Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АҲОЛИСИГА БЕРИЛАДИГАН КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИНИ КЎПАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 7 февралдаги ПФ-1080-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларнинг миқдорларини ошириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Истеъмол товарлари ва хизматларнинг бозор нархларини шакллантириш шароитларида аҳоли турмуш даражасини қўллаб-қувватлаш мақсадида:
1. 1994 йилнинг 1 ноябридан Ўзбекистон Республикаси аҳолисига берилаётган амалдаги ҳар ойлик компенсация тўловлари 1,5 баравар — 100 сўмдан 150 сўмгача кўпайтирилсин.
2. Кўрсатилган компенсацияларни тўлашнинг амалдаги тартиби ва шартлари сақланиб қолинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг1994 йил 30 ноябрдаги ПФ-1014-сон Фармонига мувофиқ 1995 йил 1 январдан эътиборан ўз кучини йўқотган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 11-12-сон, 305-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги уч кун муддатда мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиришларни компенсациялар тўлашнинг муваққат тартибига киритсин ва уларни вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига етказсин.
6. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 31 октябрь,
ПФ-977-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 10-сон, 279-модда, 11-12-сон, 305-модда)