Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сонли қарорига ўзгартиш киритиш тўғрисида
Республикага буғдой унини олиб киришни янада тартибга солиш ҳамда мамлакатимиз корхоналарида ишлаб чиқарилаётган нон-булка ва қандолатчилик маҳсулотлари ассортиментини кенгайтириш учун шарт-шароит яратиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ–1887-сонли қарорининг 12-2-иловасидаги 11-товар гуруҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
| Товар гуруҳининг рақами |
Товарлар сони | ТИФ ТН бўйича товар коди |
Ўлчов бирлиги учун товарнинг божхона қийматига нисбатан фоиз ёки АҚШ доллари ҳисобида |
| 11 | Буғдой уни | 1101 00 110 0, 1101 00 150 0 |
11 |
2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 5 август,
ПҚ-2018-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 32-сон, 424-модда)