23.07.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2486
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг қарори, 23.07.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2486
Кучга кириш санаси
29.07.2013
Ҳужжат 28.07.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ЗАХИРАЛАРИНИ БОШҚАРИШ ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Биринчи гуруҳга чойни етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 23 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2486]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 мартдаги 113-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 10-сон, 118-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси тўғрисида низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Биринчи гуруҳга чойни етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ҳамда у расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис Ж. КАДИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 25 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-сон

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2013 йил 25 июндаги 12-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи гуруҳга чойни етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА

I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Йўриқнома биринчи гуруҳга чой етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Йўриқнома талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) тизимидаги ташкилотлар ҳамда биринчи гуруҳ моддий бойликларни масъул сақловчи ташкилотлар учун мажбурийдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Чойни идишга жойлаш, тамғалаш ва ташиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Чой юмшоқ ёки ярим қаттиқ идишларга нетто оғирлиги 25, 50, 75, 100, 125, 150, 200 ва 250 гр билан қадоқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома асосида чакана савдо учун мўлжалланган 200, 300, 500, 1000, 2000 гр ли пакетли чой ҳам ишлаб чиқарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Юмшоқ идишнинг ички юзаси норматив ҳужжатларга мувофиқ алюминий фольгали, пергамент ёки поливинилиденхлорид қоғоз билан қопланган бўлиши, пачкага норматив ҳужжатларда белгиланган маълумотлар трафарет усулида босилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ярим қаттиқ идишнинг ички қисми норматив ҳужжатларга мувофиқ юзаси алюминий фольгали, пергамент ёки поливинилиденхлорид қоғоз билан қопланган ёки оғирлиги 1 м² да 230 — 240 гр бўлган «хром-эрзац» картонидан бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Чойнинг ҳар бир ўрамдаги нетто оғирлигидаги тафовут 25 гр дан 2000 гр гача қадоқланганда 1 фоиз кўрсаткичдан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Чой пачкалари норматив ҳужжатларга мувофиқ фанерали ёки гофрировка қилинган картон қутиларга жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшимча ўраш идиши сифатида полиэтилен-терефтал плёнкадан қилинган қистирма варақчали қопчалардан фойдаланишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Кўп марта ишлатиладиган транспорт идишлари ўзининг ҳимоя хусусиятларини бутун фойдаланиш даври мобайнида сақлаб қолувчи ва кўп мартали тозалашларга чидамли материалдан тайёрланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Узоқ муддатли сақлашга мўлжалланган чой норматив ҳужжат талабларига жавоб берадиган полиэтилен суқмали полипропилен қопларга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Чой пачка ва қутилари тоза бўлиши, яхшилаб елимланган ва тўғри шаклга эга бўлиши лозим. Майда чой қадоқланган қутиларда «майда» деган ёзуви бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Чойнинг ҳар бир ўрам бирлигига қуйидаги маълумотлар трафарет қилиб босилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарувчи номи, унинг манзили;

маҳсулот нави ва чой барги ўсган жой;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нетто оғирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар белгиси (белгига эга ташкилотлар учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив ҳужжат номи.

12. Чой идишининг транспорт маркировкасида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот номи, товар белгиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарувчи номи, унинг манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қадоқланган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
брутто ва нетто оғирлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сақлаш ҳарорати ва муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрам бирликлари сони ва унинг нетто оғирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Намликдан асранг!» огоҳлантирувчи белгиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив ҳужжат номи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Маркировкада маҳсулотни идентификацияловчи ва тавсифловчи ёки унинг хусусиятини таърифловчи бошқа маълумотларни ёзишга ҳам рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Чой ташишни амалга оширувчи транспорт ташкилотлари ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган маҳсулотни ташиш шартларига риоя этишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Чой барча турдаги транспортларда юкларни ташиш қоидаларига мувофиқ ташилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ҳар бир юклаб юборилаётган чой партиясига мувофиқлик сертификати ва санитария-эпидемиологик хулосаси ёки уларнинг тасдиқланган нусхалари илова қилинади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2017 йил 15 ноябрдаги 36-сонли қарори (рўйхат рақами 2486-1, 06.12.2017 й.) таҳририда — (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2017 й., 10/17/2486-1/0378-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Чойни етказиб бериш ва қабул қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Чойни етказиб бериш ва қабул қилиш шартнома асосида, қонунчилик ҳужжатлари ҳамда мазкур Йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Чой юкланган вагон келганда у темир йўл вакили иштирокида синчиклаб ўрганилади. Ташқи кузатувни амалга оширишда вагоннинг техник ҳолати ва унинг созлиги, пломбаларнинг сақланганлиги, улардаги изнинг аниқлиги, чой қутиларининг бутунлиги, пломбанинг юкка илова қилинган ҳужжатларга мувофиқлиги текширилади. Қутилар намланмаган, очилмаган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текшириш давомида аниқланган камчиликлар, шу жумладан, вагоннинг техник носозлиги, пломбаларнинг мавжуд эмаслиги ёки уларнинг бузилганлиги, улардаги изларнинг ноаниқлиги, оралиқ бекатлар пломбасининг мавжудлиги умумий шаклдаги далолатнома билан расмийлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Шикастланмаган идишларда ўрами бузилмаган ва юк ўринлари сақланган ҳолда етказиб берилган чой ўринлар сони ва нетто оғирлигига қараб қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Шикастланган идишдаги чой қутининг амалдаги нетто оғирлиги бўйича қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Чойни қабул қилиб олишда маҳсулот ёки идиш бузилиши (шикастланиш, намланиш, ифлосланиш), маҳсулотнинг номи ва миқдори ёки ўринлари транспорт ҳужжатларида белгиланганидан фарқ қилган тақдирда, тижорат далолатномаси тузилади. Тижорат далолатномасида пломбалар ва улардаги назорат белгиларининг ҳолати қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Чойни сифати бўйича қабул қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етказиб берувчининг маълумотларини текшириш (мувофиқлик сертификати, санитария-эпидемиологик хулосаси);
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2017 йил 15 ноябрдаги 36-сонли қарори (рўйхат рақами 2486-1, 06.12.2017 й.) таҳририда — (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2017 й., 10/17/2486-1/0378-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идиш, ўрам ва тамғани кўздан кечириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органолептик баҳолаш (ҳид, таъм, дамлама, ранг, чой барги қайнаши даражаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив ҳужжатларга мувофиқ намлик ва сувда эрувчан экстрактив моддалар мавжудлиги бўйича лаборатория таҳлили ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Органолептик баҳолаш ва намликни аниқлаш учун намуна ҳар бир вагон ва автотранспорт партиясидан норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Текшириш натижасида аниқланган ҳақиқий кўрсаткичлар ва етказиб берувчи ҳужжатларида кўрсатилган чой сифати ўртасида тафовутлар мавжуд бўлган тақдирда, мустақил экспертлар иштирокида далолатнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Норматив ҳужжатлардаги сифат кўрсаткичларига мос келмайдиган, шунингдек намланган, намланиб моғорлаган, ҳидланган ва бошқа ёт моддаларнинг ҳиди урган ҳамда таъмирлаб бўлмайдиган даражада шикастланган идишларда олиб келинган, нотўғри тамғаланган ва бошқа стандартлардан оғишган чой сақлаш учун қабул қилинмайди. Бундай чой умумий партиядан ажратилиб, алоҳида омборга жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Яроқсизга чиқарилган чойни қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш билан боғлиқ барча харажатлар шартномага мувофиқ етказиб берувчи томонидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Омборларга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Чой иситиладиган ёки иситилмайдиган, техник соз, қуруқ, тоза ва яхши шамоллатиладиган, моғор босмаган ва ёт моддалар ҳиди бўлмаган омборларда сақланади. Чой билан бирга тез бузиладиган, ҳидли маҳсулотларни бир хонада сақлаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Омборхоналар тўлдирилишдан олдин таъмирланиши, чойни қабул қилиш ва сақлашга тайёр қилиниши лозим. Бунда асосий эътибор том, пол, иситиш тизимлари, ёриқ ва тирқишларни ўз вақтида ямаш, шунингдек эшикларни яхши ёпилишга мослаш, автоматик қўриқлаш сигнализацияси ускуналари билан жиҳозлаш, ёғоч конструкцияларни ёниш хусусиятини пасайтирувчи кимёвий суюқлик билан қайта ишлашга қаратилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Омборларнинг чой қабул қилишга тайёрлиги ташкилотнинг бош муҳандиси, бош энергетик, сақлаш майдони бошлиғи (ёки унинг ўринбосари) ва ёнғин хавфсизлиги бўйича жавобгар шахслардан иборат комиссия томонидан текширилади ва далолатнома билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Омборларни шамоллатиш вақтида чой сақланишининг бутлигини таъминлаш мақсадида қўшимча панжарали эшиклар ўрнатилади, вентиляция туйнуклари панжара билан жиҳозланади. Иситилмайдиган омборлардаги вентиляция туйнуклари қиш вақтида чой сақлашга тайёрлаш вақтида иссиқлаштирилади ва зич қилиб беркитилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Омборлар қуйидагилар билан таъминланиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиҳозлаш табелида назарда тутилган керакли асбоб-ускуна ва жиҳозлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сақлашнинг ҳарорат-намлиги даражасини назорат қилиш ускуналари (иссиқлик ўлчагич, термограф, гигрограф, психометрлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот таглиги, прокладка материаллари, нарвон ва траплар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий ҳимоя воситалари ва қўриқлаш сигнализациялари, бирламчи ёнғин ўчириш воситалари, шунингдек автоматик равишда ёнғиндан дарак берувчи ускуналар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш воситалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Омборлар атрофидаги ҳудуд пухта текисланган бўлиши лозим. Ташқи сувлар омбордан четлатиб ўтилиши керак. Оқовалар ва ариқлар доимий равишда чиқиндилардан тозалаб турилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Чой ҳар қандай даражадаги ёнғинга чидамли омборларда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Фанера қутилари, гофрировка қилинган картонга ўралган чой ёнувчи материал ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Чойни сақлаш жараёнида уни ҳар қандай кучланишдаги ва ёниш давомийлигидаги аланга олиш манбаларидан асраш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Бирламчи ёнғин ўчириш воситалари доим соз ва тайёр ҳолда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Омборхоналар хавфдан огоҳлантирувчи тегишли асбоб-ускуналар, плакат, ёзув, кўрсаткич, чироқли ва овоз сигналлари билан таъминланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Юк ташишга мўлжалланган барча мосламаларда иш хавфсизлиги ва қулайлигини таъминловчи ускуналар, шунингдек унинг юк кўтариш қобилияти, бутлиги текширилган сана ва юкланадиган юк чегаралари кўрсатилган трафарет бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V боб. Чойни омборга жойлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Чой тўғри бурчакли шаклга эга бўлган штабелларда унинг мустаҳкамлигини инобатга олган ҳолда тахланади. Чойни омборга жойлаштириш маҳсулот ва идишлар сифати ва миқдорини сақлаган ҳолда, омборхоналардан имкон даражада самарали фойдаланиш, юклаш-тушириш ишларини ва сақлаш жараёнида сифат назоратини амалга оширишда энг яхши қулайлик яратишни инобатга олган ҳолда амалга оширилади. Чой ассортимент, нав ва қадоқланишига қараб штабелларга алоҳида жойлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Чой штабеллари бир хил ишлаб чиқариш санаси бўлган (бир чорак давомида), бир хил яроқлилик муддати бўлган бир ёки бир неча партиядан шакллантирилади ва бир хил ўлчам ва баландликдаги тагликларда жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Чой қутилари қуруқ ва тоза, поли асфальтланган омборларга баландлиги полдан 15 см дан 30 см гача бўлган ҳамда ўлчамлари 1200 х 800 ёки 1200 х 1500 мм ли тагликлар устига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Тўсиқ конструкциялари ва деворлар билан штабеллар орасидаги кенглик камида 0,5 м бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида штабелнинг юқори қаторлари ва электр симлари ва чироқлар орасидаги масофа камида 0,5 м бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Чойнинг сифатли сақланиши устидан назоратни амалга ошириш, ҳавонинг энг мақбул айланишини таъминлаш ва чойни жойлаштиришда механизмлардан фойдаланиш учун қулайлик яратиш мақсадида омборларда ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига мувофиқ деворлар олдида бўйлама ва кўндаланг йўлаклар қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Ёмғирли ва қорли кунларда юклаш ва тушириш ишлари чой қутиларини намлик тушишидан сақлаш учун пана жойда (соябон остида) амалга оширилади. Салқин кунларда юклаш-тушириш ишлари амалга оширилаётганда эшик олдида турган штабеллар брезент билан ёпилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Ҳар бир чой штабелига чой жойлаштирилгандан сўнг штабел ёрлиғи бириктирилади. Штабел ёрлиғига чойнинг ассортименти, нави ва қадоқланишига қараб амалдаги жойлашиши чизмаси бириктирилади. Штабел ёрлиғи қабул қилиш далолатномаси, кузатув ҳужжатлари, сифат ва миқдорнинг лаборатория текшируви натижалари асосида тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI боб. Чойни сақлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Чой сифатининг ёмонлашиши ва бузилишининг асосий сабаби унинг моғорлаши, таъм ва ҳид йўқолишига олиб келувчи намланиши ҳисобланади, шунинг учун чойни сақлашда намликнинг ошишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Чойни сақлаш вақтида ҳавонинг нисбий намлиги 70 фоиздан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Сақлаш жараёнида чойнинг сифати ва сақланишини таъминлаш мақсадида сақлаш шароитлари текширилади, чойнинг органолептик кўрсаткичлари, намлиги тизимли равишда назорат қилинади, шунингдек маҳсулотнинг ва идишнинг ташқи ҳолати кузатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Чой сифати назоратининг даврийлиги омборхонанинг тури, шунингдек тайёр маҳсулотнинг ўрами турига қараб белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иситиладиган омборларда сақлашда сифат назорати фақат ташқи кузатув ва бериб юбориш вақтида сифат ёмонлашиши аломатлари аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иситилмайдиган омборларда сақлашда сифат назорати ёзги мавсумга ўтиш вақтида ва бериб юборишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фанера қутиларига, полиэтилентерефталатдан қилинган ламинацияланган плёнкаларда жойлаштирилган, импорт (олий, биринчи, иккинчи навлар), рақамланган ва олий нав чойни сақлашда, шунингдек металлизацияланган плёнка асосидаги термоқиздирилган полимер пакетларга ўралган чой сифатининг назорати 12 ва 18 ойдан сўнг, шунингдек бериб юборишда текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Чой намлиги ошганлиги аниқланганда, омбор интенсив равишда шамоллатилади. Зарур ҳолларда, чой қутиларидаги намлик меъёрга келтирилгунга қадар шахмат тарзида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Чой сақланаётган омборхоналар ҳар ойда бир марта пухта тозалаб чиқилади. Доимий равишда девор, шифт, эшик, зинапоя, тўсин ва устунлар супурилади. Чой сақланаётган омборлар полини ювиш қатъиян ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Импорт қилинган қадоқланган чойни сақлаш муддати — қадоқланган кундан бошлаб 18 ой, полиэтилентерефталан қоп-ғилофли қутиларга қадоқланган чойни сақлаш муддати — 2 йил.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Омборларда тизимли равишда кемирувчиларга қарши механик ва кимёвий воситалар орқали маҳсулот сифати ва миқдорини ҳимоялаш ишлари олиб борилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Чой миқдори бутун сақланишини таъминлаш мақсадида йил давомида унинг назорат текширувлари ўтказилади (қайта ҳисоблаш, ўзаро солиштириш ва бошқалар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Чойни сақлаш муддати ва шартлари ишлаб чиқарувчи томонидан мустақил равишда белгиланади. Ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган маҳсулотни сақлаш шартлари чой сифатини бутун сақлаш муддати давомида таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII боб. Чойни бериб юбориш (юклаш ва жўнатиш)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Чойни бериб юбориш Қўмита томонидан бериладиган нарядлар асосида биринчи навбатда сифат ҳолатидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш муддатини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Чойни бериб юбориш унинг ўринлари ва нетто оғирлигига (трафарет бўйича) қараб амалга оширилади. Ўрами бузилган чойни бериб юбориш қутининг амалдаги нетто оғирлигини аниқлаш йўли билан қутидаги пачкалар сони бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Чой техник соз, тоза, қуруқ, ёт моддаларнинг ҳидларидан ҳоли бўлган вагон ва автотранспортларга юкланади. Бунда вагоннинг кузови ва томига алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Вагонларнинг юк ортишга тайёрлиги лаборатория ходими, моддий жавобгар шахслар ва муҳандис-техник ходимлардан иборат комиссия томонидан белгиланади. Темир йўл ҳужжатларида вагонни чой ташишга тайёрлаш бўйича қилинган ишлар қайд қилинади. Автотранспортда ташилганда чой ташқи атмосфера ёғинларидан ҳимояланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 21 июнь

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директори А. КУРБАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 21 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон темир йўллари» Давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раиси А. РАМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 21 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи А. АБДУВАЛИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 21 июнь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 30-сон, 400-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2017 й., 10/17/2486-1/0378-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)