувчи ёки давлат ёнғин назорати органларининг ёзма кўрсатмасини бажармаётган шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида тақдимномалар киритиш шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этиш сабаблари ва уларга олиб келган шарт-шароитларни бартараф қилиш юзасидан чоралар кўриш;
(14-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 449-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2018 й., 09/18/449/1356-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
ёнғин назорати бўйича қуйи давлат инспекторлари томонидан ноқонуний ва (ёки) асосланмаган ҳолда чиқарилган қарорларни бекор қилиш (ўзгартириш);
бинолар ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолатини, технологик жараённинг ёнғин-портлаш хавфини, фойдаланилаётган ва ишлаб чиқарилаётган саноат асбоб-ускуналари, буюмлар, моддалар ва материалларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолатини, шунингдек ишчи ва атроф муҳитнинг ҳолатини баҳолаш, ёнғинларнинг сабабларини аниқлаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда экспертизалар ўтказишни тайинлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторининг катта ёрдамчилари ушбу Низомнинг 13 ва 14-бандларида кўрсатилган ҳуқуқлар билан биргаликда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри даражасида давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича фаолиятини ташкил этиш устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилиш ҳуқуқига ҳам эгадирлар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 449-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2018 й., 09/18/449/1356-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари ушбу Низомнинг 13 — 15-бандларида кўрсатилган ҳуқуқлар билан биргаликда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ёнғин келиб чиқишига ва (ёки) одамларнинг хавфсизлигига таҳдид солувчи бинолар, иншоотлар, алоҳида ишлаб чиқаришларни тўлиқ ёки қисман фойдаланишни тўхтатиб қўйиш, ёнғин чиқиши хавфи бўлган моддалар, материаллар ва буюмлар тайёрлаш ва ишлаб чиқаришни тақиқлаш ҳуқуқига ҳам эгадирлар.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 449-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2018 й., 09/18/449/1356-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Ўзбекистон Республикасининг ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторининг катта ёрдамчилари ушбу Низомнинг 13 — 16-бандларида кўрсатилган ҳуқуқлар билан биргаликда қуйидаги ҳуқуқларга ҳам эгадирлар:
республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича фаолиятини ташкил этиш устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
амалдаги ёнғин хавфсизлиги талабларидан асосли равишда четга чиқилган ёки бундай талаблар мавжуд бўлмаган тақдирда бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни қуриш, мукаммал таъмирлаш, реконструкция қилиш, кенгайтириш ва уларни техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга доир шаҳарсозлик ҳужжатларининг ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишига тааллуқли қисмини кўриб чиқиш.
18. Ўзбекистон Республикасининг ёнғин назорати бўйича бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари ушбу Низомнинг 13 — 17-бандларида кўрсатилган ҳуқуқлар билан биргаликда қуйидаги ҳуқуқларга ҳам эгадирлар:
аҳоли пунктлари, ҳудудлар, бинолар, иншоотлар учун ёнғин хавфсизлигининг умумий талабларини белгилаш;
ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги, шу жумладан ёнғин-техник маҳсулотларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва бошқа норматив ҳужжатларни мустақил равишда ёки давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда ишлаб чиқишни ташкил этиш;
ёнғин хавфсизлиги талабларидан асосли равишда четга чиқилган ёки бундай талаблар мавжуд бўлмаган тақдирда бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни қуриш, мукаммал таъмирлаш, реконструкция қилиш, бинони кенгайтириш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга доир лойиҳа ҳужжатларини келишиш;
ёнғин хавфсизлиги талаблари мавжуд бўлган техник регламентлар, стандартлар, нормалар, қоидалар ва бошқа норматив ҳужжатларни келишиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Давлат ёнғин назорати органларининг мансабдор шахслари томонидан тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишини текшириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ўз фаолиятини шартнома асосида амалга оширувчи давлат ёнғин назорати органларининг мансабдор шахслари томонидан текширишлар ушбу объектларнинг маъмурияти билан тузилган шартномалар талабларига мувофиқ ўтказилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 449-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2018 й., 09/18/449/1356-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Бинодан, иншоотдан, алоҳида ишлаб чиқаришдан, ишлаб чиқариш участкасидан, алоҳида хонадан, асбоб-ускуналардан, агрегатлардан фойдаланишни тўхтатиб туриш ҳақидаги қарор объект раҳбарига тақдим этилади ҳамда у бундай қарор қабул қилиниши учун асос бўлган бузилишлар тўлиқ бартараф этилгунгача амалда бўлади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 449-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2018 й., 09/18/449/1356-сон)
21. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан уларнинг фаолияти тўхтатиб турилишига ёки тўхтатилишига сабаб бўладиган ушбу Низомнинг 13, 14 ва 16-бандларида назарда тутилган чоралар суд тартибида қўлланилади, фавқулодда вазиятларнинг ва аҳоли ҳаёти ҳамда саломатлигига бошқача тарзда муқаррар хавф пайдо бўлишининг олдини олиш муносабати билан фаолиятни ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ҳоллари бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш мақсадида материаллар ушбу Низомнинг 13, 14, 16 ва 20-бандларида назарда тутилган тегишли чоралар (фаолиятни тўхтатиб туришга тегишли) қўлланилгандан кейин давлат ёнғин назорати органлари томонидан судга берилади. Юқорида кўрсатиб ўтилган чоралар фақат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган текшириш натижалари бўйича қўлланилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 449-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2018 й., 09/18/449/1356-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлмаган объектлар давлат ёнғин назорати органлари томонидан йилига камида икки маротаба текширилиши керак.
Уй-жой сектори объектлари ёнғинлар ва уларнинг келиб чиқиши сабаблари таҳлилидан келиб чиқиб текширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Давлат ёнғин назорати органларининг мансабдор шахслари қуйидагиларга мажбурдирлар:
ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилишининг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ берилган ваколатларни ўз вақтида ва тўлиқ бажаришга;
ёнғинга қарши тарғибот ўтказиш, ёнғин хавфсизлиги чораларини қўллашни ўргатиш ва умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ёш ёнғин ўчирувчилар дружиналарини ташкил этишга кўмаклашиш;
ташкилотларда ва аҳоли пунктларида ёнғин-техник комиссиялари ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати ташкил этилишига кўмаклашиш;
қонун ҳужжатларига, фуқаролар ва ташкилотларнинг ҳуқуқларига риоя қилиш;
ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш тадбирларини ўтказиш мақсадида фақат хизмат вазифаларини бажариш вақтида хизмат гувоҳномасини ҳамда давлат ёнғин назорати томонидан текширув ва ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш учун тасдиқланган буйруқ ва бошқа ҳужжатларни кўрсатган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкилотлар (ҳудудлари ва хоналари) объектларига бориш;
назорат тадбирларини ўтказиш вақтида ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар вакилларининг қатнашишига тўсқинлик қилмаслик, текширувларга дахлдор бўлган саволлар бўйича тушунтиришлар бериш;
назорат бўйича тадбирлар ўтказиш вақтида иштирок этаётган ташкилотлар раҳбарларига ва якка тартибдаги тадбиркорлар ёхуд уларнинг вакилларига текшириш натижалари бўйича материаллар нусхаларини ва зарур маълумотларни тақдим этиш;
ташкилотлар раҳбарларини ва якка тартибдаги тадбиркорлар ёхуд уларнинг вакилларини назорат тадбирлари натижалари билан таништириш;
аниқланган қоидабузарлик ҳолатлари бўйича қўлланиладиган чораларни белгилашда кўрсатилган чораларнинг қоидабузарликнинг оғирлигига мувофиқлилигини, уларнинг одамлар ҳаёти ва соғлиғига, мол-мулкига ва атроф муҳитга хавф солишини инобатга олиш, шунингдек фуқаролар ва ташкилотларнинг ҳуқуқларини асоссиз чеклашга йўл қўймаслик;
норози бўлиб шикоят аризалари берилганда ўз хатти-ҳаракатларининг қонунийлигини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда исботлаш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларини ёнғин хавфи пайдо бўлишига олиб келадиган сабаблар ва шароитларни бартараф этиш бўйича ўз вақтида чора-тадбирлар кўриш мақсадида ўзига қарашли объектларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолати тўғрисида хабардор қилиш;
ёнғинлар профилактикасини ва давлат ёнғин назорати ишини такомиллаштириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Давлат ёнғин назорати органларининг мансабдор шахслари ўз мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Давлат ёнғин назорати органлари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари устидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат ёнғин назоратининг юқори органига ёхуд судга шикоят қилиш мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VI. Алоҳида объектларда ва ҳудудларда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши юзасидан давлат ёнғин назоратини амалга ошириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармасининг объектларида, ўрмон хўжалиги ҳудудларида, кон қазилмалари ва шахта иншоотларида, портловчи материаллар ишлаб чиқарилаётганда, ташилаётганда, сақланаётганда, улардан фойдаланилаётганда ва утилизация қилинаётганда, саноат учун мўлжалланган портловчи материаллардан фойдаланган ҳолда портлатиш ишларини олиб борувчи ташкилотларда, ҳаво, сув, темир йўл, автомобиль транспорти ҳамда электр транспортидан фойдаланилаётганда давлат ёнғин назоратини амалга ошириш тартиби Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ва тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ўртасидаги келишувлар билан белгиланади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 449-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2018 й., 09/18/449/1356-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ва бошқа чет эл ваколатхоналари эгаллаб турган объектларда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан давлат ёнғин назорати ушбу муассасалар расмий вакилининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали қилган ёзма мурожаати асосида давлат ёнғин назорати органлари томонидан амалга оширилади.
30. Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналарида ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан давлат ёнғин назорати Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Қурилиш, реконструкция қилиш, кенгайтириш, модернизация қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва мукаммал таъмирлаш объектларида ёнғинга қарши лойиҳа тадбирлари бажарилишини назорат қилиш шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида» 1993 йил 17 майдаги 227-сон қарори.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни) 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига 1-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 41-сон, 547-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/960/0355-сон; 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон, 18.06.2018 й., 09/18/449/1356-сон; 11.06.2020 й., 09/20/370/0746-сон; 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон; 24.11.2023 й., 09/23/615/0889-сон; 02.07.2025 й., 09/25/397/0562-сон)