LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Юқори сифатли болалар пойабзали ишлаб чиқариш кўпайтирилиши ва турлари кенгайишини рағбатлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
1. Болалар пойабзали ишлаб чиқаришга ихтисослашаётган хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар ўз ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун республикага олиб келаётган хом ашё, материаллар ва ярим тайёр маҳсулотларнинг қўшилган қийматига солиқ тўлашдан озод қилинсин.
2. Ушбу Фармоннинг амалга оширилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. Ҳамидов зиммасига юклансин.