16.01.1997 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Словакия Республикаси ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзаро муносабатлар асослари ва ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйида Юқори Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси ва Словакия Республикаси,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ҳуқуқнинг барча тан олган нормалари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми, Хельсинки Якунловчи акти, Янги Европа учун Париж хартияси ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг бошқа ҳужжатларидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажаришга ўз интилишларини тасдиқлаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
демократик ва универсал қадриятлар асосидаги ҳамкорлик учун янги имкониятларни очган иккала мамлакатдаги тарихий ўзгаришларни маъқуллаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сиёсий, иқтисодий, маданий, илмий, гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро фойдали ҳамкорликни икки томонлама асосда ва халқаро институтлар ва ташкилотлар доирасида ривожлантиришни истаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дўстона муносабатлар, ўзаро тушуниш ва ҳамкорликни келгусида ривожлантириш иккала давлатнинг асосий манфаатларига жавоб беради деб ишониб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар ўз муносабатларини суверен, тенг ҳуқуқли, дўстона давлатлар сифатида ривожлантирадилар. Улар давлат суверенитети ва мустақиллиги ўзаро ҳурмат қилиш, тенг ҳуқуқлилик ва бир-бирининг ички ишларига аралашмаслик, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилиш, чегараларнинг бузилмаслиги, ҳудудий яхлитлик, баҳсларни тинч йўл билан ҳал этиш, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳурмат қилиш, тенг ҳуқуқлилик, ўзаро фойдали ҳамкорлик ва халқаро мажбуриятларни виждонан бажариш принципларига оғишмай амал қилиш мажбуриятини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Юқори Аҳдлашувчи Томон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомига ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа нормаларига асосан тинчлик, хавфсизлик ва ўзаро тушунишни сақлаб қолишга интилиб, учинчи давлатлар билан бошқа Юқори Аҳдлашувчи Томонга қарши қаратилган шартномалар тузмаслик мажбуриятини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлардан бири учинчи давлат ёки учинчи давлатлар томонидан ҳарбий ҳужум объекти бўлган ҳолда бошқа Юқори Аҳдлашувчи Томон бундай давлатга ёки давлатларга ёрдам кўрсатмайди ва зиддиятни тинч йўл билан ҳал этиш учун барча чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар улар ўртасида пайдо бўлиши мумкин бўлган баҳсларни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми кўзда тутган баҳсларни тинч йўл билан ҳал этиш процедураларини ишлатиб ҳал этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Юқори Аҳдлашувчи Томон ўз хавфсизлигини таъминлаш учун воситаларни эркин танлаш ҳуқуқидан келиб чиқиб, бошқа Юқори Аҳдлашувчи Томон хавфсизлиги манфаатларини ҳам ҳисобга олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томондан бирининг фикрича халқаро кескинликка сабаб бўладиган, унинг ҳудудий яхлитлиги ёки суверенитетини бузадиган зиддиятли вазият юзага келган ҳолда Юқори Аҳдлашувчи Томон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳужжатларининг принципларига мувофиқ уларни ҳал этишнинг имкониятлари тўғрисида маслаҳатлашишлар ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар қуролсизланиш, тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш жараёнига икки томонлама ва кўп томонлама асосда фаол кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар халқаро ташкилотларда алоқаларни ва ҳамкорликни кенгайтирадилар ва уларнинг доирасида ўзаро қизиқиш уйғотувчи масалалар бўйича маслаҳатлашишлар ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар икки томонлама муносабатларни ривожлантириш мақсадида турли даражаларда мунтазам учрашувлар ва маслаҳатлашишлар ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар давлат бошлиқлари ва бош вазирлари учрашувлари улар зарур бўлганида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар Ташқи ишлар вазирлари ҳам ушбу Шартномани татбиқ этишга тегишли бўлган масалалар, ҳам бошқа ўзаро қизиқиш уйғотувчи масалалар бўйича мунтазам учрашиб турадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар иккала мамлакат парламентлари ва парламентарийлари ўртасида алоқалар ва ҳамкорликни ривожлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари, сиёсий партиялар, бошқа жамоат ташкилотлари, шунингдек алоҳида фуқаролар ўртасида муносабатлар ривожланишини рағбатлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро фойдали иқтисодий ва савдо ҳамкорлигини ривожлантирадилар ва чуқурлаштирадилар, бунинг учун қулай шарт-шароитлар яратадилар ва шу мақсадда тегишли битимлар тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар улар ўртасида капитал, товар, ишчи кучи ва хизматлар ҳаракатини тартибга солиш учун зарур чораларни кўрадилар ва шу мақсадда тегишли битимлар тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Юқори Аҳдлашувчи Томон ҳудудида жойлашган бошқа Юқори Аҳдлашувчи Томон давлат мулки, юридик шахслари ва фуқаролари мулкининг ҳуқуқий режими бу мулк қайси давлат ҳудудида жойлашган бўлса, ўша давлатнинг ҳуқуқий нормалари билан тартибга солинади, агар бошқаси Юқори Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги битимлар билан кўзда тутилмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар иқтисодиёт, ижтимоий таъминот, молия, транспорт, капитал қурилишига ажратилган маблағ, солиқ солиш ва божхона тартибга солиш, шунингдек икки томонлама ҳамкорлик учун қизиқиш уйғотувчи бошқа фаолият соҳаларида қонунлар ва бошқа норматив актлар тўғрисида ахборот алмашишни рағбатлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар транспорт, жумладан ҳудудларидан шахслар ва товарлар транзити соҳасида ҳамкорликни ривожлантирадилар. Улар транзит ва транспорт коммуникациялари соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш ниятидалар. Юқори Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири ўз ҳудудларида жойлашган дарё ва ҳаво портлари, темир йўл ва автомобиль тармоғи, трубапроводлар орқали бошқа Юқори Аҳдлашувчи Томоннинг транспорт операцияларини таъминлайди. Юқори Аҳдлашувчи Томонлар бу масалалар бўйича алоҳида битимлар тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар улар аъзо бўлган халқаро почта ва телекоммуникация ташкилотларининг қарорлари ва тавсияларига мувофиқ алоқа, информатика ва телекоммуникациялар, жумладан радио ва телевидение соҳасида ўзаро муносабатларни ривожлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар маданият, фан, таълим, ахборот, спорт ва туризм соҳасида ўзаро муносабатларни ривожлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири бошқа Юқори Аҳдлашувчи Томон фуқароларига маданий-тарихий мерос, жумладан архивлар, санъат ва адабиёт, шунингдек оммавий ахборот воситалари билан танишишга кенг имкон беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар бу соҳаларда алоҳида битимлар тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида, табиий офатлар ва аварияларнинг оқибатларини бартараф этишда ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар ўз имкониятларини ҳисобга олган ҳолда глобал ва минтақавий экологик муаммоларни ҳал этишда ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар фундаментал ва амалий фанлар, янги технологияларни ривожлантириш ва татбиқ этиш соҳасида ўзаро фойдали ҳамкорлик учун қулай шарт-шароит яратишга интиладилар, шунингдек олимлар, тадқиқотчилар, илмий-тадқиқот институтларининг алоқалари ва биргаликдаги ташаббусларини рағбатлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни рағбатлантирадилар, эпидемиялар, эпизоотий ва бошқа хавфли касалликлар тарқалишининг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш соҳасидаги ҳамкорликка эътибор берадилар. Шу мақсадда улар алоҳида битимлар тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар жиноятчиликнинг барча шаклларига, жумладан терроризм, наркотикларнинг қонунсиз транзити, контрабанда, нолегал иммиграция, шунингдек дарё кема қатнови, фуқаро авиацияси ва транспортнинг бошқа турлари қарши қаратилган актларига қарши кураш соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар улар иштирокчилари бўлган ёки бўладиган икки томонлама ва кўп томонлама битимларга мувофиқ фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар соҳасида ҳамкорликни ривожлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Шартномани талқин ва татбиқ этишга тегишли барча баҳсларни икки томонлама маслаҳатлашишлар ёки бевосита музокаралар йўли билан ҳал этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартномани амалга оширилиши мақсадида Юқори Аҳдлашувчи Томонлар бошқа шартнома ва битимлар тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома Юқори Аҳдлашувчи Томонларнинг улар иштирокчилари бўлган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига тааллуқли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро келишув бўйича ушбу Шартномага тегишли протоколлар билан расмийлаштириладиган тўлдиришлар ва ўзгартиришлар киритишлари мумкин. Тўлдиришлар ва ўзгартиришлар иккала Томон уларни ратификация қилганидан сўнг кучга киради ва ушбу Шартноманинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома ратификация қилинади ва ратификация ёрлиқлари билан алмашиш кунидан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома ўн йиллик муддатга тузилади. Юқори Аҳдлашувчи Томонлардан ҳеч бири тегишли амал қилиш муддати тугашидан камида 12 ой илгари уни нотификация йўли билан денонсация қилиш нияти тўғрисида бошқа Юқори Аҳдлашувчи Томонни ёзма равишда хабардор қилмаган тақдирда унинг амал қилиш муддати кейинги ўн йиллик муддатларга ўз-ўзидан узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг 102-моддасига мувофиқ ушбу Шартнома БМТ Котибиятида қайд қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Братислава шаҳрида 1997 йил 16 январда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, словак ва рус тилларида тузилди, барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома қоидаларини талқин қилиш мақсадларида рус тилидаги матндан фойдаланилади.

(имзолар)