24.07.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2487
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг қарори , 24.07.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2487
Кучга кириш санаси
29.07.2013
Ҳужжат 28.07.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҳузуридаги давлат захираларини бошқариш қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Биринчи гуруҳга гугурт етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 24 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2487]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 мартдаги 113-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 10-сон, 118-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси тўғрисида низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Биринчи гуруҳга гугурт етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ҳамда у расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис Ж. КАДИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 25 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-сон

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2013 йил 25 июндаги 14-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи гуруҳга гугурт етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўриқнома

I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Йўриқнома биринчи гуруҳга гугурт етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Йўриқнома талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) тизимидаги ташкилотлар ҳамда биринчи гуруҳ моддий бойликларни масъул сақловчи ташкилотлар учун мажбурийдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Гугуртни идишга жойлаш, тамғалаш ва ташиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Гугурт қутиларининг асосий кўрсаткичлари ва ҳажмлари мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қутиларда гугурт доналарининг ўртача тўлалиги бўйича сонининг камайишига қуйидаги даражада йўл қўйилади: биринчи — тўртинчи шаклдаги гугуртлар учун 1 фоиз, бешинчи ва олтинчи шаклдаги хўжалик гугуртлари учун 2 фоиз ҳамда еттинчи ва саккизинчи шаклдаги хўжалик гугуртлари учун 5 фоиз. Қутиларда гугурт доналарининг тўлалиги ва сонининг юқори чегараси белгиланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Гугурт қутиларининг ташқи қисми картон ёки шпондан, ички қисми картондан тайёрланади. Гугурт қутиларини тайёрлашда норматив ҳужжатларга мувофиқ қуйидаги материаллардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хром-эрзац маркали картон;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гугурт қутиларини тайёрлашга мўлжалланган картон;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гугурт картони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тоғтерак, жўка, терак, ольха ёғочи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Этикеткаларни тайёрлашда норматив ҳужжатларда белгиланган қоғоздан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Гугурт қутисининг олд ва орқа томонлари босма ёки ёпиштириш орқали босилган этикеткага эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Шпонли қутиларнинг ташқи қисми норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ қоғоз билан ўраб ёпиштирилиши лозим. Қутининг эн қисмида иккитадан кўп бўлмаган буришиш бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қутининг ички қисми қутининг қандай ҳолда бўлишидан қатъи назар, ташқи қисмидан ажралиб тушиб кетмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Шпонли қутининг ташқи қисми четида синиш, картонли қутининг ташқи қисми четида йиртилиш 2 мм. дан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қутининг ташқи эн қисмига ёпиштирилган этикетканинг осилиб туриши ёки босма тарзда туширилган этикетканинг силжиши 2 мм дан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Гугуртни ёқишга мўлжалланган фосфор массаси қути ташқи қисмининг бир ёки бир неча ингичка томонларига туширилади. Фосфор массасининг қутининг кенг томонига 4 мм гача оғишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қутига туширилган фосфор массасининг умумий майдони:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи ва иккинчи шаклдаги гугуртлар учун қутининг гугурт доналари билан ўртача тўлдирилган миқдорининг икки бараварини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик гугуртлари учун қутидаги барча гугурт доналарини ёқишга етиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Гугурт чўпини ишлаб чиқишда норматив ҳужжатларга мувофиқ тоғтерак, жўка, терак, ольха ёғочидан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Гугурт чўпи синмаган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Гугурт чўпининг бош қисми камида 2,5 мм. узунликда бузилмаган ва оқмаган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Гугурт донасининг бош қисми фосфор массага ўртача босиш орқали ёқилиши ва ундан қизиган қотишма учиб чиқмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Гугурт донаси бош қисмидаги аланга горизонтал ҳолатда гугурт чўпига ўтиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Гугурт тутамасдан ёниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Гугурт донаси бош қисмининг ўрнатилиш мустаҳкамлиги камида 30 Н (3 кгс) бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Биринчи — еттинчи шаклдаги гугурт доналари қутида бош қисми бир томонга йўналтириб тахланиши керак. Саккизинчи шаклдаги хўжалик гугуртлари қутида сочма ҳолда тахланади. Бешинчи — еттинчи шаклдаги хўжалик гугуртларини бўлимларга бўлган ҳолда турли томонга қаратиб теришга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Гугурт қутилари норматив ҳужжатларга мувофиқ фанерали ёки гофрировка қилинган картон қутиларга ва шартномага мувофиқ бошқа ўлчамдаги қутиларга жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Биринчи — еттинчи шаклдаги гугурт қутилари фанерали қутида жойлаштирилганда қутиларнинг ҳар бир қаторига 1 м2 ўлчамда оғирлиги 40 гр. бўлган қоғоз тўшалади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Биринчи — тўртинчи шаклдаги гугурт қутиларини гофрировка қилинган картон қутиларга жойлаштиришдан олдин уларни 10, 12 донадан қилиб норматив ҳужжатларда белгиланган тарзда қоғозга ўраш лозим. Автомобиль транспортида ташишда гугурт қутилари қаторлари орасига қоғоз варақлар қўйиш орқали алоҳида қутиларга солмасдан картон қутиларга солишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Еттинчи — саккизинчи шаклдаги хўжалик гугурт қутилари яшикларга қоғоз тўшамасдан тахланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ҳар бир яшикнинг ички қисмида ўровчининг рақами туширилган ўраш ёрлиғи қўйилиши лозим. Ўраш ёрлиғини транспорт тамғаси билан бирлаштириш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ҳисоб бирлиги сифатида ичида 50000 дона гугурт донаси бўлган шартли яшик ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Гугурт қутисининг этикеткасига истеъмол тамғаси туширилиши лозим, унда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот номи;

норматив ҳужжат номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарувчи ташкилот номи, унинг манзили, товар белгиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилган мамлакат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқлик белгиси тўғрисидаги маълумотлар бўлиши лозим.

29. Транспорт тамғасида норматив ҳужжатларга мувофиқ «Намликдан асранг!», «Тез ўт олувчи» ва «Ташланмасин!» каби огоҳлантирувчи ёзувларнинг бўлиши, хавфсизлик чоралари кўрилган бўлиши керак. Шунингдек, тамғада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилган мамлакатнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарган ташкилотнинг номи, унинг манзили ва товар белгиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гугурт шакли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гугурт қутисининг ўртача тўлалиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яшикдаги гугурт қутиларининг сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартли қутилар миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилган санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив ҳужжатнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гугуртни сақлашнинг кафолат муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сақлаш шартлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқлик белгиси тўғрисидаги маълумотлар бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Гугурт қутилари солинган яшиклар юкларни ташиш қоидаларига мувофиқ ёпиқ транспорт воситаларида ташилади. Гугурт яшикларини очиқ транспорт воситаларида ташишда намланишнинг олдини олиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Маҳсулот норматив ҳужжатларга мувофиқ қутиларга жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Картон яшикларга жойлаштирилган гугурт қутилари темир йўл транспортида ташилганда, вагонлардан ва умумий контейнерлардан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Гугуртни етказиб бериш ва қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Узоқ муддат сақлашга сифати ва хавфсизлиги, ўралиши ва тамғаланиши бўйича норматив ҳужжатлар талабларига тўлиқ жавоб берадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган гугуртлар етказиб берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Гугуртни етказиб бериш ва қабул қилиш шартнома асосида, қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Гугурт юкланган вагон келганда, у темир йўл вакили иштирокида синчиклаб ўрганилади. Ташқи кузатувни амалга оширишда вагоннинг техник ҳолати ва унинг созлиги, пломбаларнинг бутлиги ҳамда улардаги изларнинг аниқлиги, гугурт қутиларининг бутунлиги, пломбанинг юкка илова қилинган ҳужжатларга мувофиқлиги текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текшириш давомида аниқланган камчиликлар, жумладан вагоннинг техник носозлиги, пломбаларнинг мавжуд эмаслиги ёки уларнинг бузилганлиги, улардаги босилган изларнинг ноаниқлиги умумий шаклдаги далолатнома билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Шикастланмаган идишларда ўрами бузилмаган ва юк ўринлари сақланган ҳолда етказиб берилган гугурт ўринлар сони ва нетто оғирлигига қараб қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Шикастланган идишдаги гугурт қутининг амалдаги нетто оғирлиги бўйича қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт ташкилотидан гугуртни қабул қилиб олишда маҳсулот ёки идиш бузилган (шикастланган, намланган, ифлосланган) ҳолатларда, маҳсулотнинг номи, миқдори ёки ўринлари транспорт ҳужжатларида белгиланганидан фарқ қилган тақдирда, шунингдек юк ташиш қоидаларида назарда тутилган бошқа ҳолларда далолатнома тузилади. Далолатномада пломбалар ва ундаги назорат белгилари ҳолати қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Гугурт партияларда қабул қилиниши керак. Бир ҳужжат билан расмийлаштирилган, бир хил шаклдаги ва тўлаликдаги гугуртлар сони партия ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Гугурт сифатини текшириш мақсадида мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ белгиланган миқдорларда намуналар олинади. Амалдаги кўрсаткичлар ва етказиб берувчи ҳужжатларида кўрсатилган маҳсулот сифати ва миқдорига оид маълумотлар ўртасида тафовутлар мавжуд бўлган тақдирда, мустақил экспертлар иштирокида далолатнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Яроқсизга чиқарилган гугурт ёки идишлари бузилган гугурт етказиб берувчининг кўрсатмасига мувофиқ тасарруф этилади. Яроқсизга чиқарилган гугуртни қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш билан боғлиқ харажатлар шартномага мувофиқ етказиб берувчи томонидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Омборларга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Гугурт яшиклари ҳарорати 40° C дан ошмаган, ҳавонинг нисбий намлиги эса 85 фоиздан ортиқ бўлмаган ёпиқ хоналарда сақланади ва ташқи деворлардан камида 10 см. бўлган масофада жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Сақлаш жараёнида гугуртни иситиш мосламалари ёнига, ёнғин хавфи бўлган жойларга, шунингдек намликни ўтказувчи (туз, сабзавотлар ва бошқалар) маҳсулотлар яқинига жойлаштириб бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Омборхоналарни тўлдиришдан олдин уларни таъмирлаш, гугуртни қабул қилиш ва сақлаш учун тайёр ҳолатга келтириш лозим. Бунда асосий эътибор том, пол, иситиш тизимлари, ёриқ ва тирқишларни ўз вақтида ямаш, шунингдек эшикларни яхши ёпилишга мослаш, автоматик қўриқлаш сигнализацияси ускуналари билан жиҳозлаш, ёғоч конструкцияларни ёниш хусусиятини пасайтирувчи кимёвий суюқлик билан қайта ишлашга қаратилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Омборларнинг гугуртни қабул қилишга тайёрлиги ташкилотнинг бош муҳандиси, бош энергетиги, лаборатория мудири, сақлаш участкаси бошлиғи (ёки унинг ўринбосари) ва ёнғин хавфсизлиги бўйича жавобгар шахслардан иборат комиссия томонидан текширилади ва тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Қўриқлаш ва ёнғин хавфсизлиги норматив ҳужжатларга мувофиқ ташкил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Қўриқлаш ва ёнғин хавфсизлиги чоралари, сақланаётган моддий бойликларнинг сақланиши ва бутлигини тўлиқ таъминлаши лозим. Бунинг учун қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сақлаш омборига ёнғин хавфсизлиги бўйича жавобгар шахсни тайинлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сақлаш омборларини ёнғиндан хабар бериш ва автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари билан жиҳозлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сақлаш омборининг бутун ҳудудини мустаҳкам тўсиқ билан ўраш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўриқланадиган бутун ҳудуд бўйлаб ҳарбийлашган ёки қўриқлаш хизмати томонидан кеча-кундуз навбатчилик қилишни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудга кириш ва чиқишда рухсатномалар режимини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддаларни ва материалларни юклаш нормалари ҳамда сақлаш тартибини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғинга қарши қатъий режим жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иситиш, вентиляция, электр мосламалари, технологик ускуналарнинг созлигини таъминлаш ва ёнғинга олиб келувчи носозликларни ўз вақтида бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга ошириладиган таъмирлаш ишларини ёнғин хавфсизлиги нормалари ва қоидаларидан четга чиқмаган ҳолда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бирламчи ёнғин ўчириш воситалари, алоқа ва хабар бериш қурилмаларининг ҳар доим соз ҳолда тайёр туриши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлар тугатилгандан сўнг, иш ўринлари ва хоналарнинг тозаланиши устидан назорат қилиш, хона ва сақлаш омборхоналарини ёпишдан олдин уларни синчиклаб текшириш, коммуникациялар (газ, ҳаво ва бошқалар) ва электр тармоқлари ўчирилганлигини (техник сабабларга кўра кеча-кундуз ишлаши лозим бўлган навбатчи ёритиш тизими ва электр мосламаларидан ташқари) текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғинга қарши гидрант ва сув ҳовузлари, ёнғин ўчириш воситалари, ёнғинга қарши асбоб-ускуналарнинг ҳолатини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тунги вақтда ҳудудни асосий ва ёрдамчи ёритиш билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сақлаш жойлари ва омборхона ҳудудига эҳтиёт йўлакларни тайёрлаш ва таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Сақлаш омборлари ҳудудида чекиш, очиқ оловдан фойдаланиш, сомон қуритиш ва сақлаш, экин экиш, ностандарт маиший электр иситиш мосламаларидан фойдаланиш, вақтинчалик электр симларини ўтказиш, ҳисобда турмаган жиҳозларни ёки рўйхатга олинмаган моддий бойликларни сақлаш, сақлаш жойларини белгиланган меъёрлардан ортиқ юклаш, шунингдек ташкилот эҳтиёжлари учун ёқилғи қуйиш шохобчаларини ташкил қилиш ва ёқилғи материалларини сақлаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Қўриқлаш ва ёнғин хавфсизлигини ташкил қилиш ва таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик мазкур вазифа юклатилган шахсларга юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сақлаш омборларини қўриқлаш ва ёнғин хавфсизлигини ташкил қилиш ва таъминлаш махсус белгиланган мутахассислар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Сақлаш омборлари ёпилаётган вақтда улар қўриқлаш ходимлари ва ёнғин хавфсизлигига масъул шахслар томонидан кўздан кечирилади ҳамда алоҳида журналга белгиланган тартибда қайд киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Бирламчи ёнғин ўчириш воситалари, ёнғинга қарши сув гидрантлари ва ҳовузларига олиб борадиган йўллар ва йўлаклар доим очиқ бўлиши, қишда қор ва муздан тозаланиши лозим. Ёнғинга қарши сув гидрантлари ва ҳовузлари жойлашган жойлар ёруғлик ёки флуоресцентли бўлиши, уларга «ЁГ» (ёнғин гидрант) ва «ЁҲ» (ёнғин ҳовузи) ҳарф индекслари туширилган бўлиши ва кечки вақтда ёришиб туриши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Бинолар ва иншоотлар орасидаги ёнғинга қарши оралиқ масофаларда турли хилдаги материал, ускуна, ўраш идишларини сақлаш ёки автомобиль транспорти учун туриш жойи қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Сақлаш омборлари эшикларида маҳсулотнинг ёнғин ва портлаш хавфлилиги таснифи, ёнғин ва портлаш ҳудудларини кўрсатувчи тегишли ёзувлар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Деворлардаги туйнуклар оловни ва ёнувчи моддалар тарқалишининг олдини олувчи ускуналар (ёнғинга чидамли эшиклар, пардалар ва бошқалар) билан жиҳозланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Ёнғинга қарши ҳимоя тўсиқлари муҳандислик коммуникациялари билан туташган жойларда улар ва тўсиқ конструкцияси ўртасидаги мавжуд бўшлиқлар ёнмайдиган қурилиш материаллари билан мустаҳкам ёпилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Хизмат ва омборхоналарда қуйидагилар ман этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнилғи суюқликлари билан хонани тозалаш (пол ва деворларни ювиш), ускуналарни артиш ва махсус кийимларни ювиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш тугагандан сўнг электр ёритиш тизимлари (навбатчи чироқлардан ташқари), кучланувчи электр ускуналари (тамбурда ҳаво айланишини таъминловчи вентиляторлар, электр двигателларидан ташқари), ўлчаш, иситиш, ҳисоблаш ускуналари ва оргтехникаларни ёқилган ҳолда қолдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технологияда назарда тутилмаган электр иситиш ускуналаридан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музлаган қувурларни эритишда оловдан (бунинг учун буғ, қиздирилган қум ёки иссиқ сув ишлатилади) фойдаланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Юк ташишга мўлжалланган барча мосламалар учун уларнинг юк кўтариш қобилияти, бутлиги текширилган сана ва юкланадиган юк чегаралари кўрсатилган трафарет бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Гугурт яшиклари ташқарига чиқиш эшиги бўлган алоҳида омборхоналарда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Омборнинг тўсиқ конструкциялари ёнғинга қарши бўлиши ва тешиклари бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Гугурт сақланадиган омборлар, унинг майдонидан қатъи назар, автоматик ёнғин ўчириш қурилмаси билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Гугурт сақлашга мўлжалланган омборда бошқа маҳсулотларни сақлаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V боб. Гугуртни омборга жойлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Гугурт яшиклари тўғри бурчакли шаклга эга бўлган штабелларга унинг мустаҳкамлигини инобатга олган ҳолда тахланади. Бунда, штабелларни тахлаш маҳсулотнинг ва идишларнинг сифати ва миқдорини таъминлаган ҳолда, омборхоналардан имкон даражада оқилона фойдаланиш орқали, юклаш-тушириш ишларини бажариш ҳамда сақлаш жараёнида сифат назоратини амалга ошириш учун энг яхши қулайлик яратишни инобатга олган ҳолда амалга оширилади. Бериб юбориш вақтида навдан навга ўзгармаслиги учун гугуртни ассортименти, шакли ва қадоқланишига қараб алоҳида штабелларда жойлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Гугурт штабеллари бир хил ишлаб чиқариш санаси бўлган (бир чорак давомида), бир хил яроқлилик муддати бўлган бир ёки бир неча партиядан шаклланади ва бир хил ўлчам ва баландликдаги тагликларда жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Гугурт яшиклари қуруқ ва тоза, асфальт полли омборларда баландлиги полдан 25 — 30 см бўлган тагликлар устига, шунингдек ёғоч полли, кўп қаватли омборларнинг иккинчи қаватида 15 см баландликдаги тагликларга жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Гугурт штабеллари орасида кенглиги камида 0,5 м бўлган йўлаклар қолдирилади, тўсиқ конструкциялари ва штабеллар орасидаги масофа камида 0,5 м бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида штабелнинг юқори қаторлари ҳамда электр симлари ва чироқлари орасидаги масофа камида 0,5 м бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Гугуртнинг сифатли сақланиши устидан назоратни амалга ошириш, ҳавонинг энг мақбул айланишини таъминлаш ва гугуртларни жойлаштиришда механизмлардан фойдаланиш учун қулайлик яратиш мақсадида омборларда ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига мувофиқ деворлар олдида бўйлама ва кўндаланг йўлаклар қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Ёмғирли ва қорли кунларда юклаш ва тушириш ишлари гугурт қутиларига намлик тушишидан сақлаш учун пана жойда (соябон остида) амалга оширилади. Салқин кунларда юклаш-тушириш ишлари амалга оширилаётганда эшик олдида турган штабеллар брезент билан ёпилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Ҳар бир штабелга гугурт яшиклари жойлаштирилгандан сўнг штабел ёрлиғи бириктирилади. Штабел ёрлиғига штабелдаги гугуртнинг амалдаги жойлашиши чизмаси бириктирилади. Штабел ёрлиғи гугурт қабул қилинганда қабул қилиш далолатномаси, илова ҳужжатлари ҳамда амалдаги сифат ва миқдорнинг лаборатория таҳлиллари натижалари асосида тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Юклаш-тушириш ва транспорт-омбор ишлари белгиланган тартибда амалга оширилади. Юклаш-тушириш ва омбор ичида ишларни амалга ошириш вақтида идишларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI боб. Гугуртни юклаш ва жўнатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Гугуртни юклаш ва жўнатиш Қўмита томонидан бериладиган нарядлар асосида, биринчи навбатда сифат ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, ишлаб чиқарилган вақтини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Гугуртни юклаш ва жўнатишда унинг ўринлари ва нетто оғирлигига (трафарет бўйича) қаралади. Ўрами бузилган гугуртни бериб юбориш яшикдаги қутилар сонига қараб ва қутининг амалдаги нетто оғирлигини аниқлаш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Гугурт техник соз, тоза, қуруқ, ёт моддаларнинг ҳидидан ҳоли бўлган транспорт воситаларига жойлаштирилади. Транспорт воситасининг кузови ва томига алоҳида эътибор қаратилади. Транспорт воситасининг жўнатишга тайёрлиги лаборатория ходими, моддий жавобгар шахслар ва муҳандис-техник ходимлардан иборат комиссия томонидан белгиланади. Темир йўл ҳужжатларига вагонни гугурт ташишга тайёрлаш бўйича қилинган ишлар ёзиб қўйилади. Автомобиль транспортида ташилганда гугурт ташқи атмосфера таъсиридан ҳимояланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директори А. КУРБАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 21 июнь

«Ўзбекистон темир йўллари» Давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раиси А. РАМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 21 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи А. АБДУВАЛИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 21 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи гуруҳга гугурт етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гугуртнинг асосий кўрсаткичлари ва ҳажмлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Кўрсаткич номи

Шакл

Оғиш чегаралари

биринчи 4/4

иккинчи 7/8

учинчи 3/4

тўртинчи 2/3

хўжалик

бешинчи

олтинчи

еттинчи

саккизинчи

1. Гугурт қутиларининг габарит ўлчамлари мм:

узунлиги

56,5

56,5

50,5

50,5

110,0

102,0

92,0

± 1,0

кенглиги

37,5

37,5

37,5

37,5

74,0

69,0

81,0

± 0,5

баландлиги

18,5

16,5

16,5

14,5

37,0

34,0

46,0

± 1,0

2. Гугурт ўлчами, мм:

узунлиги

47,5

47,5

42,5

42,5

47,5

42,5

42,5

42,5; 47,5

± 1,5

қалинлиги

2,0 — 2,4

2,0 — 2,4

1,6 — 2,2

1,6 — 2,2

2,0–2,4

1,6 — 2,2

1,6 — 2,2

1,6 — 2,0 —

2,2 : 2,4

3. Қутидаги гугуртларнинг ўртача сони, дона

50,60

50,60

45,50,

40, 45,

500

500

700,

2000

55,60,

50,60

900,

70,75

1000

4. Алоҳида қутиларда гугуртларнинг номинал миқдори, дона

42, 52

42, 52

38, 42,

37, 38,

480

480

670,

1900

47,52,

42, 52

860,

60,64

950

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи гуруҳга гугурт етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Намуна танлаш

Партиядаги гугурт яшиклари сони ‎

Танлаш миқдори (яшикларда) ‎

150 тагача‎ 3‎
151 дан 1200 гача‎ 5‎
1200 дан юқори‎ 8‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 30-сон, 401-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)