Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул қилиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида «магистр» даражали юқори малакали кадрларни тайёрлаш магистратура мутахассисликлари бўйича давлат таълим стандартларига мувофиқ амалга оширилиши белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 599-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 09/18/599/1601-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 1-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу Низом ҳарбий таълим муассасаларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Тошкент давлат юридик университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг магистратураларига нисбатан татбиқ этилмайди».
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 16 сентябрь,
255-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 599-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 09/18/599/1601-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 38-сон, 495-модда; 2017 й., 16-сон, 277-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 09/18/599/1601-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)