СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ Сайхунобод туманИ ҳокимининг
ҚарорИ
Туманда тозалаш ва тозаликни сақлаш мақсадида чиқинди учун нархларнинг янги тарифларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон 320-модда), Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 72-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда, 9-10-сон, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 50-51-сон, 512-модда; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда, 36-сон, 365-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон) ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Сайхунобод туман ободонлаштириш бошқармасининг 2013 йил 14 мартдаги санитар тозалик бўйича режа кўрсатгичларини бажариш, туман атроф муҳитини тозалаш ва тозаликни сақлаш учун (ҚМЧ) қаттиқ маиший чиқиндиси аҳолидан бир киши учун янги нархга ўтиш ҳисобини тасдиқлаш тўғрисидаги 72/2-сонли хатини кўриб чиқиб қарор қиламан:
1. Сайхунобод туман Ободонлаштириш бошқармасининг 2013 йил 14 мартдаги «Туманда тозалаш ва тозаликни сақлаш мақсадида чиқинди нархларини янги тарифларини белгилаш тўғрисида»ги 72/2-сонли хати инобатга олинсин.
2. Сайхунобод туман ободонлаштириш бошқармасида тозалаш ва тозаликни сақлаш бўлими режаларини бажариш мақсадида чиқинди учун қуйидаги янги нархлар тасдиқлансин.
а) 1 куб метр (ҚМЧ) қаттиқ маиший чиқинди — 7086,11 сўм;
б) 1 куб метр (СМЧ) суюқ маиший чиқинди — 11796,4;
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Х. Мансуров зиммасига юклатилсин.
4. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳоким А. ТУРДИБОЕВ
Сайхун ш.,
2013 йил 14 май,
759-сон