Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва
Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Битим
Солиқ тўғрисидаги қонунларга риоя этиш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш ва ўзаро ёрдам тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати, қуйида Томонлар деб аталувчилар, солиқ қонунчилигига риоя этиш масалалари бўйича халқаро ҳамкорликнинг муҳимлигидан ва ўзаро ёрдамдан келиб чиқиб ҳамда ушбу мақсадда бир-бирига имкони борича кенг кўмаклашишни истаб, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
1-модда
Атамаларни аниқлаш
Атамаларни аниқлаш
Ушбу Битим мақсадлари учун қўлланиладиган атамалар қуйидагиларни англатади:
«солиқ қонунчилиги» — солиқларнинг турларини ва мазкур Томонлар ҳудудида уларни ундириш тартибини белгиловчи ҳамда солиқ мажбуриятлари пайдо бўлиши, ўзгариши ва тўхтатилиши билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи юридик нормалар мажмуаси;
«солиқ қонунчилигининг бузилиши» — солиқ тўловчи томонидан бюджет олдидаги мажбуриятлар бажарилмаслигида ёхуд зарур даражада бажарилмаслигида ифодаланган, бунинг учун юридик жавобгарлик белгиланган ҳуқуққа зид ҳаракат ёки ҳаракатсизлик;
«ваколатли солиқ органлари»:
Ўзбекистон Республикасига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси;
Тожикистон Республикасига нисбатан — Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Солиқ қўмитаси;
«сўраётган солиқ хизмати» — Томоннинг солиқ сўровлари бўйича (қуйида «кўмаклашиш тўғрисида сўров» деб аталади) ёрдам кўрсатиш тўғрисида сўров берувчи ваколатли солиқ органи;
«сўралаётган солиқ хизмати» — Томоннинг кўмаклашиш тўғрисидаги сўров олувчи ваколатли солиқ органи.
2-модда
Битим қўлланиладиган соҳа
Битим қўлланиладиган соҳа
Томонлар ваколатли солиқ органлари орқали солиқ қонунчилигига зарур даражада бажарилишини таъминлаш мақсадида бир-бирларига қуйидаги масалаларда ўзаро кўмаклашадилар:
солиқ қонунчилигининг бузилишни олдини олиш ва уни бартараф этишда;
кўмаклашиш тўғрисидаги сўров бўйича ёки ташаббус кўрсатиш тартибида юридик ва жисмоний шахслар томонидан солиқ қонунчилигига риоя этилиши тўғрисидаги ахборотларни тақдим этишда;
миллий солиқ тизимлари ва солиқ қонунчилигининг жорий ўзгаришлари тўғрисидаги ахборотларни тақдим этишда;
солиқ органлари ишини таъминловчи компьютер тизимларини яратиш ва ишлашида;
солиқ тўловчилар ва солиқ органлари билан ишларни ташкил этиш, шу жумладан солиқ қонунчилигига риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқишда;
кадрларни ўқитиш ва мутахассисларни айирбошлаш соҳасида;
биргаликдаги ҳаракатларни талаб этувчи бошқа масалалар бўйича.
Ушбу Битим қоидалари Томонлар ўртасида тузилган бошқа битимларга мувофиқ ваколатли солиқ органларининг ҳамкорлигига тўсқинлик қилмайди.
3-модда
Кўмаклашиш тўғрисидаги сўровнинг шакли ва мазмуни
Кўмаклашиш тўғрисидаги сўровнинг шакли ва мазмуни
Кўмаклашиш тўғрисидаги сўров ёзма кўринишда унинг кўриб чиқилиши учун зарур бўлган ҳужжатлар илова қилинган ҳолда юборилади. Фавқулодда вазиятда кўмаклашиш тўғрисидаги сўров имкони борича қисқа муддатларда кейинчалик ёзма шаклда тасдиқланган ҳолда оғзаки шаклда ҳам берилиши мумкин.
Кўмаклашиш тўғрисидаги сўров ўз ичига қуйидагиларни олиши керак:
сўраётган солиқ хизматининг номи;
сўралаётган солиқ хизматининг номи;
сўровнинг мақсади ва сабаби;
унга нисбатан сўров берилаётган солиқ тўловчининг номи ва манзили;
сўровнинг моҳияти ва у билан боғлиқ юридик ҳолатларнинг қисқача баён этилиши, кўриб чиқилаётган давр ва солиқларнинг аниқ турлари кўрсатилган ҳолда.
Сўров ўзбек, тожик ёки рус тилида берилиши керак. Томонларнинг илтимосига кўра тақдим этиладиган материал ўзбек, тожик ёки рус тилига таржима қилиниши мумкин.
Сўралаётган солиқ хизмати олинган кўмаклашиш тўғрисидаги сўров бўйича қўшимча ахборотни талаб қилишга ҳақлидир.
4-модда
Кўмаклашиш тўғрисидаги сўровни ижро этиш тартиби
Кўмаклашиш тўғрисидаги сўровни ижро этиш тартиби
Ваколатли солиқ органлари миллий қонунчиликка ва ўз ваколатлари доирасида бир-бирларига ёрдам кўрсатадилар.
Сўраётган солиқ хизмати унинг илтимосига кўра кўмаклашиш тўғрисидаги сўров ижро этилаётган ҳаракат вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиниши, унинг вакиллари бу тўғрисида қўшимча равишда келишилган тақдирда уни ўтказишда ҳозир бўлишлари мумкин.
Агар кўмаклашиш тўғрисидаги сўров сўралаётган солиқ хизмати томонидан бажарилиши мумкин бўлмаса, у сўров тушган кундан бошлаб 1 ой давомида бу ҳақда кўмаклашиш тўғрисида рад этишнинг сабаблари кўрсатилган ҳолда сўраётган солиқ хизматини ёзма равишда хабардор қилади.
Агар кўмаклашиш тўғрисидаги сўровнинг бажарилиши сўралаётган Томоннинг миллий қонунчилигига ёки маъмурий амалиётига зид бўлса кўмаклашиш тўғрисидаги сўровнинг бажарилиши рад этилиши мумкин.
Сўралаётган Томон унинг ҳудудида кўмаклашиш тўғрисидаги сўровнинг бажарилиши билан боғлиқ барча харажатларни кўтаради.
5-модда
Тақдим этиладиган ахборотнинг мазмуни
Тақдим этиладиган ахборотнинг мазмуни
Ваколатли солиқ органлари ўз ташаббусига кўра ёки кўмаклашиш тўғрисидаги сўров бўйича қуйидагиларга нисбатан бир-бирларига қуйидагиларга тааллуқли ахборотни тақдим этадилар:
корхоналар, уларнинг филиаллари ва ваколатхоналарининг рўйхатдан ўтказилиши, жумладан улар жойлашган жой ва уларнинг бўйсуниши, мулкчилик шакли ва юридик ва жисмоний шахслар томонидан давлат ва тижорат банкларида ҳисоблар очилиши тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек уларда пул маблағлари ҳаракати мавжудлиги;
мазкур Томон ҳудудида олинган юридик ва жисмоний шахслар даромадлари ва солиқ солиш объектларининг барча турлари, солиқларнинг тўланган суммаси, ёхуд солиқ солиш билан боғлиқ бошқа ахборот.
6-модда
Ҳужжатлар ва бошқа материалларнинг тақдим этилиши
Ҳужжатлар ва бошқа материалларнинг тақдим этилиши
Сўралаётган солиқ хизмати кўмаклашиш тўғрисидаги сўров бўйича меъёрий ҳужжатларни, ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхаларини ва солиқ текширувини бажариш учун зарур бўлган бошқа материалларни тақдим этади.
Ҳужжатларнинг асл нусхалари ва бошқа материаллар тасдиқланган нусхалар текшириш учун етарли бўлмаган тақдирда талаб қилиниши мумкин. Берилаётган ҳужжатларнинг асл нусхалари ва бошқа материаллар келишилган муддатларда қайтарилиши керак.
Материаллар ушбу материалларни талқин қилиш учун зарур бўлган қўшимча ахборот қўшимча равишда берилган ҳолда компьютерлаштирилган ахборот кўринишида тақдим этилиши мумкин.
7-модда
Ахборотни бериш тартиби
Ахборотни бериш тартиби
Кўмаклашиш тўғрисидаги сўровлар, ҳужжатлар, материаллар ва бошқа ахборот Томонларнинг келишуви бўйича белгиланадиган тартибда берилади.
Кўмаклашиш ваколатли солиқ органларининг раҳбарлари томонидан белгиланадиган расмий мансабдор шахсларнинг тўғридан-тўғри алоқалари доирасида амалга оширилади.
8-модда
Махфийликка риоя қилиш
Махфийликка риоя қилиш
Муайян солиқ тўловчиларга тегишли ахборотлар махфий ҳисобланади ва сўралаётган солиқ хизматининг талабларига мувофиқ ҳимоя режими билан таъминланади.
Олинган ахборот Томонлар тарафидан ушбу Битимда назарда тутилган мақсадларда, шу жумладан маъмурий ёки суд муҳокамаси учун фойдаланилиши мумкин. Ахборотдан бошқа мақсадлар учун фақат сўралаётган Томоннинг розилиги билан фойдаланиш мумкин.
9-модда
Битимнинг ижро этилиши
Битимнинг ижро этилиши
Томонлар ушбу Битимни талқин қилиш ёки қўллашда пайдо бўлиши мумкин бўлган низоли масалаларни тартибга солишда ўзаро келишувга эришишга интиладилар.
Томонлар зарурият бўлганда ушбу Битимнинг қандай бажарилаётганлигини баҳолаш ва унга ўзгартишлар киритиш мақсадга мувофиқлиги масаласида маслаҳатлашувлар ўтказадилар. Бундай маслаҳатлашишларнинг муддати Томонлар тарафидан қўшимча равишда белгиланади.
Ушбу Битим қоидаларини амалга ошириш мақсадида Томонларнинг солиқ органлари айрим масалалар бўйича қўшимча битимлар тузиши мумкин.
10-модда
Битимнинг кучга кириши ва амал қилишининг тўхтатилиши
Битимнинг кучга кириши ва амал қилишининг тўхтатилиши
Ушбу Битим имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради ва Томонлардан бири бошқа Томонга унинг амал қилишини тўхтатиш ҳақидаги ўз нияти тўғрисида ёзма шаклда маълум қилган кунга олти ой тўлгандан кейин амал қилишни тўхтатади.
1997 йил 7 август Тошкент шаҳрида икки нусхада, ҳар бири ўзбек, тожик ва рус тилларида тузилди, барча матнлар бир хил кучга эгадир. Ушбу Битимнинг айрим қоидаларини талқин қилиш мақсадлари учун рус тилидаги матндан фойдаланилади.
(имзолар)