Ҳужжат кучини йўқотган 19.06.2020 30.09.2013 йилдаги 267-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 19.06.2020
Ҳужжат 13.07.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ ҳамда мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш, маҳаллаларда маънавий муҳит барқарорлигини, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёшларни она Ватанга ва миллий истиқлол ғоясига садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларнинг самарадорлигини янада оширишга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари, кўп сонли маҳалла фаолларининг Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашини 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларининг амалга оширилишига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини таҳлил қилиш, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан аниқ асосланган таклифлар ҳамда таъсирчан механизмлар ишлаб чиқиш, фуқаролар йиғинларининг илғор тажрибаларини оммалаштириш, улар томонидан ишлаб чиқилган истиқболли ғоялар ва лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар ижтимоий фаоллигини оширишда маҳалла институтининг аҳамияти ва ролини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш, уларда замонавий бошқарув кўникмаларини шакллантиришга кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туманлар ва шаҳарлар Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлари тўғрисидаги намунавий низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 30 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
267-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 сентябрдаги 267-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Икрамов Адхам Илхамович‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Кенгаш раиси
Аҳмедов Анвар Акмалович‎ —‎ Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси, Кенгаш раиси ўринбосари
Аллаев Долли Хакимович‎ —‎ Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, Кенгаш масъул котиби‎
Саидов Акмал Холматович‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси (келишув асосида)‎
Ортиқова Светлана Боймирзаевна‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси (келишув асосида)‎
Солиев Олим Адилович‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари билан ишлаш шўъбаси мудири (келишув асосида)‎
Абдувохитов Абдужаббор Абдусатторович‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси ректори (келишув асосида)‎
Қучқоров Жамшид Анварович‎ Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари‎
Турдиев Дилмурод Рахматжонович‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири ўринбосари‎
Маматов Рахмат Тошназарович‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари‎
Мулабаев Нурмухаммад Хикматович‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири ўринбосари‎
Халилов Фурқат Камолович‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири ўринбосари‎
Салимов Умид Закиржанович‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори‎
Холбеков Абдуғани Жуманазарович‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари‎
(лавозимига кўра)‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари‎
Джалалов Фотих Хамитович‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари‎
Хидиров Яшин Соҳибович‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари‎
(лавозимига кўра)‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари‎
Юсупов Ортиқбек Адилович‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ‎
Турдиев Умар Тилавович‎ —‎ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари‎
Содиқов Камолиддин Фахриддинович‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари‎
Ахмедов Олимжон Юсупович‎ —‎ «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг ўринбосари‎
Шерматов Шерзод Хотамович‎ —‎ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари
Ходжаев Алишер Джурақулович‎ —‎ Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси‎
Ҳазратқулов Маматқул‎ —‎ Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори‎
Назаров Нодир Қаххарович‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Халқ банки бошқаруви раиси‎
Хамдамов Адхам Қосимович‎ —‎ Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти директори ўринбосари‎
Парпибоева Озода Абдуқодировна‎ —‎ Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари‎
Нарбаева Танзила Камаловна‎ —‎ Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Марказий кенгаши раиси‎
Турдиев Содиқжон‎ —‎ Ўзбекистон Фермерлари кенгаши раиси‎
Ганиев Боходир Мухторович‎ —‎ «Камолот» Ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши раиси‎
Бокибоев Эркин Жураевич‎ —‎ Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси раиси‎
Шайхов Алишер Эркинович‎ —‎ Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ‎
Ниязов Рустам Сайназарович‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти раиси‎
Қуронбоев Қаҳрамон Қўчқорович‎ —‎ Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари‎
Ахмедов Турсун Мухитович‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти директори‎
Убайдуллаева Раъно Ахатовна‎ —‎ «Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази директори‎
Мухаммадиев Насриддин Мисриддинович‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Байналмилал маданий Маркази директори‎
Қуронов Мухамаджон ‎ —‎ Республика Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий Маркази раҳбари‎
Мамадалиева Ҳафиза Холдаровна‎ —‎ «Оила» илмий-амалий маркази директори‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда ана шу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли мажбуриятларни бажариш зиммасига юкланган шахслар Кенгаш таркибига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Ҳудудий кенгашларининг раислари бир вақтнинг ўзида Кенгаш аъзоси ҳам ҳисобланади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 сентябрдаги 267-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) фаолиятини тартибга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ташкилий асосларини янада такомиллаштириш, қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларининг амалга оширилишига кўмаклашиш, улар фаолиятидаги муаммоларни комплекс ўрганиш ва тизимли ҳал қилиш юзасидан аниқ асосланган таклифлар ҳамда таъсирчан механизмлар ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этилган коллегиал орган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кенгаш ўз фаолиятида қонунийлик, ошкоралик, тенг ҳуқуқлилик ва коллегиаллик тамойилларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарларда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар (кейинги ўринларда Ҳудудий кенгашлар деб аталади) фаолият кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий кенгашларнинг асосий вазифалари, ҳуқуқлари, уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби ҳамда ҳудудий кенгашларнинг ўзаро ҳамкорлиги Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман ва шаҳарлар кенгашлари тўғрисидаги намунавий низомларда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Кенгашнинг асосий вазифалари ва ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларнинг амалга оширилишига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини таҳлил қилиш, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан аниқ асосланган таклифлар ҳамда таъсирчан механизмлар ишлаб чиқиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари илғор тажрибаларини оммалаштириш, улар томонидан ишлаб чиқилган истиқболли ғоялар ва лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар ижтимоий фаоллигини оширишда маҳалла институтининг аҳамияти ва ролини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш, уларда замонавий бошқарув кўникмаларини шакллантиришга кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижро этилиши мониторингини олиб боради ва уларни янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари энг муносиб фуқаролар орасидан сайланишини таъминлаш чора-тадбирларининг амалга оширилишига кўмаклашади, услубий тавсиялар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўзаро муносабатларини ривожлантиришга оид тавсиялар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли), масъул котиби, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи ҳамда «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбари фаолиятини рағбатлантиришга доир таклифлар тайёрлайди ва уларнинг ишларини мувофиқлаштиради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти учун зарур бўлган ўқув-услубий адабиётлар, қўлланмаларнинг мазмун-моҳияти, уларни нашр этиш ҳамда тиражларини белгилаш бўйича тавсиялар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ташкилий асосларини янада такомиллаштириш, уларнинг вазифалари кўламини кенгайтириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан давлат органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқа ташкилотлар ўртасидаги ижтимоий шериклик муносабатларини ривожлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ҳамда амалга оширилишига кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар тайёрлайди ва бу борада аниқ чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллани аниқ йўналтирилган асосда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантиришга кўмаклашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудда кексалар ва ногиронларнинг ижтимоий, шу жумладан пенсия ва тиббий таъминоти сифатини яхшилаш масалаларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда уларнинг роли ва таъсирини кенгайтиришга доир таклифлар ишлаб чиқади ва амалга оширилишига кўмаклашади;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 июлдаги 185-сонли қарорига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 27-сон, 357-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари» тамойилини жойларда изчиллик билан татбиқ этиш, фуқароларнинг фаоллигини, жамиятда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан жамоатчилик назоратини олиб бориш тизимидаги вазифалар кўламини янада кенгайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда тарихан таркиб топган миллий ва маънавий қадриятларни эъзозлаш ва изчил тарғиб қилиш, халқимизнинг энг яхши удум ва анъаналарини асраш ва оммалаштириш чора-тадбирларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, маҳалла институтининг фаолиятини ёритишга доир тадбирларнинг амалга оширилишига кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар ижтимоий фаоллигини кучайтиришда маҳалланинг роли ва таъсирини ошириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолларининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил этади, шунингдек уларнинг билим ва малакасини ҳамда ҳуқуқий маданиятини ошириш, замонавий бошқарув кўникмаларини шакллантиришга оид чора-тадбирларга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баркамол авлодни тарбиялашда «Оила — маҳалла — таълим муассасаси» ҳамкорлик механизмини кучайтиришга доир таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла институтининг долзарб масалалари бўйича халқаро ва республика конференциялари ҳамда семинарларини ташкил этишда ва ўтказишда мувофиқлаштиришни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Кенгаш ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштиришга йўналтирилган қарорлар қабул қилиш ва уларнинг ижросини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғинларининг раислари, масъул котиблари, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаларининг раҳбарлари малакасини ошириш юзасидан таклифлар киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлардан ва бошқа ташкилотлардан, мансабдор шахслардан кенгаш ваколатига тааллуқли зарур маълумот ва материалларни сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборотларини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни тайёрлаш учун ишчи комиссиялар ва эксперт гуруҳлар ташкил этиш, шунингдек олимлар ва амалиётчи-мутахассисларни ушбу комиссиялар ва гуруҳлар ишига жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича Ҳудудий кенгашларнинг таклиф ва тавсияларини Кенгаш мажлисларида муҳокама қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига доир услубий қўлланмаларни тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари ва фаоллари учун ўқув семинарлари ва давра суҳбатлари ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Кенгаш фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Кенгаш унинг раиси, раис ўринбосари, масъул котиби ва аъзоларидан иборат таркибда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви Кенгашнинг ишчи органи (кейинги ўринларда Ишчи орган деб аталади) ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Кенгашга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари раислик қилади ва у Кенгашга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун масъулдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раисининг ваколатига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш мажлислари кун тартибини белгилаш ва мажлисларни чақириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши юзасидан назорат ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш аъзоларининг Кенгашга юкланган вазифаларнинг бажарилиши бўйича ишларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш ишчи органи фаолиятини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашнинг самарали ишлашини таъминлашга доир бошқа ишларни бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Кенгаш аъзолари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликдаги фаолияти самарали йўлга қўйилишига кўмаклашадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан Кенгашга таклифлар киритадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилишда ва ҳал этишда қатнашадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш муҳокамасига киритилган масалалар бўйича ёзма хулосалар ва оғзаки тушунтиришлар берадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш мажлисларида қабул қилинган қарорлар ижросини ўз ваколатлари доирасида таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ушбу Низомда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Кенгаш ҳар йили ўз иш режасини тасдиқлайди, шунингдек раис ўринбосари, масъул котиб ва Кенгашнинг бошқа аъзолари вазифаларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Кенгаш фаолияти билан боғлиқ ёзишмаларни юритишда хатлар Кенгаш раиси ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш ўз бланкасига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Кенгаш ўз фаолиятини доимий асосда, ўз иш режасига мувофиқ амалга оширади ва мажлисларини заруриятга кўра, лекин ҳар чоракда камида бир марта ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси қарори билан, Кенгаш раисининг ўринбосари ёки Кенгаш аъзолари ярмидан кўпининг ташаббусига кўра навбатдан ташқари мажлис ўтказилиши мумкин. Кенгашнинг навбатдан ташқари мажлисини ўтказиш тўғрисидаги таклиф зарур ҳужжатлар билан биргаликда ишчи органга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Кенгаш мажлисини унинг раиси бошқаради. Кенгаш раиси бўлмаган тақдирда мажлисни унинг ўринбосари бошқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш мажлиси аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлганда ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш қарорлари мажлисда қатнашганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Кенгашнинг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар бўйича ўз фикр-мулоҳазасини ёзма равишда баён қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажлисни ўтқазиш учун кворум бўлмаганда, Кенгашнинг янги мажлиси ўтказиладиган сана эълон қилинади. Янги мажлисни ўтказишда кун тартибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Кенгаш раисининг рухсати билан мажлисда унинг узрли сабабларга кўра қатнашмаётган аъзолари ўрнига уларнинг вакиллари овоз бериш ҳуқуқисиз қатнашиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Кенгаш мажлисига унда кўриб чиқилаётган масалаларнинг моҳиятига кўра давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари, мутахассислар, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман ва шаҳарлар кенгашлари ҳамда фуқаролар йиғинлари вакиллари таклиф этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Кенгаш қарорлари баённома билан расмийлаштирилади, уни раис ёки унинг ўринбосари, шунингдек масъул котиб имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Кенгаш қарорлари Кенгашнинг барча аъзоларига ва манфаатдор шахсларга етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари тегишли давлат органлари ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ишчи орган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш мажлисларига тайёргарликни ва ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш ишларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш фаолияти учун зарур барча ҳужжатларни (таҳлилий маълумотлар, жадваллар ва ҳ. к.) шакллантиради ва қарорлар лойиҳалари бўйича келишувни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолият йўналишларига тааллуқли материалларни тўплайди, таҳлил қилади, қарорлар ва чора-тадбирлар режалари лойиҳаларини тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ишларини таҳлил қилади ва умумлаштиради, мувофиқлаштириш натижалари бўйича ҳисобот ва ахборот материалларини тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий кенгашлар ишчи органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи орган Кенгаш қарорига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Кенгаш қарорларининг бажарилиши натижалари ҳақида Ишчи орган ҳар чоракда Кенгашга тегишли зарур материалларни илова қилган ҳолда таҳлилий маълумотларни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ишчи орган раҳбари тайёрланган материаллар ва мажлис кун тартиби бўйича Кенгаш раисига ахборот беради, раис томонидан маъқулланган тақдирда, кенгаш мажлиси бўлиб ўтадиган кун ва вақтни, шунингдек таклиф этиладиган шахсларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Кенгаш масъул котиби Кенгаш мажлиси материалларини баён лойиҳаси билан биргаликда мажлисни ўтказиш санасидан камида беш кун олдин Кенгашнинг ҳар бир аъзосига, зарур ҳолларда мажлисга таклиф этилган бошқа шахсларга тақдим этилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажлис кун тартиби ўзгарган тақдирда, Кенгаш масъул котиби Кенгашнинг ҳар бир аъзосини ҳамда мажлисга таклиф этилган шахсларни мажлис бошланишидан олдин уч кундан кечикмай бундай ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ишчи орган Кенгаш ишига тайёргарлик кўриш мақсадида унинг ваколатлари доирасида зарур материалларни давлат органлари ва ташкилотлардан сўраш ҳамда олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Кенгаш Ҳудудий кенгашлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади ҳамда Ҳудудий кенгашлар фаолиятига ташкилий ҳамда услубий жиҳатдан раҳбарликни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий кенгашлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларнинг амалга оширилишига кўмаклашиш, Ҳудудий кенгашлар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш ва уни мониторинг қилиш Кенгаш томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Ҳудудий кенгашлари йилнинг ҳар чорагида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида Кенгашга ҳисобот берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Ҳудудий кенгашларининг таркиби ҳамда уларнинг низомлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлари тўғрисидаги намунавий низомлар асосида Кенгаш томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 40-сон, 527-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда, 27-сон, 357-модда; 2016 й., 42-сон, 489-модда; 2017 й., 8-сон, 120-модда, 19-сон, 345-модда, 37-сон, 996-модда, 38-сон, 1040-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон, 22.02.2018 й., 09/18/134/0809-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон, 23.04.2019 й., 09/19/346/2994-сон)