09.01.2013 йилдаги 4-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳар аҳолиси томонидан чиқарилаётган маиший чиқиндиларни тозалаш, ташиб кетиш ҳамда тўловларни тартибга солиш ва ҳудудда санитария тозалов ишларини янада такомиллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чиқиндиларни фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга зарарли таъсирини олдини олиш, чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтириш, шаҳар ҳудудини экологик ҳамда санитария ҳолатини, тозалигини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелдаги «Чиқиндилар тўғрисида»ги 362-II-сонли Қонунининг 11 — 16-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 14.09.2012 йилда тасдиқланган Вазирлар Маҳкамасининг 194-сонли йиғилиш баёнига ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шаҳар ҳудудидаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида фуқаролар томонидан чиқарилаётган маиший чиқиндиларни, кўп қаватли уйлар олдига қурилган вақтинчалик чиқинди йиғиш жойларидан ва маҳаллалардан «Сигнал» тартибида ташиб чиқиб кетиш ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мулкчилик шаклидан қатьи назар, барча корхона, ташкилот, ўқув юртлари, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, бирлашмалар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзларига бириктирилган ҳудудларни экологик шароити ҳамда санитария ҳолатини яхшилаш, чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш учун ўрнатилган тартиб асосида ҳақ тўлашни таъминлаш юзасидан шаҳар Коммунал фойдаланиш бошқармаси ва «Махсус автокорхона» МЧЖ билан шартнома тузиш, келгусида тўловларни вақтида тўлаб боришликни таъминлаш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маиший чиқиндиларни тўплаб олиб кетиш хизматидан фойдаланганликлари учун аҳоли жон бошига ҳамда савдо, маиший хизмат шохобчалари, овқатланиш жойлари ва ҳоказоларга ҳақиқий харажатларидан келиб чиқиб белгиланган меъёрлар асосида тўлов миқдори белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шаҳар «Маҳалла» жамоат фонди (Р. Махаммеджонов) ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший чиқиндиларни самарали ва ўз вақтида олиб чиқиб кетишни ташкил этиш ҳамда хизматлар учун тўловларни тартибга солиш мақсадида аҳоли учун янги квитанцияли тўлов тизими жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳардаги барча маҳалла фуқаролар йиғинидан, маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларидан, корхона ва ташкилотлардан чиқадиган маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишни ташкил этиш ва хизматлар учун тўловни тартибга солиш қоидалари ишлаб чиқиш, марказий кўчаларга фуқаролар томонидан ахлат чиқиндиларини чиқармаслик чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўп қаватли уйлар жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида шаҳар архитектураси ва қурилиш бошқармаси, ДСЭНМ билан келишилган ҳолда вақтинча ахлат йиғиш жойлари ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла фаолларидан жамоатчи назоратчи гуруҳлар ташкил этилиб, улар ёрдамида маҳалланинг доимо тоза ва озода сақланиши, белгиланмаган жойларига ахлат ташланиши ва марказий шоҳ кўчаларига ахлат чиқиндиларини тўкиш ҳолатларига чек қўйиш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Коммунал фойдаланиш бошқармаси (Р. Абдуллаев) ва «Махсус автокорхона» МЧЖ ( И. Расулов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларидан ахлат ва чиқиндиларни олиб кетилишини таъминлаш учун етарли транспорт воситаларини ўз вақтида етказиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахлат йиғиштириш бўйича харажат сметалари белгиланган тартибда қайта кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатилган хизматлардан тушган маблағларни корхонани ривожлантириш, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва эҳтиёт қисмлар сотиб олиш, ишчи хизматчиларни рағбатлантириш учун сарфлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча хўжалик юритувчи субъектлардан «Зарарсиз чиқиндиларнинг вужудга келиши меъёрлари» асосида ҳисоб-китобларни юритиш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шаҳар ИИБ (С. Сайидмусаев), Табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси (Д. Орипов)ларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахлат ва чиқиндиларни олиб чиқиб ташлаш тартибини бузган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан аниқланган ҳолатлар бўйича белгиланган тартибда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб маъмурий тартибда жавобгарликка тортиш чораларини кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Қўқон садоси» ва «Знамя труда» рўзномалари бирлашган таҳририяти, «Мулоқот» ТВ (Х. Шерматов)ларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорнинг ижроси юзасидан мақолалар чоп этиш, кўрсатувлар намойиш этиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан шаҳар ҳокимининг 2005 йил 20 декабрдаги 430-сонли қарори бекор қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Д.М. Мирзажонова зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким А. АБДУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўқон ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 9 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-сон