15.04.2013 йилдаги 215-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилояти Бувайда туман ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил учун мол-мулк, ер ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчи жисмоний шахсларни ҳисобга олиш, уларга солиқларни ҳисоблаш ва имтиёзларни қўллаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ҳамда 1997 йил 29 августдаги «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни ижроси юзасидан туман ҳудудидаги жисмоний шахсларга тегишли мол-мулк ва ер солиғи объектларини, сув ресурсларидан фойдаланувчи жисмоний шахсларни тўлиқ ҳисобга олиниши, солиқларни ҳисоблаш ва белгиланган муддатларда маҳаллий бюджетга тушишини таъминлаш, жисмоний шахсларга имтиёз ҳуқуқларини тўғри қўллаш вилоят ҳокимининг 2012 йил 28 декабрдаги 259-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туман Давлат солиқ инспекцияси (Қ. Йигиталиев)га тасдиқланган йўриқномага асосан солиқлар ва бюджетга ўтказиладиган бошқа мажбурий тўловлар тўловчиларни ҳисобини тўлиқ ва ўз вақтида рўйхатга олишни таъминлаш мақсадида 2013 йилнинг 10 январига қадар тайёргарлик тадбирларини ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман Ички ишлар бўлимининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими (М. Мамажонов)га аҳолига юк ташиш хизмати кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи автотранспорт воситалари (юк ташувчи транспорт) эгаларини қатъий солиққа тортиш мақсадида уларни рўйхатини ҳар чорак якуни бўйича 2013 йил 10 январига туман Давлат солиқ инспекциясига бериб бориш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори (Х. Исақулов) 2013 йил 10 январига қадар уруш қатнашчилари, ногиронлари, уларга тенглаштирилган ногиронлар ва бошқа ногиронлар ҳамда нафақаҳўрлар рўйхатини солиқ органига жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларидан имтиёз қўллаш, шунингдек меҳнат шартномаси асосида чет элга бориб ишлаб келган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни фуқароларнинг жами йиллик даромадларини декларация асосида солиққа тортилишини таъминлаш мақсадида ҳар бир чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасига туман Давлат солиқ инспекциясига тақдим этиш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (А. Мамадалиев)га тегишли ҳужжатлар асосида солиқ органига жисмоний шахсларнинг мулкий ҳуқуқ сифатида бўлган якка тартибдаги ҳовли жойлари, нотурар жойлари ва хонадонлари баҳоланиши, жисмоний шахслар эгалигидаги ер майдонлари тўғрисидаги маълумотларни солиқ органи томонидан жисмоний шахсларга мол-мулк ва ер солиқларини ҳисоблаш мақсадида 2013 йилнинг 1 февралига қадар ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 20-санасига жойлардаги солиқ органига бериб бориш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман Давлат нотариал идораси нотариуси (М. Охунов)га жойлардаги нотариал идоралар томонидан фуқароларга уй-жойларни олди-сотди шартномаларини ҳамда бошқа шахсларга бериш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни расмийлаштиришдан олдин солиқ тўлаганлиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилгандан сўнг расмийлаштириш ва уларни рўйхатини ҳар ойни 10-санасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман фуқаролик ҳолатларига далолатнома ёзиш (ФХДЁ) бўлимлари фуқароларнинг вафот этганлиги тўғрисидаги олиш ва ҳисобдан чиқариш мақсадида ҳар ойнинг 15-санасига жойлардаги солиқ органларига тақдим этиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вилоят божхона бошқармаси (Б. Нематов) 2013 йил давомида четга товар олиб чиққан ёки четдан товар олиб кирган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 6 майдаги «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида»ги 154-сонли ҳамда 2004 йил 12 августдаги «Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 387-сонли қарорларига асосан ҳар ойнинг 10-санасига туман Давлат солиқ инспекциясига тақдим этиш вазифаси юклатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Туман Ички ишлар бўлими (Ш. Бойтемиров) солиқ тўловчи жисмоний шахсларга СТИР бериш ва уларни рўйхатга олишни тўлиқ ва сифатли ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 84-моддасига асосан Ички ишлар органлари ўзлари жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига паспортлар берилганлиги, шу жумладан йўқотилган ёки амал қилиш муддати ўтган паспортлар ўрнига паспортлар берилганлиги фактлари ҳақида, бекор қилинган паспортлар тўғрисида ҳар ойда маълумот бериши ҳамда туман ҳудудида фаолият кўрсатаётган чет эллик фуқароларни истиқомат қилаётган манзиллари тўғрисидаги маълумотни ҳар ойнинг 10-санасига мол-мулкини чет эллик фуқароларга ижарага бериб даромад топаётган фуқароларни солиққа тортиш мақсадида туман Давлат солиқ инспекциясига тақдим этиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. ОАТБ Агробанк Янгиқўрғон бўлими бошқарувчиси И. Ғофуров, ТИФ Миллий банк Бувайда бўлими бошқарувчиси Д. Абдуллаев, Д.Т Халқ банк Бувайда бўлими бошқарувчиси Р. Саминовлар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 84-моддасига асосан юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни банкларда ҳисоб рақамлари очишларида уларни жойлардаги Давлат солиқ органларида ҳисобга қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд бўлганида амалга оширилиши ҳамда рўйхатдан ўтган кундан кейинги кунидан рўйхатга олинган Давлат солиқ органига маълумот тақдим этиб боришини назоратга олиш вазифаси юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Б. Мадалиев) жисмоний шахслар томонидан жойлардаги архитектура ва қурилш бўлими қурилиши режалаштирилган турар ва нотурар объектларига бажарилган лойиҳалар тўғрисидаги маълумотларни жисмоний шахсларга мол-мулк ва ер солиқларини ҳисоблашда фойдаланиш учун ҳар ойнинг 10-санасига Давлат солиқ инспекциясига тақдим этиб бориш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Туман ҳокими ўринбосари А. Отақузиев, маҳалла қишлоқ фуқаролар йиғинлари раислари томонидан ҳудудларда хонадон шароитида сартарошлик, чеварчилик, турли пишириқлар тайёрлаш ва бошқа фаолиятлар билан шуғулланаётган жисмоний шахслар рўйхатини солиққа тортиш мақсадида ҳар ойнинг 10-санасига жойлардаги солиқ органларига тақдим этиб борилишини назоратга олиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман санитария-эпедимиология назорати Маркази (С. Рустамов), Ветеринария хизмати (А. Рахмонов) санитария рухсатномасини олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман «Водийгазтаъминот» корхонаси (Ш. Турдиев) туман ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар билан газ истеъмоли учун тузилган шартномалар тўғрисидаги маълумотларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман «Электртармоқлари» идораси (Р. Мамасолиев) туман ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар билан электр истеъмоли учун тузилган шартномалар тўғрисидаги маълумотларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман Давлат солиқ инспекцияси (Қ. Йигиталиев) барча солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш, уларга солиқларни ҳисоблаш ва тўлов хабарномаларини солиқ тўловчиларга етказилишини 2013 йилнинг 1 майига қадар якунлаш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиб боришни ўз зиммамда қолдираман.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким А. РАХМОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ибрат ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 15 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
215-сон