23.09.2013 йилдаги 263-сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаво кемалари Халқаро парвозлари учун Андижон, Наманган, Фарғона, Қарши ва Термиз шаҳри аэропортларини очиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига ва Ҳаво кемаларининг халқаро парвозлари учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аэропортларини (аэродромларини) очиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг халқаро парвозлар учун Андижон, Наманган, Фарғона, Қарши ва Термиз шаҳарлари аэропортларини очиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда Андижон, Наманган, Фарғона, Қарши ва Термиз шаҳарлари аэропортларининг мақоми бўйича маълумотлар тайёрланишини ва халқаро аэронавигация ахбороти тўпламларида эълон қилинишини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги Андижон, Наманган, Фарғона, Қарши ва Термиз шаҳарлари аэропортларининг ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария ва ветеринария назоратини, шунингдек, паспорт-виза таъминотини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларини Андижон, Наманган, Фарғона, Қарши ва Термиз шаҳарлари аэропортларининг ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария ва ветеринария назоратини, шунингдек, паспорт-виза таъминотини самарали амалга ошириш учун зарур хизмат хоналари, алоқа воситалари, асбоб-ускуналар ва махсус техника билан беғараз асосда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 23 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
263-сон