Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ҳокимининг
Қарори
Шаҳар ҳудудидаги корхона ва ташкилотлардаги трактор транспортлари ҳамда уларнинг тиркамаларини йиллик техник кўрикдан ўтказиш ва механизатор ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш тўғрисида
Мазкур қарор Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ҳокимининг 2014 йил 28 январдаги 42-сонли «Трактор транспорти ва уларнинг тиркамаларини, йўл қурилиш машиналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш ҳамда механизатор ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2004 йил 15 ноябрдаги «Тракторлар, ўзи юрар мелиоратив, йўл қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги 248-сонли буйруғи билан тасдиқланган Низом талабларидан келиб чиқиб, шаҳардаги корхона ва ташкилотлардаги трактор транспортлари ҳамда уларнинг тиркамаларини йиллик техник кўрикдан ўтказиш, механизатор ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш, техник воситаларидан унумли фойдаланиш ва уларнинг техник ҳолатини, техника хавфсизлигини ҳамда йўл ҳаракати қоидаларини талабга жавоб берадиган даражада сақлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан қарор қиламан:
1. Шаҳардаги корхона ва ташкилотлардаги трактор транспортлари ҳамда уларнинг тиркамаларини йиллик техник кўрикдан ўтказиш ва механизатор ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш, техника воситаларидан унумли фойдаланиш ва уларнинг техник ҳолатини, техника хавфсизлигини ҳамда йўл ҳаракати қоидаларининг талабга жавоб берилишини таъминлаш комиссияси таркиби 1-иловага*, трактор транспортлари ҳамда уларнинг тиркамалари техник кўрикдан ўтказиладиган корхона ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага*, корхона ва ташкилотларнинг трактор транспортлари ҳамда уларнинг тиркамаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*1 — 3-иловалар берилмайди.
2. Шаҳар ҳудудида жойлашган, тасарруфида қишлоқ хўжалиги техникалари ва йўл қурилиш машиналари каби техникалари бўлган ташкилот ва корхона раҳбарларига мавжуд техникаларни техник кўрикка сифатли қилиб тайёрлаш вазифаси юклатилсин.
3. Шаҳар «Қўқон садоси» ва «Знамя труда» бирлашган таҳририяти (Р. Отажонов), «Мулоқот» ТВ (Х. Шерматов)ларга корхона ва ташкилотлардаги трактор транспортлари ҳамда уларнинг тиркамаларини техник кўрикдан ўтказиш ва механизатор ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш тўғрисида мунтазам эълонлар бериб бориш ҳамда тегишли корхона, ташкилот мутахассислари иштирокида давра суҳбатлари ташкил этиш вазифалари юклатилсин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокими ўринбосари М. Турдиқулов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким А. АБДУЛЛАЕВ
Қўқон ш.,
2013 йил 11 март,
98-сон