Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 28 июндаги ПҚ-1990-сон қарори)
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 28 июндаги ПҚ-1990-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 16 август,
227-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 16 августдаги 227-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2003 йил 18 мартдаги 147-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 26-модда):
а) 3-бандда:
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
«Тошкент давлат юридик университетининг моддий-техника, ўқув-методик мустаҳкамлашга, ҳуқуқ ва давлат қурилиши соҳасида тадқиқотлар ўтказишга, Ўзбекистоннинг ва хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар таркибининг стажировкадан ўтишини ташкил этишга»;
тўртинчи — еттинчи хатбоши тегишли равишда бешинчи — саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 1-илованинг 4-бандига қуйидаги мазмундаги «и1» кичик банд қўшилсин:
«и1)Тошкент давлат юридик университетининг моддий-техника, ўқув-методик мустаҳкамлашга, ҳуқуқ ва давлат қурилиши соҳасида тадқиқотлар ўтказишга, Ўзбекистоннинг ва хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар таркибининг стажировкадан ўтишини ташкил этишга».
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 29 мартдаги 93-сон қарорига илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 3-сон, 22-модда) 4-бандининг бешинчи — саккизинчи хатбошидаги «институти» сўзи «университети» сўзи билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «2013 — 2016 йилларда таълим муассасаларининг чет тиллари кабинетларини замонавий ахборот-коммуникация, ўқитишнинг техник воситалари ва анжомлари билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш)ни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 27 майдаги 143-сон қарорига 4-илованинг 51-бандидаги «институти» сўзи «университети» сўзи билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 34-сон, 453-модда; 2017 й., 35-сон, 922-модда)