сирдарё вилояти Ширин шаҳар ҳокимининг
Қарори
Ширин шаҳрида тозалаш ва тозаликни сақлаш мақсадида чиқинди учун нархларнинг янги ставкаларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон 320-модда), Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, 4-5-сон, 72-модда; 2003 йил, 5-сон, 67-модда, 9-10-сон, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 50-51-сон, 512-модда; 2011 йил, 1-2-сон, 1-модда, 36-сон, 365-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил 42-43-сон) ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ширин шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг 2013 йил 17 апрелдаги 56-сонли санитар тозалик бўйича режа кўрсаткичларини бажариш, шаҳар атроф муҳитини тозалаш ва тозаликни сақлаш учун (ҚМЧ) қаттиқ маиший чиқиндиси аҳолидаги бир киши учун янги нархга ўтиш ҳисобини тасдиқлаш тўғрисидаги хатини кўриб чиқиб, қарор қиламан:
1. Ширин шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг 2013 йил 17 апрелдаги 56-сонли «Шаҳарда тозалаш ва тозаликни сақлаш мақсадида чиқинди нархларини янги ставкаларини белгилаш тўғрисида»ги хати ҳамда Сирдарё вилоят Адлия бошқармасининг 2013 йил 27 апрелдаги 03/1132-сонли хати асосида қарор лойиҳаси қонун ҳужжатлари ва қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси инобатга олинсин.
2. Ширин шаҳар ободонлаштириш бошқармаси тозалаш ва тозаликни сақлаш бўлими режаларини бажариш учун қуйидаги янги нархда тасдиқлансин.
а) 1 метр куб (ҚМЧ) қаттиқ маиший чиқинди — 7234,42 сўм;
б) Аҳолидан бир киши учун — 602,87 сўм.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари М. Абдураҳимов зиммасига юклатилсин.
4. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳоким Ш. ТОЖИБОЕВ
Ширин ш,
2013 йил 1 май,
149-сон