24.11.2005 йилдаги 261-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 24.11.2005 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Талабалар ётоқхоналарининг фойдаланилмай турган биноларини қайта ихтисослаштириш учун Тошкент шаҳар ҳокимияти балансига ўтказиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ёшлик» талабалар шаҳарчаси инфратузилмасини яхшилаш, олий таълим муассасаларининг буджет ва буджетдан ташқари маблағларини иқтисод қилиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «Ёшлик» талабалар шаҳарчасида жойлашган Ўзбекистон Миллий университети балансидаги 17, 88-сонли ва Тошкент давлат техника университети балансидаги 80а, 80б-сонли талабалар турар жойларининг фойдаланилмаётган биноларини кейинчалик сотиш шарти билан турар жой квартираларига қайта ихтисослаштириш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига беғараз бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Трест-12» очиқ акциядорлик жамияти, «Трест-159» очиқ акциядорлик жамияти, «Турон-марказқурилиш» акциядорлик жамиятининг берилаётган талабалар турар жойлари биноларини кўрсатиб ўтилган қурилиш ташкилотларининг ўз маблағларидан фойдаланган ҳолда турар жой квартиралари учун реконструкция қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига берилаётган бинолар реконструкция қилиш ва сотиш даврида солиқ солиш объекти ҳисобланмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойларни сотишдан тушган маблағлар юқорида кўрсатилган ётоқхоналарни реконструкция қилиш харажатларини қоплаш учун қурилиш ташкилотларига йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент давлат техника университетининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 18 майдаги 123-сон қарорининг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 24 ноябрь,

261-сон