1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.16.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 02.05.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.01.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (йиғин)]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ҳисобга олиш тўғрисида Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарор билан тасдиқланган Низомни амалда қўллаш учун туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари ходимларини ўқитиш чораларини кўрсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йилнинг 1 сентябригача бўлган муддатда ҳудуддаги мавжуд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ялпи хатловдан ўтказиб, ушбу қарор талаблари асосида ҳисобга олиш ишларини якунласинлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 10 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
196-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 июлдаги 196-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини (кейинги ўринларда фуқаролар йиғини деб аталади) тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларида (кейинги ўринларда «ягона дарча» марказлари деб аталади) ҳисобга олиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фуқаролар йиғини ташкил этилаётганда унинг раиси (оқсоқоли) сайланган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш учун «ягона дарча» марказига мурожаат қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги маҳаллалар ташкил этиш тўғрисидаги тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғини тўғрисидаги низом — икки нусхада;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳр ва штамп намуналари эскизи — икки нусхада.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қўшиб юбориш, бўлиш, ажратиб чиқариш йўли билан тузиладиган фуқаролар йиғини учун ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилаётган фуқаролар йиғинига маълум бўлган барча кредиторлар ёзма равишда хабардор этилганлигини ва оммавий ахборот воситаларида қайта ташкил этиш ҳақида ахборот эълон қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилаётган фуқаролар йиғинининг барча кредиторлари ва қарздорларига, шу жумладан томонлар даъволашаётган мажбуриятларга нисбатан барча мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидалар кўрсатилган топшириш далолатномаси (қўшиб юборишда) ёки тақсимлаш баланси (бўлишда ва ажратиб чиқаришда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилаётган фуқаролар йиғинининг ҳисобга олинганлик ҳақидаги гувоҳномаси асл нусхаси, муҳри ва штампи (қўшиб юборишда ва бўлишда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш ариза тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш «ягона дарча» маркази томонидан, бир вақтнинг ўзида уни давлат статистика ва солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйган ҳолда амалга оширилади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунинг учун «ягона дарча» маркази давлат статистика органларига давлат ҳисобига қўйиш учун, фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш амалга оширилган кундан кейин икки кун ичида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 25 сентябрдаги 274-сон қарорида белгиланган шакл бўйича билдиришнома юборади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир вақтда «ягона дарча» маркази электрон почта алоқаси орқали туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясига солиқ тўловчининг идентификация рақами (кейинги ўринларда СТИР деб аталади) бериш учун сўровнома юборади.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси тегишли сўровномани олгандан кейин, реал вақт режимида солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамлари марказлаштирилган базаси орқали фуқаролар йиғинига СТИР беради ва марказлаштирилган базага тегишли ёзув киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Фуқаролар йиғинининг муҳр ва штамп эскизлари «ягона дарча» маркази томонидан тасдиқланади ҳамда муҳр ва штамплар китобига тегишли ёзув киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муҳр ва штамп эскизлари қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаганда, «ягона дарча» маркази томонидан фуқаролар йиғини раиси билан келишган ҳолда, эскизнинг барча тақдим қилинган нусхаларига зарур тузатишлар киритилади ва улар тасдиқланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. СТИР бериш, муҳр ва штамп эскизларини тасдиқлаш жараёнлари якунлангандан сўнг ўша куннинг ўзида фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш тўғрисидаги маълумотлар «ягона дарча» маркази томонидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича фуқаролар йиғинларининг тегишли реестрига киритилади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Фуқаролар йиғини ҳисобга олинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида реестрдан олинган маълумотлар «ягона дарча» маркази томонидан тегишли давлат статистика ва солиқ хизмати органларига расмий равишда тақдим этилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Фуқаролар йиғини ҳисобга олингандан сўнг бир кун муддатда унга қуйидагилар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳисобга олинганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар йиғини тўғрисидаги низом — унга «ҳисобга қўйилди» белгиси билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳр ва штамп намуналарининг эскизлари — «тасдиқланган» белгиси билан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш тўғрисидаги гувоҳномаларнинг бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларда ҳақиқий бўлмаган маълумотлар аниқланганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинини ҳисобга олишнинг бошқа асослар бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш рад этилган тақдирда, унинг сабаблари кўрсатилган ҳолда ҳамда уларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма хат ариза берувчига юборилади (топширилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур хатда кўрсатилган муддат тугагандан кейин берилган ариза янгидан тақдим этилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ариза берувчи фуқаролар йиғинини ҳисобга олишни рад этишга асос бўлган сабабларни ўз вақтида бартараф этса, ҳисобга олиш бўйича ҳужжатлар «ягона дарча» маркази томонидан барча зарур ҳужжатлар билан бирга ариза тақдим этилган кундан бошлаб уч кун муддатда кўриб чиқилади.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда, шу жумладан фуқаролар йиғини қайта ташкил этилганда ҳисобга олган «ягона дарча» марказига етти кун муддатда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган, раис (оқсоқол) имзоси билан тасдиқланган ҳамда фуқаролар йиғини муҳри қўйилган янги таҳрирдаги низом — икки нусхада.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Фуқаролар йиғинининг номи ўзгарган тақдирда ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда фуқаролар йиғинининг ҳисобга олинганлик ҳақидаги гувоҳномаси асл нусхаси, алмаштириладиган муҳр ва штамп, шунингдек икки нусхада янги муҳр ва штамп намуналарининг эскизлари тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Фуқаролар йиғинини ажратиб чиқариш ва қўшиб олиш шаклида қайта ташкил қилинганда ушбу Низомнинг 16-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ташкил қилинаётган фуқаролар йиғинига маълум бўлган барча кредиторлар ёзма равишда хабардор этилганлигини ва оммавий ахборот воситаларида қайта ташкил этиш ҳақида ахборот эълон қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ташкил қилинаётган фуқаролар йиғинининг унинг барча кредиторлари ва қарздорларига, шу жумладан томонлар даъволашаётган мажбуриятларга нисбатан барча мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидалар кўрсатилган топшириш далолатномаси (қўшиб олишда) ёки тақсимлаш баланси (ажратиб чиқишда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ташкил қилинаётган фуқаролар йиғинини ҳисобга олинганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси, муҳр ва штампи (қўшиб олишда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Фуқаролар йиғини тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олиш ушбу Низомда фуқаролар йиғинини ҳисобга олиш учун белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Жойлашган ери ўзгарганда фуқаролар йиғини ўн кун муддатда ҳисобга олган «ягона дарча» марказига бу ҳақда ёзма равишда хабар беради. «Ягона дарча» маркази хабарномани олгандан бошлаб икки кун муддатда ушбу ўзгариш ҳақида давлат статистика ва солиқ хизмати органларини хабардор қилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда)