Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Савдони молиялаштириш соҳасидаги операцияларни амалга ошириш учун Корея Республикаси экспорт-импорт банкининг банклараро экспорт кредитини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасидаги иқтисодий муносабатларни янада ривожлантириш, банклараро ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳамда савдони маблағ билан таъминлаш соҳасидаги қўшма операциялар самарадорлигини ошириш ва уларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Корея Республикаси Экспорт-импорт банки билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ўртасида савдони маблағ билан таъминлаш соҳасидаги операцияларни амалга ошириш учун 10 млн АҚШ доллари миқдорида банклараро экспорт кредити бериш бўйича Англашув меморандумини имзолаш тўғрисида аҳдлашувга эришилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири юқорида кўрсатиб ўтилган Меморандумга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг тўлов мажбуриятлари бўйича Корея Республикаси Экспорт-импорт банкига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан белгиланган тартибда кафолат беришга вакил қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг Корея Республикаси Экспорт-импорт банкига кафолати бўйича юридик хулосани белгиланган тартибда расмийлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 6 май,
ПҚ-70-сон