Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Давлат бошқарув органлари ҳайъатлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5118-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Республика вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг ҳайъатлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Б. Абдуллаев зиммаларига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 21 май,
ПҚ-1342-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 21 майдаги ПҚ-1342-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритиладиган ўзгартишлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПФ-4858-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 48-сон, 547-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 36-сон, 477-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17 августдаги ПҚ-445-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги тўғрисидаги низомнинг 15-банди куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Агентликда бош директор (ҳайъат раиси), бош директорни ўринбосари (лавозимига кўра), шунингдек Агентлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи унинг таркибий бўлинмаларининг раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби бош директорнинг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳайъат:
коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш юзасидан давлат сиёсатини янада амалга ошириш, хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳолига коммунал хизматлар кўрсатиш соҳасида рақобат муҳитини яратишга кўмаклашиш бўйича мазкур Низомда белгиланган Агентлик фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва рўёбга чиқариш;
Агентлик номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши таъминланиши учун Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади.
Ҳайъат Агентлик ваколатига кирадиган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга ҳақлидир.
Ҳайъат мажлисларига Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат, агар унинг мажлисида ўз таркибининг ярмидан ортиғи ҳозир бўлса, ҳуқуқий ваколатли бўлади. Кўриб чиқиладиган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари бош директорнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Бош директор билан ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда бош директор, пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда, мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Вазирлар Маҳкамасига маълум қилишлари мумкин.
Ҳайъат фаолияти тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган ҳайъат регламентида белгиланади.»