14.01.2013 йилдаги 9-сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Uz-China Uran» масъулияти чекланган жамият Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси фаолиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уран геология-қидирув ишларини янада кенгайтириш, хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда уран конларини қазиб олишга замонавий технологияларни жорий этиш ҳисобига унинг қазиб олинишини ошириш, шунингдек республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда Хитойнинг «CGNPC Uranium Resources Co., Ltd» (кейинги ўринларда «CGNPC URC» компанияси деб юритилади) Навоий вилоятидаги Бозтау майдони доирасида «черносланцев» туридаги уран конларини аниқлаш учун истиқболли геология — қидирув ишларини олиб бориш учун «Uz-China Urans» МЧЖ қўшма корхонаси ташкил этилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК ва «CGNPC URC» компанияси томонидан 2011 йил 22 сентябрда Навоий вилоятидаги Бозтау майдонининг ўрганилмаган қисмида геология-қидирув ишларини давом эттириш, шунингдек, «черносланцев» туридаги уран конларини биргаликда ўзлаштириш назарда тутилган уран соҳасида ҳамкорлик бўйича Навоий вилоятидаги Жантуар, Рудное ва Косчек каби уран ва ванадийни алоҳида ажратиб олиш технологиясини ишлаб чиқиш билан ўзаро англашув меморандуми имзоланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда Навоий вилоятидаги «CGNPC URC» компаниясини «қумтош» туридаги уран конларини аниқлаш мақсадида тадбиркорлик таваккалчилиги шароитида геологик ўрганиш ишларини олиб бориш учун ажратишга келишиб олинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат Геология қўмитаси «Uz-China Uran» қўшма корхонаси муассисларининг ва «CGNPC URS» компаниясининг қўшма корхона устав жамғармаси ҳажмини 4 600,0 минг АҚШ долларидан 8 576,0 минг АҚШ долларигача ошириш тўғрисидаги таклифларига, унинг иштирокчиларининг паритет асосида қўшимча бадаллари ҳисобига розилик берилсин, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1988,0 минг АҚШ доллари «CGNPC URS» компаниясининг пул маблағлари ва ускуналар ҳисобидан шакллантирилган ҳиссаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1988,0 минг АҚШ доллари — Ўзбекистон Республикаси Давлат Геология қўмитасининг Навоий вилоятидаги Мешета майдонида уран учун илгари ўтказилган геология-қидирув ишлари давомида олинган геологик, геофизик ва бошқа маълумотлар ҳисобидан шакллантириладиган ҳиссаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, Навоий вилоятидаги Бозтау ва Мешета майдонларида геологик ўрганиш бўйича ишларнинг салбий натижалари бўлса, «CGNPC URC» компанияси томонидан жалб қилинган маблағлар, шу жумладан кредитлар қопланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Uz-China Uran» МЧЖ қўшма корхонасига Навоий вилоятидаги истиқболли Мешета майдонини геологик ўрганиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни белгиланган тартибда берсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда келишиш учун Вазирлар Маҳкамасига назарда тутилган ишлар муддатларини кўрсатган ва уларни амалга ошириш бўйича масъул шахсларни аниқлаган ҳолда тадбирлар режа-жадвалини киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Uz-China Uran» МЧЖ қўшма корхонаси томонидан Навоий вилоятидаги Мешета майдонида геология-қидирув ишлари ўз вақтида ва сифатли олиб борилиши устидан тегишли назоратни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геологик ўрганиш ишлари натижалари бўйича аниқланган конда кейинги ишларни ўтказиш шартлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Навоий вилояти ҳокимлиги «Uz-China Uran» МЧЖ қўшма корхонасига Навоий вилоятидаги Мешета майдонида геологик ўрганиш ишларини ўтказиш учун зарур бўлган ер участкаларини белгиланган тартибда ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Г.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 14 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-сон