СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ Янгиер шаҳар ҳокимининг
Қарори
ЯНГИЕР ШАҲРИДА ТОЗАЛАШ ВА ТОЗАЛИКНИ САҚЛАШ МАҚСАДИДА ЧИҚИНДИ НАРХЛАРИНИ ЯНГИ ТАРИФИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон 320-модда), Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 72-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда, 9-10-сон, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 50-51-сон, 512-модда; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда, 36-сон, 365-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон) ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Янгиер шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг 2013 йил 22 апрелдаги санитар тозалик бўйича режа кўрсатгичларини бажариш, шаҳар атроф муҳитини тозалаш ва тозаликни сақлаш учун (ҚМЧ) қаттиқ маиший чиқиндиларни чиқаришдааҳолидан бир киши учун янги нархга ўтиш ҳисобини тасдиқлаш тўғрисидаги хатини кўриб чиқиб қарор қиламан:
1. Янгиер шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг 2013 йил 22 апрелдаги 12-сонли «Янгиер шаҳрида тозалаш ва тозаликни сақлаш мақсадида чиқинди нархларини янги тарифларини белгилаш тўғрисида»ги хати инобатга олинсин.
2. Янгиер шаҳар ҳудудида қаттиқ ҳолдаги маиший-хўжалик чиқиндиларни тўплаш ва жойлаштириш хизматларини такомиллаштириш, шаҳар ҳудудининг санитар ҳолатини яхшилаш мақсадида 2013 йил 1 майдан бошлаб юридик ва жисмоний шахслар учун қуйидаги янги нарҳлар белгилансин:
а) Юридик шахслардан шартнома асосида 1 куб метр қаттиқ маиший чиқиндини тўплаш ва олиб кетиш хизматлари учун — 16000 сўм;
б) Жисмоний шахслар учун қаттиқ маиший чиқиндини тўплаш ва олиб кетиш хизматлари учун хонадонда яшаётган киши бошига бир ойга — 1200 сўм;
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Б. Асомов зиммасига юклатилсин.
4. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳоким в. б Б. АСОМОВ
Янгиер шаҳар,
2013 йил 29 май,
303-сон