Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро шартномани қабул қилиш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ:
1. 2003 йил 28 ноябрдаги Трансчегаравий очиқ сув оқимлари ва халқаро кўлларни муҳофаза қилиш ҳамда фойдаланиш бўйича Конвенциянинг (Хельсинки, 1992 йил 7 март) 25 ва 26-моддаларига тузатишлар қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси кўрсатиб ўтилган тузатишларни қабул қилганлиги тўғрисида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Котибиятига билдиришнома юборсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу тузатишлар кучга кирганидан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 3 ноябрь,
ПҚ-1636-сон