04.10.2013 йилдаги 272-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 04.12.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда республикада давлат ёнғин назоратини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги икки ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 4 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
272-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ёнғин назорати тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат ёнғин назорати органлари ва мансабдор шахсларининг рўйхатини, уларнинг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат ёнғин назорати давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролар томонидан ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини текшириш ва текширув натижалари бўйича чора-тадбирлар кўриш мақсадида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин назорати бўйича давлат инспектори — давлат ёнғин назоратини амалга ошириш ваколатига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тегишли бўлинмасининг мансабдор шахси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини текшириш — давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек фуқароларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларини бажаришлари устидан давлат ёнғин назорати органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган назорат қилиш шакли ва аниқланган қоида бузишларни бартараф этиш ва (ёки) уларнинг олдини олиш чора-тадбирлари кўрилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёзма кўрсатма — ёнғин назорати бўйича давлат инспекторининг ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилишини бартараф этиш, шу жумладан қурилаётган корхоналар ва объектларнинг, шунингдек товарларни ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш)да ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирларнинг белгиланган муддатларда тегишли мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма фармойиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объект — юридик ёки жисмоний шахснинг мулкий комплекси (ёки унинг бир қисми), шу жумладан улар учун ёнғин хавфсизлиги талаблари белгиланган бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари, технологик қурилмалар, асбоб-ускуна, агрегатлар, буюмлар ва бошқа мол-мулк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектига тегишли бўлган объектнинг ёнғин-профилактик кўриги — кейинчалик тадбиркорлик субъектига ёнғин келиб чиқиши кучайишининг (тарқалишининг) олдини олишга қаратилган ёзма тавсиялар бериш учун объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган тадбир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат ёнғин назорати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қуйидаги бўлинмалари томонидан амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати томонидан — давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролар томонидан ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспортдаги ички ишлар бошқармаси томонидан — ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролар томонидан фақат темир йўл транспорти учун махсус мўлжалланган ҳамда станциялар ва перегонлар чегарасида темир йўлга қарашли ҳудудларда жойлашган темир йўл объектларида, бошқа ташкилотлар томонидан ушбу объектларда ижарага олинган биноларда, шунингдек станция ва перегонларнинг темир йўлларида ҳаракатланадиган таркибда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жазони ижро этиш бош бошқармаси томонидан — жазони ижро этиш муассасаларида ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан назорат қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати давлат ёнғин назорати органларининг фаолиятига методик раҳбарлик қилишни, уни мувофиқлаштириш ва назорат қилишни таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат ёнғин назорати органлари ва уларнинг мансабдор шахслари назорат бўйича функцияларни амалга оширишда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича талаблар мавжуд бўлган қонунларга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда норматив ҳужжатларга, шунингдек ушбу Низомга амал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат ёнғин назорати органлари белгиланган намунадаги ўз номи ёзилган муҳрлар, штамплар ва бланкаларга эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Давлат ёнғин назорати органларининг тизими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг давлат ёнғин назорати органлари ҳисобланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси (кейинги ўринларда — Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси деб аталади);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасига бевосита бўйсунувчи ёнғин хавфсизлиги бошқармалари (кейинги ўринларда — ёнғин хавфсизлиги бошқармалари деб аталади);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бошқармаларига бевосита бўйсунувчи ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалар, гуруҳлар);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг туманлар (шаҳарлар) ва ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ҳарбийлаштирилган ва касбий отрядлари (қисмлари, алоҳида постлари).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидагилар Транспортдаги ички ишлар бошқармаси давлат ёнғин назорати органлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспортдаги ички ишлар бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бўлими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспортдаги тармоқ ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) ёнғин хавфсизлиги гуруҳлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қуйидагилар Жазони ижро этиш бош бошқармаси давлат ёнғин назорати органлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жазони ижро этиш бош бошқармасининг ёнғин хавфсизлиги гуруҳи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги жазони ижро этиш муассасаларининг бирлашган (ҳарбийлаштирилган) ёнғин хавфсизлиги командалари, ёнғин хавфсизлиги (ҳарбийлаштирилган) командаларининг алоҳида постлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Давлат ёнғин назорати органларининг мансабдор шахслари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат ёнғин назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларга қуйидагилар тегишлидир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ёнғин назорати бўйича бош давлат инспектори — Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторининг ўринбосарлари — Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторининг катта ёрдамчилари — Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ходимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари — тегишли равишда ёнғин хавфсизлиги бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспортдаги ёнғин назорати бўйича бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари — тегишли равишда транспортдаги ички ишлар бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи ва унинг ўринбосарлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторининг катта ёрдамчилари — ёнғин хавфсизлиги бошқармалари ходимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспортдаги бош давлат инспекторининг катта ёрдамчилари — транспортдаги ички ишлар бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманлар (шаҳарлар), ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин назорати бўйича катта давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари — тегишли равишда туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг ва ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари) бошлиқлари (ёнғин хавфсизлиги гуруҳларининг катта инспекторлари), туманлар (шаҳарлар) Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги отрядлари командирлари, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги отрядлари командирлари ва ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспортдаги ёнғин назорати бўйича катта давлат инспекторлари — транспортдаги ички ишлар тармоқ бошқармалари (бўлимлари) ёнғин хавфсизлиги гуруҳларининг катта инспекторлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазони ижро этиш муассасаларининг ёнғин назорати бўйича катта давлат инспекторлари — Жазони ижро этиш бош бошқармаси ёнғин хавфсизлиги гуруҳининг муҳим топшириқлар бўйича катта инспекторлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманлар (шаҳарлар)нинг ёнғин назорати бўйича давлат инспекторлари — туманлар (шаҳарлар)нинг ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг ёнғин хавфсизлиги бўлимлари, бўлинмалари ва гуруҳларининг катта муҳандислари, катта инспекторлари, муҳандислари, инспекторлари, кичик инспекторлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин назорати бўйича давлат инспекторлари — ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги касбий ёнғин хавфсизлиги отрядлари (қисмлари) бошлиқлари, ёнғин хавфсизлиги алоҳида постлари бошлиқлари, ёнғин хавфсизлиги бўлимлари, бўлинмалари ва гуруҳларнинг (алоҳида постларнинг) катта муҳандислари, катта инспекторлари, муҳандислари, инспекторлари, кичик инспекторлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспортдаги ёнғин назорати бўйича давлат инспекторлари — транспортдаги ички ишлар тармоқ бошқармалари (бўлимлари)нинг ёнғин хавфсизлиги гуруҳларининг инспекторлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазони ижро этиш муассасаларининг ёнғин назорати бўйича давлат инспекторлари — Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ёнғин хавфсизлиги бирлашган (ҳарбийлаштирилган) командалари, ёнғин хавфсизлиги (ҳарбийлаштирилган) командаларининг алоҳида постлари бошлиқлари, профилактика катта йўриқчилари ва йўриқчилари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Давлат ёнғин назорати органларининг асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қуйидагилар давлат ёнғин назорати органларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғинлар профилактикасини ўтказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ёнғинлар ва ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилишига оид ишлар юзасидан терговга қадар текширув ўтказиш;
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 960-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/960/0355-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш, шунингдек ёнғинларга доир ахборотларни тўплаш ҳамда ўзаро алмашиш ишларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқаролар билан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ҳамкорликни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча турдаги ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларининг ёнғинларни ўчиришга шайлиги ҳолати ва ёнғинлар профилактикаси ўтказилишига доир ишларнинг бажарилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш учун майдонлар (трассалар) танлаш (ажратиш) комиссиялари, шунингдек қурилиши (реконструкцияси) тугалланган объектларни ва ёнғинга қарши ҳимоя тизимларини қабул қилиб олиш комиссиялари таркибида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги техник регламентлар, стандартлар, нормалар, қоидалар ва бошқа норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотларнинг ходимларига, суғурталанган шахсларга, мактабгача таълим муассасаларида болаларга ва бошқа таълим муассасаларида таълим олаётган шахсларга ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни ўргатиш сифати ва ташкил этилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш сифатини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар ва ташкилотларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Давлат ёнғин назорати органлари мансабдор шахсларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Туманлар (шаҳарлар), ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги, транспортдаги ва жазони ижро этиш муассасаларидаги ёнғин назорати бўйича давлат инспекторлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши бўйича назоратни амалга ошириш, ёнғин назорати бўйича юқори давлат инспекторлари томонидан назорат амалга ошириладиган ташкилотлар ва мансабдор шахслар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш ҳамда уларнинг бузилишига йўл қўймаслик мақсадида ташкилотлар ва бошқа объектларнинг ҳудудларида, биноларида, иншоотларида, хоналарида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширувлар ўтказиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотлардан ёнғин хавфсизлиги ҳолатини тавсифловчи ҳужжатларни, ёнғинлар тўғрисидаги маълумотларни, ёнғин чиқиш хавфи бўлган материаллар ва маҳсулотлар ҳақидаги техник ҳужжатларни (агарда улар текширувга алоқадор бўлса) сўраб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин келиб чиқишига, тарқалишига олиб келувчи ёки уни бартараф этишни қийинлаштирувчи ва (ёки) одамларнинг хавфсизлигига таҳдид солувчи ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши аниқланган ҳолларда, агар улар бино (иншоот)нинг ёки умуман ишлаб чиқаришнинг ишини тўхтатишга олиб келмаса, ишлаб чиқариш участкаларининг ишини, алоҳида хоналардан, асбоб-ускуналардан ва бошқа агрегатлардан фойдаланишни, айрим ёнғин хавфига қарши ишларни олиб боришни белгиланган тартибда қисман ёки бутунлай тўхтатиб қўйиш. Назарда тутилган чора-тадбир фақат ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши бўйича ўтказиладиган текширишларда қўлланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баённомалар тузиш, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилганлиги учун қонунга мувофиқ маъмурий чоралар қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларни, шу жумладан объектлар, иншоотларни қуриш, мукаммал таъмирлаш, реконструкция қилиш, кенгайтириш, техник жиҳозлаш даврида ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини ўрганиш мақсадида ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш, шунингдек уларга ёнғинлар келиб чиқиши ва кучайиши (тарқалиши)нинг олдини олишга қаратилган тавсиялар бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий мулк эгалари (улар йўқлигида — вояга етган оила аъзолари) ёки ёлловчилар (ижарачилар)нинг розилиги билан уларга тегишли бўлган яшаш хоналарини ёки бошқа хўжалик қурилмаларининг ёнғинга қарши ҳолатини текшириш ва кўрикдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
исталган вақтда маъмурият вакиллари ёки объектларнинг масъул шахслари билан биргаликда тунги вақтда одамлар оммавий бўладиган объектларда навбатчи ходимлар ёнғин содир бўлганда ҳаракат қилишга тайёргарликлари, эвакуация йўлларининг ҳолатини ҳамда ёнғин сигнализацияси ва ёнғин ҳақида одамларга хабар берадиган мосламаларнинг созлигини аниқлаш бўйича ёнғин-профилактика кўриклари ўтказиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши бўйича ўтказилган ёнғин-профилактика кўриклари ёки текширишлар натижалари бўйича ташкилотлар раҳбарларига ва фуқароларга ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилишини бартараф этиш учун маълумотнома-тавсиялар ёки бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларда ўтказилган ёнғин-профилактик кўриклар давомида аниқланган ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар асосида текширишлар йиллик режа-жадвалига, шунингдек режадан ташқари текширишларга киритиш учун тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларнинг рўйхати бўйича таклифларни белгиланган тартибда киритиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Туманлар (шаҳарлар)нинг, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги, транспортдаги ва жазони ижро этиш муассасаларидаги ёнғин назорати бўйича катта давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ҳуқуқлар билан биргаликда қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин хавфсизлиги талабларига мос келмайдиган товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришдан олиб ташланиши, ишлаб чиқаришдан тўхтатилиши ва сотилиши тўхтатилиши бўйича ташкилотлар раҳбарларига ва фуқароларга товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган, бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли органнинг тегишли ҳудудий бўлинмаларига тадбиркорлик субъектларини режали ва режадан ташқари текшириш учун рухсатнома олиш ва текширишларни ўтказиш учун буюртманомалар киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органларига муайян ҳудудларда ёнғинга қарши алоҳида режим ўрнатиш ҳақида таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларининг бажарилиши ҳақида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларига доимий равишда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузувчи ёки давлат ёнғин назорати органларининг ёзма кўрсатмасини бажармаётган шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида тақдимномалар киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин назорати бўйича қуйи давлат инспекторлари томонидан ноқонуний ва (ёки) асосланмаган ҳолда чиқарилган қарорларни бекор қилиш (ўзгартириш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинолар ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолатини, технологик жараённинг ёнғин-портлаш хавфини, фойдаланилаётган ва ишлаб чиқарилаётган саноат асбоб-ускуналари, буюмлар, моддалар ва материалларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолатини, шунингдек ишчи ва атроф муҳитнинг ҳолатини баҳолаш, ёнғинларнинг сабабларини аниқлаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда экспертизалар ўтказишни тайинлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ҳамда транспортдаги ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторининг катта ёрдамчилари ушбу Низомнинг 13 ва 14-бандларида кўрсатилган ҳуқуқлар билан биргаликда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри даражасида давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича фаолиятини ташкил этиш устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилиш ҳуқуқига ҳам эгадирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ҳамда транспортдаги ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторлари ва уларнинг ўринбосарлари ушбу Низомнинг 13 — 15-бандларида кўрсатилган ҳуқуқлар билан биргаликда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ёнғин келиб чиқишига ва (ёки) одамларнинг хавфсизлигига таҳдид солувчи бинолар, иншоотлар, алоҳида ишлаб чиқаришларни тўлиқ ёки қисман фойдаланишни тўхтатиб қўйиш, ёнғин чиқиши хавфи бўлган моддалар, материаллар ва буюмлар тайёрлаш ва ишлаб чиқаришни тақиқлаш ҳуқуқига ҳам эгадирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Республикасининг ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторининг катта ёрдамчилари ушбу Низомнинг 13 — 16-бандларида кўрсатилган ҳуқуқлар билан биргаликда қуйидаги ҳуқуқларга ҳам эгадирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича фаолиятини ташкил этиш устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги ёнғин хавфсизлиги талабларидан асосли равишда четга чиқилган ёки бундай талаблар мавжуд бўлмаган тақдирда бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни қуриш, мукаммал таъмирлаш, реконструкция қилиш, кенгайтириш ва уларни техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга доир шаҳарсозлик ҳужжатларининг ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишига тааллуқли қисмини кўриб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон Республикасининг ёнғин назорати бўйича бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари ушбу Низомнинг 13 — 17-бандларида кўрсатилган ҳуқуқлар билан биргаликда қуйидаги ҳуқуқларга ҳам эгадирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пунктлари, ҳудудлар, бинолар, иншоотлар учун ёнғин хавфсизлигининг умумий талабларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги, шу жумладан ёнғин-техник маҳсулотларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва бошқа норматив ҳужжатларни мустақил равишда ёки давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда ишлаб чиқишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин хавфсизлиги талабларидан асосли равишда четга чиқилган ёки бундай талаблар мавжуд бўлмаган тақдирда бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни қуриш, мукаммал таъмирлаш, реконструкция қилиш, бинони кенгайтириш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга доир лойиҳа ҳужжатларини келишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин хавфсизлиги талаблари мавжуд бўлган техник регламентлар, стандартлар, нормалар, қоидалар ва бошқа норматив ҳужжатларни келишиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Давлат ёнғин назорати органларининг мансабдор шахслари томонидан тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишини текшириш йиллик режа ёхуд режадан ташқари текшириш ўтказиш тўғрисида назорат қилувчи органларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли органнинг қарори асосида ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Корхона, ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариш участкаси, агрегат ишини тўхтатиш ҳақидаги қарор объект раҳбарига тақдим этилади ҳамда у бундай қарор қабул қилиниши учун асос бўлган бузилишлар тўлиқ бартараф этилгунгача амалда бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан уларнинг фаолияти тўхтатиб турилишига ёки тўхтатилишига сабаб бўладиган ушбу Низомнинг 13, 14 ва 16-бандларида назарда тутилган чоралар суд тартибида қўлланилади, фавқулодда вазиятларнинг ва аҳоли ҳаёти ҳамда саломатлигига бошқача тарзда муқаррар хавф пайдо бўлишининг олдини олиш муносабати билан фаолиятни ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ҳоллари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Давлат ёнғин назорати органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш мақсадида материалларни судга бериш ушбу Низомнинг 13, 14, 16 ва 20-бандларида назарда тутилган тегишли чоралар (фаолиятни тўхтатиб туришга тегишли) қўлланилгандан кейин амалга оширилади. Юқорида кўрсатиб ўтилган чоралар фақат йиллик режа ёхуд режадан ташқари текшириш ўтказиш тўғрисида назорат қилувчи органларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли органнинг қарори асосида ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлмаган объектлар давлат ёнғин назорати органлари томонидан йилига камида икки маротаба текширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жой сектори объектлари ёнғинлар ва уларнинг келиб чиқиши сабаблари таҳлилидан келиб чиқиб текширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Давлат ёнғин назорати органларининг мансабдор шахслари қуйидагиларга мажбурдирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилишининг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ берилган ваколатларни ўз вақтида ва тўлиқ бажаришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғинга қарши тарғибот ўтказиш, ёнғин хавфсизлиги чораларини қўллашни ўргатиш ва умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ёш ёнғин ўчирувчилар дружиналарини ташкил этишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотларда ва аҳоли пунктларида ёнғин-техник комиссиялари ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати ташкил этилишига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига, фуқаролар ва ташкилотларнинг ҳуқуқларига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш тадбирларини ўтказиш мақсадида фақат хизмат вазифаларини бажариш вақтида хизмат гувоҳномасини ҳамда давлат ёнғин назорати томонидан текширув ва ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш учун тасдиқланган буйруқ ва бошқа ҳужжатларни кўрсатган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкилотлар (ҳудудлари ва хоналари) объектларига бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат тадбирларини ўтказиш вақтида ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар вакилларининг қатнашишига тўсқинлик қилмаслик, текширувларга дахлдор бўлган саволлар бўйича тушунтиришлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат бўйича тадбирлар ўтказиш вақтида иштирок этаётган ташкилотлар раҳбарларига ва якка тартибдаги тадбиркорлар ёхуд уларнинг вакилларига текшириш натижалари бўйича материаллар нусхаларини ва зарур маълумотларни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотлар раҳбарларини ва якка тартибдаги тадбиркорлар ёхуд уларнинг вакилларини назорат тадбирлари натижалари билан таништириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланган қоидабузарлик ҳолатлари бўйича қўлланиладиган чораларни белгилашда кўрсатилган чораларнинг қоидабузарликнинг оғирлигига мувофиқлилигини, уларнинг одамлар ҳаёти ва соғлиғига, мол-мулкига ва атроф муҳитга хавф солишини инобатга олиш, шунингдек фуқаролар ва ташкилотларнинг ҳуқуқларини асоссиз чеклашга йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норози бўлиб шикоят аризалари берилганда ўз хатти-ҳаракатларининг қонунийлигини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда исботлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларини ёнғин хавфи пайдо бўлишига олиб келадиган сабаблар ва шароитларни бартараф этиш бўйича ўз вақтида чора-тадбирлар кўриш мақсадида ўзига қарашли объектларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолати тўғрисида хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғинлар профилактикасини ва давлат ёнғин назорати ишини такомиллаштириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Давлат ёнғин назорати органларининг мансабдор шахслари ўз мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Давлат ёнғин назорати органлари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари устидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат ёнғин назоратининг юқори органига ёхуд судга шикоят қилиш мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Алоҳида объектларда ва ҳудудларда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши юзасидан давлат ёнғин назоратини амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Миллий хавфсизлик хизматининг объектларида, ўрмон хўжалиги ҳудудларида, кон қазилмалари ва шахта иншоотларида, портловчи материаллар ишлаб чиқарилаётганда, ташилаётганда, сақланаётганда, улардан фойдаланилаётганда ва утилизация қилинаётганда, саноат учун мўлжалланган портловчи материаллардан фойдаланган ҳолда портлатиш ишларини олиб борувчи ташкилотларда, ҳаво, сув, темир йўл, автомобиль транспорти ҳамда электр транспортидан фойдаланилаётганда давлат ёнғин назоратини амалга ошириш тартиби Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ва тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ўртасидаги келишувлар билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ва бошқа чет эл ваколатхоналари эгаллаб турган объектларда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан давлат ёнғин назорати ушбу муассасалар расмий вакилининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали қилган ёзма мурожаати асосида давлат ёнғин назорати органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналарида ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан давлат ёнғин назорати Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Қурилиш, реконструкция қилиш, кенгайтириш, модернизация қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва мукаммал таъмирлаш объектларида ёнғинга қарши лойиҳа тадбирлари бажарилишини назорат қилиш шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида» 1993 йил 17 майдаги 227-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни) 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига 1-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 41-сон, 547-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/960/0355-сон; 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон, 18.06.2018 й., 09/18/449/1356-сон; 11.06.2020 й., 09/20/370/0746-сон; 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон; 24.11.2023 й., 09/23/615/0889-сон; 02.07.2025 й., 09/25/397/0562-сон)