Ҳужжат кучини йўқотган 19.05.2018 24.05.2013 йилдаги 248-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 19.05.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет давлат суди ёки ҳакамлик қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳамда чет давлат судининг топшириғини ижро этиш тўғрисидаги ишларнинг хўжалик судлари томонидан кўрилишида қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судлари томонидан чет давлат суди ёки ҳакамлик қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳамда чет давлат судининг топшириғини ижро этиш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хўжалик судлари чет давлат суди ёки ҳакамлик қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳамда чет давлат судининг топшириғини ижро этиш тўғрисидаги ишларни кўришда Нью-Йорк шаҳрида 1958 йил 10 июнда имзоланган «Чет эл мамлакатлари ҳакамлик қарорини эътироф этиш ва ижро этиш тўғрисида»ги Конвенция (бундан буён — Нью-Йорк Конвенцияси деб юритилади), Киев шаҳрида 1992 йил 20 мартда имзоланган «Хўжалик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ низоларни ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги Битим (бундан буён — Киев Битими деб юритилади), Минск шаҳрида 1993 йил 22 январда имзоланган «Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида»ги Конвенция (бундан буён — Минск Конвенцияси деб юритилади), Гаага шаҳрида 1954 йил 1 мартда имзоланган «Фуқаролик процесси масалаларига доир Конвенция» (бундан буён — Гаага Конвенцияси деб юритилади), Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги халқаро шартномалари, Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодекси (бундан буён — ХПК деб юритилади) ва бошқа қонун ҳужжатларини қўллашлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Судларга тушунтирилсинки, чет давлат суди деганда, суд ҳокимиятини амалга оширувчи давлат органи, ҳакамлик деганда эса алоҳида ҳар бир иш бўйича тайинланган арбитраж ва доимий фаолият кўрсатувчи арбитраж органи тушунилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 271-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иқтисодиёт соҳасида вужудга келадиган низолар ва бошқа ишлар юзасидан қабул қилинган чет давлат суди ёки ҳакамликнинг қарорлари Ўзбекистон Республикасида, башарти, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома ва қонунларида бундай қарорларни тан олиш ва ижрога қаратиш назарда тутилган бўлса, тан олиниши ва ижрога қаратилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган қонуний кучга кирган суд ҳужжатигина тан олиниши ва ижрога қаратилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет давлат судининг илтимоси бўйича бошқа процессуал ҳаракатлар (ашёвий далилларни текшириш, тарафларни эшитиш ва бошқалар) суд топшириғини ижро этиш жараёнида амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Киев Битимининг 4-моддасида назарда тутилган ваколатли суд деганда, қарори бошқа аҳдлашувчи тараф ҳудудида ижрога қаратилиши лозим бўлган, қайд этилган Битимнинг 4-моддаси қоидаларига мувофиқ низоларни кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган аҳдлашувчи тарафнинг суди тушунилади. Ўзбекистон Республикасида бундай судлар бўлиб хўжалик судлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Судлар эътиборга олишлари лозимки, чет давлат суди ёки ҳакамлик қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш ҳамда чет давлат судининг топшириғини ижро этиш билан боғлиқ ишлар, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ХПК қоидалари бўйича кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.1. Чет давлат суди ёки ҳакамлик қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида ХПК 124-моддасида белгиланган тартибда хабардор қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.2. Чет давлат суди ёки ҳакамлик қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги илтимоснома ёзма шаклда берилади ва ундирувчи ёки унинг вакили томонидан имзоланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илтимосномада қуйидагилар кўрсатилиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) илтимоснома берилаётган хўжалик судининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) чет давлат судининг номи ва жойлашган жойи ёки арбитражнинг номи ва таркиби, унинг жойлашган жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ундирувчининг номи, унинг жойлашган жойи ёки турар жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) қарздорнинг номи, унинг жойлашган жойи ёки турар жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) ундирувчи тан олиш ва ижрога қаратишни илтимос қилаётган чет давлат суди ёки ҳакамликнинг қарори ҳақидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) ундирувчининг талаби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет давлат суди ёки ҳакамлик қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги илтимосномада ундирувчи ёки унинг вакилининг телефон, факс рақамлари, электрон манзили кўрсатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илтимоснома ва унга илова қилинган ҳужжатлар халқаро шартномаларда кўрсатилган тилда баён этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.3. Чет давлат суди ёки ҳакамлик қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги илтимоснома, шунингдек чет давлат судининг топшириғи суд томонидан ХПКнинг 16-бобида белгиланган тартибда иш юритишга қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Судлар эътиборга олишлари лозимки, хўжалик суди чет давлат суди ёки ҳакамлик қарорини мазмунан қайта кўришга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Агар чет давлат суди ёки ҳакамликнинг қарори қисман ижро этилган бўлса, суд бундай ҳолда чет давлат суди ёки ҳакамлик қарорининг ижро этилмаган қисмига ижро варақаси беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Судларга тушунтирилсинки, чет давлат суди ёки ҳакамлик қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш учун давлат божи ундирилмайди, бироқ ХПКда белгиланган бошқа суд харажатлари тўланиши (ундирилиши) лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Чет давлат суди ёки ҳакамлик қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ишлар қарздор жойлашган ердаги ёки яшайдиган жойдаги ёхуд, агар қарздор жойлашган ер ёки яшайдиган жой номаълум бўлганда, унинг мол-мулки жойлашган жойдаги хўжалик суди томонидан кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Судлар чет давлат суди ёки ҳакамлик қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги илтимоснома ХПК 88-моддасининг 6-бандида белгиланган асослар бўйича кўрмасдан қолдирилиши мумкин эмаслигини инобатга олишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Чет давлат суди ёки ҳакамлик қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳақидаги ишларни кўриш якуни бўйича ХПКнинг 18-бобида ҳал қилув қарорини қабул қилиш учун белгиланган қоидалар бўйича ажрим чиқарилади ва унинг асосида ижро варақаси дарҳол берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12.1. «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 6-моддасининг иккинчи қисмига кўра чет эл суди ёки арбитражининг қарори асосида Ўзбекистон Республикаси суди томонидан берилган ижро варақаси, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарор қонуний кучга кирган вақтдан эътиборан уч йил ичида мажбурий ижро этиш учун топширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан келиб чиқиб, судлар чет давлат суди ёки ҳакамлик қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ажримга асосан берилган ижро варақасида чет давлат суди ёки ҳакамлик қарори қонуний кучга кирган санани кўрсатишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Чет давлат суди ёки ҳакамлик қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ишни кўриш натижаси бўйича қабул қилинган ажрим устидан ХПКда белгиланган тартиб ва муддатларда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет давлат судининг топшириғини ижро этиш билан боғлиқ ишни кўриш натижаси бўйича қабул қилинган ажрим устидан шикоят қилинмайди (протест келтирилмайди).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Чет давлат ҳакамлик қарорини (бундан буён — ҳакамлик қарори деб юритилади) тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ишлар хўжалик судлари томонидан Нью-Йорк Конвенцияси асосида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14.1. Нью-Йорк Конвенцияси 4-моддасига кўра ҳакамлик қарорини тан олиш ва ижрога қаратишни сўраётган тараф илтимосномани беришда тегишли тартибда тасдиқланган ҳакамлик қарори ва ҳакамлик келишувининг асли ёки тегишли тартибда тасдиқланган нусхаларини тақдим этади. Агар ҳакамлик қарори ва келишув расмий (ўзбек) тилида баён этилмаган бўлса, ушбу қарорни тан олиш ва ижрога қаратишни сўраётган тараф бу ҳужжатларнинг расмий тилдаги таржимасини тақдим қилади. Таржима расмий ёки қасамёд қилган таржимон, дипломатик ёхуд консуллик муассасаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судларга тушунтирилсинки, ушбу талабларга риоя қилинмасдан берилган илтимоснома ХПКнинг 118-моддасига мос ҳолда қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14.2. Судлар эътиборга олишлари лозимки, ҳакамлик қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш Нью-Йорк Конвенциясининг 5-моддасида кўрсатилган асослар мавжуд бўлгандагина рад этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда шуни назарда тутиш керакки, Нью-Йорк Конвенцияси 5-моддасининг 1-банди асосида ҳакамлик қарорини тан олиш ва ижрога қаратишни рад этишга ушбу бандда кўрсатилган ҳолатларни исботловчи далиллар мавжуд бўлган ҳоллардагина йўл қўйилади. Нью-Йорк Конвенцияси 5-моддасининг 2-банди асосида ҳакамлик қарорини тан олиш ва ижрога қаратишни рад этишга судга ҳар қандай далиллар тақдим этилганлигидан қатъи назар, йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Хўжалик судларида чет давлат судининг қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги ишлар Киев Битими, Минск Конвенцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва чет давлатлар ўртасида тузилган ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар асосида кўриб чиқилади. Бунда Киев Битими, Минск Конвенцияси ва Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномалари уларнинг иштирокчиси бўлган давлатларнинг суд ҳужжатларига нисбатан қўлланилиши инобатга олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Киев Битими ёки Минск Конвенцияси иштирокчиси бўлмаган ёхуд Ўзбекистон Республикаси билан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисида шартнома тузмаган чет давлат судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисида илтимоснома берилган бўлса, бундай илтимосномани қабул қилиш ХПК 117-моддасининг 1-банди асосида рад этилади. Агар кўрсатилган ҳолат илтимоснома иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, иш бўйича иш юритиш ХПК 86-моддасининг 1-бандига мос ҳолда тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15.1. Агар Ўзбекистон Республикаси ва икки томонлама ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисида шартнома имзолаган давлат, ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги кўп томонлама шартноманинг ҳам иштирокчилари бўлсалар, суд чет давлат суди қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳақидаги ишни кўриб чиқишда икки томонлама шартноманинг қоидаларини, у билан тартибга солинмаган ҳуқуқий муносабатлар қисми бўйича эса — ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги кўп томонлама шартнома қоидаларини қўллайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15.2. Чет давлат судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги илтимоснома ваколатли судга фақат ундирувчи (манфаатдор шахс) томонидан берилиши мумкин. Бошқа шахслар томонидан берилган илтимоснома ХПК 118-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мос ҳолда қайтарилади.
(15.2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 13 мартдаги 277-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15.3. Судлар чет давлат суди қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги илтимосномага Киев Битими 8-моддасининг иккинчи қисмида, Минск Конвенцияси 53-моддасининг иккинчи қисмида ёки Ўзбекистон Республикасининг икки томонлама шартномасида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилиниши шартлигига эътиборларини қаратишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, чет давлат суди қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги илтимосномага қуйидагилар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли равишда тасдиқланган чет давлат суди қарорининг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар қарорнинг ўзида қонуний кучга кирганлиги кўрсатилмаган бўлса, унинг қонуний кучга кирганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд мажлисида иштирок этмаган, унга қарши қарор қабул қилинган тарафнинг судга тегишли тарзда ва ўз вақтида чақирилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илтимоснома киритган шахснинг имзолаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илтимоснома ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг нусхалари қарздорга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишларнинг тарафлар ўртасидаги шартнома бўйича судловга тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар чет давлат суди қарорининг тан олиниши ва ижрога қаратилиши Киев Битими ёки Минск Конвенцияси асосида сўралаётган бўлса, илтимосномага илова қилинаётган ҳужжатлар тан олиниши сўралаётган давлат тили ёки рус тилига қилинган таржимаси билан бирга тасдиқланган ҳолда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар чет давлат суди қарорининг тан олиниши ва ижрога қаратилиши Ўзбекистон Республикасининг икки томонлама ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги шартномаси асосида сўралаётган бўлса, илтимосномага илова қилинаётган ҳужжатлар ушбу шартномада белгиланган тилда баён этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу талабга риоя қилинмасдан берилган илтимоснома ХПКнинг 118-моддасига мос ҳолда қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15.4. Судларнинг эътибори чет давлат судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш ҳақидаги илтимосномани қаноатлантириш Киев Битимининг 9-моддаси, Минск Конвенциясининг 55-моддасида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг икки томонлама шартномаларида кўрсатилган асослар мавжуд бўлгандагина рад этилиши мумкинлигига қаратилсин. Бунда кўрсатилган халқаро шартномаларда чет давлат судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантиришни рад этиш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланиши инобатга олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15.5. Судларга тушунтирилсинки, Киев Битими ёки Минск Конвенциясига мувофиқ қуйидаги ҳолатлар чет давлат суди қарорини тан олишни ва ижрога қаратишни рад этишга асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси хўжалик судининг айни бир шахслар ўртасида, айни бир предмет тўғрисида ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қарори мавжуд бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МДҲ аъзоси — учинчи давлат ёки МДҲ аъзоси бўлмаган давлат ваколатли судининг айни бир шахслар ўртасида, айни бир предмет тўғрисида ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан тан олинган қарори мавжуд бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низо ваколатсиз суд томонидан ҳал қилинган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа тараф суд мажлиси тўғрисида хабардор қилинмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарорни мажбурий ижрога тақдим этиш учун уч йиллик муддат ўтган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар чет давлат суди қарорининг тан олиниши ва ижрога қаратилиши Ўзбекистон Республикасининг икки томонлама ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги халқаро шартномаси асосида сўралаётган бўлса, қарорни тан олиш ва ижрога қаратиш мазкур шартномада назарда тутилган асослар бўйича рад этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15.6. Чет давлат судининг ажримини тан олиш ва ижрога қаратиш тўғрисидаги илтимоснома қарорни тан олиш ва ижрога қаратиш учун назарда тутилган тартибда кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Хўжалик судлари чет давлат судлари топшириғини ижро этиш ҳақидаги ишларни Киев Битими, Минск ва Гаага Конвенциялари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва чет давлатлар ўртасида тузилган ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар асосида кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16.1. Судларга тушунтирилсинки, Киев Битимининг 5-моддасига асосан ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда ёрдам сўралаётган ваколатли судлар ва бошқа органлар ўз давлатининг қонун ҳужжатларини қўллайдилар. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси хўжалик судига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги илтимоснома билан мурожаат қилинганда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан келиб чиқиб, ХПКнинг 123-моддасига асосан ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисида ажрим чиқарилиб, унда ишни тайёрлашга доир ҳаракатлар, ишни судда кўришга тайинлаш, уни ўтказиш вақти ва жойи кўрсатилади. Ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида ХПК 124-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16.2. Хўжалик суди томонидан айрим процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги топшириқларни ижро этиш, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ХПКда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди ХПКнинг 226-моддасига мувофиқ айрим процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисида чет давлат судлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ёки халқаро шартномаларида белгиланган тартибда ўзига берилган топшириқларни (чақирув қоғозларини ва бошқа ҳужжатларни топшириш, ёзма далиллар олиш, экспертиза ўтказиш, жойни кўздан кечириш ва бошқаларни) ижро этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16.3. Судлар назарда тутишлари керакки, топшириқ қуйидаги ҳолларда ижро этилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топшириқни ижро этиш Ўзбекистон Республикаси суверенитетига зид бўлса ёки унинг хавфсизлигига таҳдид солса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топшириқни ижро этиш хўжалик судининг ваколатига кирмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16.4. Чет давлат суди топшириғи билан боғлиқ ишни кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади, у халқаро шартномаларда назарда тутилган тартибда сўраётган тарафга жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16.5. Чет давлат суди топшириғи ижро этилганда, ажримга ижрони тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16.6. Чет давлат суди топшириғи ижро этилмаганда, ажримда унинг ижро этилмаганлиги сабаблари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16.7. Судлар агар суд топшириғи Ўзбекистон Республикаси билан ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги шартнома имзоламаган, бироқ Гаага Конвенцияси иштирокчиси бўлган давлатдан келиб тушган бўлса, чет давлат судининг топшириғи кўриб чиқиш учун қабул қилиниши шартлигини инобатга олишлари лозим, чунки Гаага Конвенцияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 22 декабрдаги Қарори билан ратификация қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16.8. Судларнинг эътибори ҳакамликлар хўжалик судларига суд топшириғи (экспертиза ўтказиш, тарафлар эшитиш, гувоҳлар, экспертлар ва ҳакамлик муҳокамасининг бошқа иштирокчиларини сўроқ қилиш) беришга ҳақли эмасликларига қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агарда бундай топшириқ тақдим этилган бўлса, уни қабул қилиш ХПК 117-моддасининг 1-бандига мос ҳолда рад этилади. Агар кўрсатилган ҳолат топшириқ иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, иш бўйича иш юритиш ХПК 86-моддасининг 1-бандига мос ҳолда тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий хўжалик суди раиси Д. МИРЗАКАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий хўжалик суди Пленумининг котиби, судья М. ИЗРАИЛБЕКОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 24 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
248-сон