Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИНИ ОЛИБ КЕЛИШ ВА ОЛИБ ЧИҚИБ КЕТИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Республика истеъмол бозорида мувозанат сақланишини ва унинг барқарор тўлдирилишини таъминлаш, аҳолининг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, шунингдек, товарларнинг айрим турларини қонунга хилоф равишда олиб кетилишининг олдини олиш мақсадида:
1. Юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига белгиланган тартибда олиб келинаётган товарлардан (иловага мувофиқ) импорт бож тўловлари ундириш 1999 йил 1 январдан бекор қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. «Ўздавстандарт», Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги келтирилаётган истеъмол товарлари сифати устидан қаттиқ назорат ўрнатиб, уларга тегишли сертификатлар ва рухсатномалар ўз вақтида берилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги экспорт қилиш тақиқлаб қўйилган товарларни қонунга хилоф равишда олиб чиқиб кетиш ҳолларига чек қўйиш юзасидан қатъий чоралар кўрсин.
Белгилаб қўйилсинки, экспорт қилиш тақиқланган товарларни юридик ва жисмоний шахслар (резидентлар ва норезидентлар) қонунга хилоф равишда олиб чиқиб кетиш ҳоллари аниқланган тақдирда айбдор шахслар амалдаги қонунларга мувофиқ маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилади.
4. Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси божхона хизматининг кўчма божхона постлари сонини кўпайтириб, қўшни давлатлар билан чегаралардаги дала йўллари ва айланма йўллар орқали товарларни қонунга хилоф равишда олиб чиқиб кетиш устидан назоратни кучайтирсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ҳафта муддатда:
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда истеъмол товарларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан қонунга хилоф равишда олиб чиқиб кетганлик, шунингдек, импорт қилинадиган товарларни сотишнинг белгилаб қўйилган тартибини бузганлик учун юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритсин;
амалдаги қонунчиликни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.
6. Экспорт қилиш тақиқланган товарларни қонунга хилоф равишда олиб кетиш ҳолларига чек қўйишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига кўмаклашиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситаларини жалб этиб, аҳоли орасида кенг тушунтириш ишларини олиб борсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармонига 5-илова матнидаги «сионизм» сўзи чиқариб ташлансин.
8. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў.Султонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 25 декабрь,
ПФ-2160-сон
Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб келиш чоғида
бож тўловлари бекор қилинадиган товарлар
РЎЙХАТИ
бож тўловлари бекор қилинадиган товарлар
РЎЙХАТИ
|
Т/р |
Товар гуруҳи |
Товарнинг номи |
Ташқи иқтисодий фаолият ТН бўйича код |
| 1. | 01 | Чорва моллари, парранда | 0101-0106 (0106 00 990 дан ташқари |
| 2. | 02 | Гўшт ва унинг озиқбоп қўшимча маҳсулотлари | 0201-0210 |
| 3. | 03 | Балиқ ва балиқ маҳсулотлари | 0301-0305 (030110 дан ташқари) |
| 4. | 04 | Сут ва сут маҳсулотлари | 0401,0402, 0404-0406 |
| 5. | 09 | Чой хомашёси, чой | 0902 |
| 6. | 10 | Ғалла: буғдой, жавдар, арпа, сули, гуруч, маккажўхори, қорабуғдой | 10 |
| 7. | 11 | Ун, ёрма | 1101-1106 |
| 8. | 15 | Ўсимлик ва мол ёглари ҳамда мойлари, тайёрланган озиқбоп ёғлар | 1502,1507,1509,1512, 1516,1517(150200100, 150710100,150790100, 150910100, 151211100, 151219100,151221100. 151229100 (дан ташқари) |
| 9. | 16 | Гўшт, балиқ ва қисқичбақасимонлардан тайёрланган маҳсулотлар | 1601,1602,1604,1605 (160430 дан ташқари) |
| 10. | 17 | Қанд-шакар | 1701-1702 |
| 11. | 19 | Болалар таоми | 190110000 |
| 12. | 29 | Провитаминлар ва витаминлар, табиий ва синтез қилинган гормонлар, антибиотиклар | 2936,2937, 2941 |
| 13. | 30 | Фармацевтика маҳсулотлари*) | 3002-3005 |
| 14. | 34 | Хўжалик совуни | 340119000 |
| 15. | 41 | Тери хомашёси ва терилар | 41 |
*) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги дори-дармонлар сифатини назорат қилиш ва тиббиёт техникаси Бош бошқармасининг рухсати бўйича.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 12-сон, 233-модда; 2002 й., 4-5-сон, 96-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)