19.02.1998 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Украина ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик ва оилавий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Украина, бундан кейин — Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ҳуқуқнинг умумий тан олинган нормаларига амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар иккаласи ҳам фуқароларининг шахсий ва мулкий ҳуқуқларини тенг ҳуқуқий муҳофаза қилишни таъминлашга интилишдан келиб чиқиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик ва оилавий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга муҳим аҳамият бериб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I-бўлим
Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I-қисм
Ҳуқуқий муҳофаза
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳуқуқий муҳофазанинг тақдим этилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг фуқаролари бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ўз шахсий ва мулкий ҳуқуқлари нисбатан ана шу Томоннинг ўз фуқароларидек ҳуқуқий муҳофазадан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг фуқаролари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқаролик ва оилавий ишлар ваколат доирасига кирадиган судлар, прокуратуралар (қуйида «адлия муассасалари» деб аталувчилар) ва бошқа муассасаларига эркин ва тўсиқларсиз мурожаат қилиш ҳуқуқига эга, ушбу Аҳдлашувчи Томон фуқаролари каби ана шундай шартларда уларда қатнашишлари, илтимос беришлари, даъво қилишлари ва бошқа процессуал ҳаракатларни амалга оширишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Шартноманинг қоидалари тегишли тарзда Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудларида уларнинг қонунларига биноан таъсис этилган юридик шахсларга қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Бож тўлашдан ва харажатларни қоплашдан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг фуқаролари бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида суд ва нотариал божлари ва харажатларини тўлашдан ва қоплашдан озод қилинадилар, шунингдек, ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг ўз фуқаролари учун белгиланган шартларда ва ҳажмларда бепул юридик ёрдамдан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган имтиёзлар аниқ иш бўйича, шу жумладан, қарорни ижро этиш бўйича амалга оширилаётган барча процессуал ҳаракатларга татбиқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Шахсий, оилавий ва мулкий аҳвол тўғрисида ҳужжатларни тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Шартноманинг 2-моддасида назарда тутилган имтиёзлар тўғрисида илтимоснома тақдим этган шахснинг шахсий, оилавий ва мулкий аҳволи тўғрисидаги ҳужжатлар асосида берилади. Ушбу ҳужжатлар ҳудудида ушбу шахс яшаш ва туриш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли муассасалари томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар илтимоснома берувчи шахс Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида яшаш ёки туриш жойига эга бўлмаса, у ҳолда ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳужжатлар унга у фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг тегишли дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси томонидан берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Имтиёзлар бериш тўғрисида илтимоснома бўйича қарор чиқараётган адлия муассасаси ҳужжатларни берган муассасалардан қўшимча маълумотларни ёки зарур тушунтиришларни талаб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II-қисм
Ҳуқуқий ёрдам
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари фуқаролик ва оилавий ишлар бўйича ушбу Шартнома қоидаларига мувофиқ ёрдам берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Адлия муассасалари ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган ишлар бўйича бошқа муассасаларга ҳам ҳуқуқий ёрдам кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Муносабатлар тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари бир-бирлари билан агар ушбу Шартнома билан муносабатларнинг бошқа тартиби белгиланмаса, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Украина Адлия вазирлиги орқали муносабатга киришадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳуқуқий ёрдам ҳажми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигида назарда тутилган процессуал ва бошқа ҳаракатларни бажариш йўли билан, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ҳужжатларни тузиш ва тегишли ҳужжатлар ва материалларнинг аслини ёки тасдиқланган нусхаларини тақдим этиш, шу жумладан жўнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) мулкни хатлаш, ашёвий далилларни жўнатиш ва бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) кўздан кечириш ва текшириб кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) экспертиза ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) томонларни, учинчи шахсларни, гувоҳларни, экспертларни сўроқ қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ шахсларни қидириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) фуқаролик ва оилавий ишлар бўйича суд қарорларини, жиноий ишларнинг фуқаролик даъвоси қисми бўйича ҳукмларни эътироф этиш ва ижро этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) ҳужжатларни топшириш билан бир-бирларига ёрдам берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосноманинг мазмуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосномада қуйидагилар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) сўраётган адлия муассасаси ва сўралаётган адлия муассасасининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ҳуқуқий ёрдам сўралаётган ишнинг номи, илтимоснома мақсадининг баёни ва сўралаётган ёрдамнинг тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) томонларнинг, учинчи шахсларнинг, гувоҳларнинг исми ва фамилиялари, уларнинг яшаш ёки турган жойи, туғилган жойи ва вақти, фуқаролиги, машғулоти, юридик шахслар учун — уларнинг номи ва жойлашган ўрни тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) 3-кичик бандда кўрсатилган шахсларнинг вакиллари бўлганда — уларнинг исми, фамилияси ва манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) зарур бўлганда, шу давр мобайнида илтимоснома бажарилиши кутилаётган муддатни кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Зарурат бўлганда илтимосномага керакли тартибда илтимосни бажаришни осонлаштирувчи ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхалари ёки улардан кўчирмалар илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳужжатларни топшириш тўғрисидаги илтимосномада олувчининг аниқ манзили ва ҳужжатларнинг номи ҳам кўрсатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Илтимоснома сўраётган адлия муассасасининг тегишли мансабдор шахси томонидан имзоланган ва гербли муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Бажариш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосни бажаришда сўралаётган адлия муассасаси ўз давлатининг қонунчилигини қўллайди. Илтимос қилаётган томоннинг адлия муассасаси илтимосига кўра у сўраётган процессуал нормаларини, агар фақат улар сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига зид бўлмаса, қўллаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар сўралаётган адлия муассасаси ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосни бажаришга ваколатли бўлмаса, у илтимосни ваколатли муассасага жўнатади ва бу ҳақда сўраётган адлия муассасасини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўраётган адлия муассасасининг илтимосига биноан сўралаётган адлия муассасаси унга ва манфаатдор томонларга, агар сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан бунга йўл қўйиладиган бўлса, уларнинг илтимосни бажариш чоғида иштирок этишлари учун ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосни бажариш вақти ва жойи тўғрисида ўз вақтида хабар қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар илтимосномада кўрсатилган шахснинг аниқ манзилгоҳи номаълум бўлса у Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бўлган қонунчилигига асосан сўралаётган муассаса унинг манзилгоҳини аниқлаш учун зарур бўлган чоралар кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосни ўз вақтида ва тўлиқ бажариш учун зарур чора-тадбирларни кўрадилар. Илтимос бажарилгандан кейин адлия муассасаси зарурат бўлганда сўраётган адлия муассасасига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосномага илова қилинган ҳужжатларни қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Шартноманинг 19-моддасига мувофиқ ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мумкин бўлмаган тақдирда, сўралаётган адлия муассасаси сўраётган адлия муассасасига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимосномани ва илова қилинган ҳужжатларни қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Гувоҳларни ва экспертларни чақириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Зарур бўлганда Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида иш судда кўрилаётганда қатнашиш учун бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги гувоҳлар ва экспертлар чақирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси томонидан берилган чақириқнома бўйича сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасасига келган гувоҳ ва эксперт, ўзининг фуқаролигидан қатъи назар, ушбу Аҳдлашувчи Томон ҳудудида унинг давлат чегарасидан ўтгунгача содир этилган қандайдир хатти-ҳаракат муносабати билан жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортилиши, қамоққа олиниши ёки жазоланиши мумкин эмас. Ушбу шахслар ўзларининг кўриб чиқилаётган иш бўйича кўрсатмалари ёки экспертлар сифатидаги хулосалари муносабати билан ҳам жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортилиши, қамоққа олиниши ёки жазоланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 2-бандида кўрсатилган шахслар, агар улар сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан, бунинг учун имкониятга эга бўлишса-да, уларни сўроқ қилган адлия муассасаси уларга бундан буён уларнинг бу ерда бўлишларига зарурат йўқлигини хабар қилган кундан бошлаб 15 кун ўтгунгача кетишмаса, ушбу банд билан назарда тутилган кафолатларни йўқотадилар. Ушбу шахслар сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан ўзига алоқадор бўлмаган айб билан кетолмаган вақт ушбу муддатга қўшилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Гувоҳга ва экспертга йўлкира ва сўралган давлатда бўлиш билан боғлиқ харажатларни ҳамда ишда бўлмаган кунлари учун олинмаган иш ҳақини сўралаётган Аҳдлашувчи Томон тўлайди. Эксперт экспертиза ўтказганлиги учун ҳам ҳақ олиш ҳуқуқига эгадир. Чақириқномада чақирилган шахснинг қандай тўловларни олишга ҳақли эканлиги кўрсатилган бўлиши керак. Бундай шахсларнинг илтимосномаларига биноан сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари уларга тегишли харажатларни қоплаш учун аванс тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида яшовчи гувоҳ ва экспертни бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасасига чақириш улар келмаган тақдирда мажбур қилиш воситаларини қўллаш таҳдиди тусида бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатларни топшириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси ҳужжатларни топширишни, агар топширилаётган ҳужжатлар ушбу давлат тилида ёки рус тилида тузилган ёки зарур тартибда тасдиқланган таржима билан таъминланган бўлса, ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг илтимосига ва унинг ҳудудида амалда бўлган қоидаларга мувофиқ амалга оширади. Акс ҳолда, у уларни ихтиёрий равишда қабул қилишга рози бўлса, ҳужжатларни у олувчига беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Топшириш учун мўлжалланган ҳужжатларнинг таржимаси тўғрилигини илтимос қилган томоннинг адлия муассасаси ёхуд Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг дипломатик ёки консуллик вакили тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар ҳужжатни илтимосномада кўрсатилган манзил бўйича топшириш мумкин бўлмаса, сўралаётган адлия муассасаси ўз давлатининг қонунчилигига мувофиқ манзилни аниқлаш учун зарур чора-тадбирларни кўради. Манзилни аниқлашнинг иложи бўлмаган тақдирда, сўралаётган адлия муассасаси сўраётган адлия муассасасини бу ҳақда хабардор қилади ва топширилиши керак бўлган ҳужжатларни унга қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатларнинг топширилишини тасдиқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатларнинг топширилишини тасдиқлаш сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ расмийлаштирилади. Тасдиқномада ҳужжатнинг топширилиш усули, жойи ва вақти, шунингдек ҳужжатларни берган шахс кўрсатилган бўлиши лозим. Ҳужжатларнинг топширилгани тўғрисидаги тасдиқнома сўраётган адлия муассасасига жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўзларининг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари орқали бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги ҳужжатларни топшириш ва ўз фуқароларини сўроқ қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Бунда мажбурий тусдаги чораларни қўллаш ёки уларни қўллашга таҳдид қилинмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида муассаса ёки бунга махсус ваколатли шахс томонидан ўз ваколати доирасида белгиланган шаклда тайёрланган ёки тасдиқланган ва гербли муҳр билан тасдиқланган ҳужжатлар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бирон-бир махсус гувоҳномасиз қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида расмий ҳужжатлар сифатида қараладиган ҳужжатлар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида расмий ҳужжатларнинг тасдиқловчи кучи билан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Фуқаролик ҳолати тўғрисидаги ва бошқа ҳужжатларни жўнатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этиш тўғрисидаги гувоҳномаларни, маълумот, меҳнат стажи тўғрисидаги ҳамда ўз давлатлари фуқароларининг ва Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудида доимий яшовчи бошқа шахсларнинг шахсий ёки мулкий манфаатларига тааллуқли бошқа ҳужжатларни бевосита бир-бирига илтимос бўйича таржимасиз ва бепул жўнатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Манзилларни ва бошқа маълумотларни аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари ўз давлатларининг қонунчилигига мувофиқ, агар бу фуқароларнинг ҳуқуқларини амалга ошириш учун талаб қилинса, Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудларида яшовчи шахслар манзилларини аниқлашда илтимосга кўра, бир-бирларига ёрдам берадилар. Бунда сўраётган адлия муассасаси илтимосномада кўрсатилган шахс манзилини аниқлашга ёрдам бериши мумкин бўлган ўзидаги мавжуд маълумотларни хабар қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида яшайдиган, сўраётган Томоннинг адлия муассасаларида фуқаролик ва оилавий ишлар бўйича мулкий талаблар қўйилган шахсларнинг иш жойини ёки машғулоти турини ва даромадлар тўғрисидаги маълумотларни аниқлашда бир-бирларига ёрдам берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳуқуқий масалалар бўйича ахборот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар адлия муассасаларининг марказий органлари илтимос бўйича бир-бирларига ўз давлатларида амалдаги ва амалда бўлган қонунчилик тўғрисида ҳамда унинг адлия муассасалари томонидан қўлланиш амалиёти тўғрисидаги маълумотларни тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Тиллар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари ушбу Шартномани бажаришда бир-бири билан муносабатларда ўзбек, украин ва рус тилларидан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўраётган Аҳдлашувчи Томон тилида жўнатилаётган ҳужжатларга, агар ушбу Шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, уларнинг сўралаётган Аҳдлашувчи Томон тилидаги ёки рус тилидаги таржимаси илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳужжатларнинг ёзма таржимаси тўғрилигини тасдиқлаш Аҳдлашувчи Томонлар қонунчилигига ва ушбу Шартнома қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни қоплашни талаб қилмайди. Ўз ҳудудларида ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда пайдо бўлган барча харажатларни Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзлари қоплайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни рад этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимоснома, агар уни бажариш давлат суверенитетига ёки хавфсизлигига зарар келтирса ёхуд сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига зид бўлса тўлиқ ёки қисман рад этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Илтимосномани қондириш рад этилгани тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда сўраётган Аҳдлашувчи Томон бу ҳақда, рад этиш сабаби кўрсатилган ҳолда, ёзма равишда хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II-бўлим
Фуқаролик ва оилавий ишлар бўйича ҳуқуқий муносабатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I-қисм
Ваколат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу бўлимнинг II — V қисмларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида яшаш жойига эга бўлган шахсларга, уларнинг фуқаролигидан қатъи назар, даъволар ушбу Аҳдлашувчи Томон судларига, юридик шахсларга эса даъволар ҳудудида юридик шахснинг бошқарув органи жойлашган Аҳдлашувчи Томон судларига тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар қайси Аҳдлашувчи Томон судлари унинг ҳудудида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) жавобгар корхонанинг савдо, саноат ёки бошқа хўжалик фаолияти амалга оширилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) низога сабаб бўлган шартномадаги мажбурият бажарилганда ёки тўлиқ ёхуд қисман бажарилиши керак бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) шаъни, қадр-қиммати ва ишдаги обрўсини ҳимоя қилиш тўғрисидаги даъво бўйича даъвогар доимий яшаш ёки туриш жойига эга бўлганда ҳам ваколатли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шахсий мулк ҳуқуқи ва кўчмас мулкка бошқа мулкий ҳуқуқлар тўғрисидаги даъволар бўйича мулк жойлашган ердаги судлар мутлақ ваколатлидир. Юклар, йўловчилар ва багажлар ташиш шартномалари бўйича ташувчиларга даъволар белгиланган тартибда эътирозлар билдирилган транспорт ташкилоти бошқармаси жойлашган жойга тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Шартнома бўйича судга тегишлилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар томонларнинг низони ушбу судларга ўтказиш тўғрисидаги ёзма келишуви мавжуд бўлса, Аҳдлашувчи Томонларнинг судлари ишни бошқа ҳолларда ҳам кўриб чиқишлари мумкин. Бунда 20-модданинг 3-бандидан ва ушбу бўлимнинг II — V қисмлари билан белгиланган бошқа нормалардан, шунингдек, тегишли Аҳдлашувчи Томон қонунчилигидан келиб чиқадиган мутлақ ваколат Томонларнинг келишуви билан ўзгартирилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Низони ўтказиш тўғрисида келишувлар мавжуд бўлган тақдирда суд жавобгарнинг аризасига биноан ишни кўриш учун бошқа судга ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Суд жараёнларининг ўзаро боғлиқлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иккала Аҳдлашувчи Томон судларида худди ўша Томонлар ўртасида, худди шу предмет тўғрисида ва худди шу асосларда иш бўйича судлов қўзғатилганда ишни кейинроқ қўзғаган суд судловни тўхтатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг розилигига кўра ишни илгари қўзғатган суд ҳам агар ушбу иш бошқа судда, хусусан далилларнинг катта қисми жойлашган жой бўйича янада тезроқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини эътироф этса, ишга оид кўриб чиқишни тўхтатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Айнан шу ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган қарши даъво ва чегириш тўғрисидаги талаб, худди асосий даъводек, асосий даъвони кўриб чиқаётган судда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II-Қисм
Шахсий мақом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Ҳуқуқий лаёқат ва муомалага лаёқат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жисмоний шахснинг муомалага лаёқати ушбу шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Юридик шахснинг ҳуқуқий лаёқати у ҳудудида таъсис этилган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Муомалага чекланган лаёқатли ёки муомалага лаёқатсиз деб эътироф этиш. Муомалага лаёқатни тиклаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу модданинг 2- ва 3-бандларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, шахснинг муомалага чекланган лаёқатлилиги ёки муомалага лаёқатсизлиги тўғрисидаги ишлар бўйича ушбу шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томон суди ваколатлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг судига унинг ҳудудида доимий яшовчи, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси бўлган шахснинг муомалага чекланган лаёқатлилиги ёки муомалага лаёқатсизлигини эътироф этиш асослари маълум бўладиган ҳолда, у ушбу шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томон судини бу ҳақда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар муомалага чекланган лаёқатли ёки муомалага лаёқатсиз деб эътироф этиш учун асослардан хабардор қилинган Аҳдлашувчи Томон суди уч ой мобайнида ишни бошламаса ёки ўз фикрини хабар қилмаса, муомалага чекланган лаёқатлилик ёки муомалага лаёқатсизликни эътироф этиш тўғрисидаги иш ҳудудида ушбу фуқаро яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томон судида кўриб чиқилади. Шахсни муомалага чекланган лаёқатли ёки муомалага лаёқатсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор ушбу шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли судига жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 1 — 3-бандлари қоидалари тегишли равишда муомалага лаёқатлиликни тиклашга ҳам қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу модданинг 2- ва 3-бандларида назарда тутилган ва кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, шахсни ёхуд унинг мол-мулкини муҳофаза қилиш учун зарур чора-тадбирларни ҳудудида ушбу шахс доимий яшайдиган Аҳдлашувчи Томон суди мустақил равишда қабул қилиши мумкин. Ушбу чора-тадбирлар муносабати билан қабул қилинган фармойишлар ушбу шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томон судига жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
Бедарак йўқолганликни эътироф этиш, вафот этган деб эълон қилиш. Ўлим фактини белгилаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шахсни бедарак йўқолган деб эътироф этиш ёки вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича ҳамда ўлим фактини белгилаш тўғрисидаги ишлар бўйича сўнгги маълумотларга кўра у тирик бўлган вақтда фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томоннинг судлари ваколатлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг судлари бошқа Аҳдлашувчи Томон фуқаросини бедарак йўқолганлигини ёки вафот этганлигини эътироф этиши, шунингдек, ҳуқуқ ва манфаатлари ушбу Аҳдлашувчи Томон қонунчилигида асосланган унинг ҳудудида яшовчиларнинг илтимосномасига кўра унинг ўлганлик фактини белгилаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бедарак йўқолганликни эътироф этиш ёки вафот этган деб эълон қилиш ва ўлим фактини белгилаш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда Аҳдлашувчи Томон судлари ўз давлати қонунчилигини қўллайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III-қисм
Оилавий ишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда
Никоҳдан ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Никоҳга кирувчи ҳар бир шахс учун никоҳдан ўтиш шартлари у фуқароси ҳисобланадиган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги билан белгиланади. Бундан ташқари, никоҳдан ўтишга тўсиқларга нисбатан ҳудудида никоҳдан ўтилаётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги талабларига риоя этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Никоҳдан ўтиш шакли никоҳ ҳудудида тузилаётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда
Эр-хотинларнинг ҳуқуқий муносабатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Эр-хотинларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқий муносабатлари улар биргаликда яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги бўйича белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар эр-хотинлардан бири Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида, иккинчиси — бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшаса ва шу билан бирга эр-хотиннинг иккаласи ҳам айнан бир фуқароликка эга бўлса, уларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқий муносабатлари улар фуқароси ҳисобланадиган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги бўйича белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар эр-хотиндан бири Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг, иккинчиси — Аҳдлашувчи Томонлардан бошқасининг фуқароси ҳисобланса ва улардан бири Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида, иккинчиси — Аҳдлашувчи Томонлардан бошқасининг ҳудудида яшаса, у ҳолда уларнинг шахсий ва мулкий-ҳуқуқий муносабатлари ҳудудида улар охирги биргаликдаги яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар ушбу модданинг 3-бандида кўрсатилган шахслар Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида биргаликдаги яшаш жойига эга бўлишмаган бўлса, адлия муассасаси ишни кўриб чиқаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Эр-хотинларнинг уларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқий муносабатлари, ушбу мулк ҳудудида жойлашган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги бўйича белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Эр-хотинларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқий муносабатлари тўғрисидаги ишлар бўйича қонунчилиги ушбу модданинг 1-, 3-, 5-бандларига мувофиқ қўлланилиши керак бўлган Аҳдлашувчи Томон адлия муассасалари ваколатлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда
Никоҳни бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича эр-хотинлар ариза берилган вақтда фуқаролари бўлган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар эр-хотинлардан бири Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг, иккинчиси — Аҳдлашувчи Томонлардан бошқасининг фуқароси бўлса, адлия муассасаси никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ишни кўриб чиқаётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда
Аҳдлашувчи Томонлар адлия муассасаларининг ваколатлилиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 28-модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳолатда никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича эр-хотинлар ариза берилган вақтда фуқаролари бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари ваколатлидир. Агар ариза берилган вақтда эр-хотиннинг иккаласи ҳам бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшашса, у ҳолда ҳам ушбу Аҳдлашувчи Томон адлия муассасалари ваколатлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 28-модданинг 2-бандида назарда тутилган ҳолатда никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича эр-хотиннинг иккаласи ҳам ҳудудида яшайдиган Аҳдлашувчи Томон адлия муассасалари ваколатлидир. Агар эр-хотиндан бири Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида, иккинчиси — Аҳдлашувчи Томонлардан бошқасининг ҳудудида яшаса, у ҳолда никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича эр-хотинлар ҳудудларида яшайдиган иккала Аҳдлашувчи Томон адлия муассасалари ваколатлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда
Никоҳни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Никоҳни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисидаги ишлар бўйича 26-моддага мувофиқ никоҳдан ўтишда қўлланган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Никоҳни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисидаги ишлар бўйича Аҳдлашувчи Томонлар адлия муассасаларининг ваколатлиги ушбу Шартноманинг 29-моддага мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда
Оталикни ёки оналикни белгилаш ва бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оталикни ёки оналикни белгилаш ва бекор қилиш бола туғилиши бўйича фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги бўйича белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда
Ота-оналар ва болалар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ота-оналар ва болалар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар ҳудудида улар биргаликда яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар ота-оналар ва болалардан биронтасининг яшаш жойи бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида жойлашган бўлса, улар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар бола фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Никоҳсиз туғилган бола ва унинг онаси ҳамда отаси ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар бола фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Балоғат ёшига етган болалардан алиментлар ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича ҳудудида алимент олишга даъвогар шахс яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ота-оналар ва болалар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги ишлар бўйича ушбу модданинг 1-, 2-, 3- ва 4-бандларига мувофиқ қонунчилиги қўлланадиган Аҳдлашувчи Томоннинг суди ваколатлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда
Васийлик ва ҳомийлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Васийлик ва ҳомийликни белгилаш ёки бекор қилиш ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланаётган ёки бекор қилинаётган шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Васий ва ҳомий билан васийликка ёки ҳомийликка олинаётган шахс ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар васий ёки ҳомийни адлия муассасаси тайинлаган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги билан тартибга солиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Васийликни ёки ҳомийликни қабул қилиш мажбурияти васий ёки ҳомий этиб тайинланаётган шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси бўлган шахснинг васийси ва ҳомийси этиб бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси, агар у васийлик ёки ҳомийлик амалга ошириладиган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшаса, тайинланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда
Аҳдлашувчи Томонлар адлия муассасаларининг васийлик ва ҳомийлик масалаларидаги ваколатлилиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ушбу Шартнома билан бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланаётган шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари васийлик ва ҳомийликни белгилаш ёки бекор қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-модда
Васийлик ва ҳомийликка олишга оид чора-тадбирлар кўриш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томон фуқаросининг манфаатлари йўлида, агар унинг яшаш жойи, доимий турар жойи ёхуд мулки бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бўлса, васийлик ёки ҳомийлик бўйича чоралар кўриш зарур бўлиб қолган ҳолларда ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси ушбу Шартноманинг 34-моддага мувофиқ зудлик билан ваколатли адлия муассасасини хабардор қилиб қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кечиктириш мумкин бўлмаган ҳолларда бошқа Аҳдлашувчи Томон ўз қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ зарур бўлган вақтинчалик чора-тадбирларни ўзи кўриши мумкин. Бунда у 34-моддага мувофиқ ваколатли адлия муассасани хабардор қилиб қўйишга мажбурдир. Ушбу чора-тадбирлар ушбу Шартномани 34-моддада кўрсатиб ўтилган адлия муассаса томонидан бошқа қарор қабул қилингунга қадар ўз кучини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-модда
Васийлик ва ҳомийликка бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Васийлик ва ҳомийликдаги шахс ушбу Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшаш жойига, доимий турар жойига ёки мулкка эга бўлган ҳолларда 34-моддага мувофиқ ваколатли адлия муассаса васийлик ёки ҳомийликни бошқа Аҳдлашувчи Томон адлия муассасасига бериши мумкин. Васийлик ёки ҳомийликни бериш сўраётган адлия муассасаси васийлик ёки ҳомийликни ўзига қабул қилган пайтдан бошлаб кучга киради ва бу ҳақда сўралган адлия муассасаси хабардор қилиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ васийлик ёки ҳомийликни қабул қилган адлия муассасаси уни ўз давлати қонунчилигига мувофиқ амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-модда
Фарзандликка олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фарзандликка олиш ёки уни бекор қилиш бола фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига ҳужжатларига мувофиқ фарзандликка олиш ёки уни бекор қилиш ҳақида ариза берилган вақтдан бошлаб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар бола бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси ҳисобланса, фарзандликка олишда ёки уни бекор қилишда қонуний вакилнинг ва ваколатли давлат органининг, шунингдек у фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги шуни талаб этса, боланинг ҳам розилигини олиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар боланинг бири Аҳдлашаётган Томоннинг фуқароси, иккинчиси эса бошқа Аҳдлашаётган Томоннинг фуқароси ҳисобланган эр-хотинлар томонидан фарзандликка олинаётган бўлса, фарзандликка олиш ёки уни бекор қилиш иккала Аҳдлашаётган Томон қонунчилигида назарда тутилган шартларга мувофиқ амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фарзандликка олиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида ариза берилган пайтда фарзандликка олувчи фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси фарзандликка олиш ёки уни бекор қилиш ишлари бўйича ваколатлидир, Ушбу модданинг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда эса эр-хотинлар охирги биргаликдаги яшаш жойига ёки турар жойига эга бўлган ёки ҳозир эга бўлган Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги адлия муассасаси ваколатлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV-қисм
Мулкий ҳуқуқий муносабатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-модда
Мулкчилик ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кўчмас мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи ҳудудида кўчмас мулк жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ белгиланади. Қандай мулк кўчмас ҳисобланиши ҳақидаги масала ҳудудида ушбу кўчмас мулк жойлашган давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат реестрига киритилиши зарур бўлган транспорт воситаларига эгалик ҳуқуқи ҳудудида транспорт воситасини рўйхатдан ўтказишни амалга оширган орган жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига биноан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мулкка эгалик ҳуқуқининг пайдо бўлиши ва бекор қилиниши ёки бошқа мулкка ашёвий ҳуқуқ бундай ҳуқуқнинг пайдо бўлиши ёки бекор қилинишига асос бўлиб хизмат қилувчи ҳаракатлар ёки бошқа ҳолатлар юз берган вақтда ҳудудида жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига биноан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Битишув мавзуси ҳисобланган шахсий мулк ҳуқуқининг ёки мулкка бошқа мулкий ҳуқуқнинг пайдо бўлиши ва бекор қилиниши томонлар битимларида бошқача кўзда тутилган бўлмаса ҳудудида келишув имзоланган томоннинг қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-модда
Келишув шакллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Келишув шакли у амалга оширилган жойнинг қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўчмас мулкка оид ва унга бўлган ҳуқуқлар бўйича келишувлар шакли ҳудудида бундай мулк жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига биноан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-модда
Ишонч қоғози
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишонч қоғозининг шакли ва амалда бўлиш муддати ҳудудида ишонч қоғози берилган Томоннинг қонунчилигига кўра белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-модда
Томонларнинг келишув бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг келишувлар бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари, агар томонларнинг битимлари билан бошқа тартиб кўзда тутилмаган бўлса, уни амалга ошириш жойидаги қонунчилик бўйича белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-модда
Зарарни қоплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шартномалар ва бошқа ҳуқуқий меъёрдаги ҳаракатлардан келиб чиққанлардан ташқари, зарарни қоплаш ҳақидаги мажбуриятлар ҳудудида зарарни қоплаш ҳақидаги талабга асос бўлиб хизмат қилган ҳаракат ёки бошқа ҳолатлар юз берган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига биноан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар зарар келтирувчи ва зарар кўрган бир Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси ҳисобланса, шу Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1- ва 2-бандларида эслатилган ишлар бўйича ҳудудида зарарни қоплаш ҳақидаги талабга асос бўлиб хизмат қилган ҳаракат ёки бошқа ҳолатлар юз берган Аҳдлашувчи Томон суди ваколатлидир. Зарар кўрган ҳудудида жавобгар яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томон судига ҳам даъво аризаси бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-модда
Даъво қўзғатиш муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво қўзғатиш муддати масалалари тегишли ҳуқуқий муносабатлар тартибга солиниши учун қўлланиладиган қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V-қисм
Мерос қолдириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-модда
Тенглик тамойили
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг фуқаролари бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида қонун бўйича мулк ёки ҳуқуқни қонун ёхуд васиятнома бўйича ушбу Аҳдлашувчи Томон фуқароларидай тенг шартларда ва ҳажмда мерос қилиб қолдиришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45-модда
Мерос қилиб олиш ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мулкни мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи, ушбу модданинг 2-бандида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, мерос қилиб қолдирувчи ҳудудида охирги турар жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги бўйича белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўчмас мулкни мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи мулк ҳудудида жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига кўра белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-модда
Мероснинг давлатга ўтиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар меросга қолдиришда қўлланилиши керак бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги бўйича меросхўр давлат бўлса, унда мерос қилиб қолдирилган кўчар мулк вафот этган вақтда мерос қолдирувчи фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томонга ўтади, мерос қилиб қолдирилган кўчмас мулк эса ўзи жойлашган ҳудудда Аҳдлашувчи Томонга ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47-модда
Васиятнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахснинг васиятнома тузиш ва уни бекор қилиш қобилияти, шунингдек васиятноманинг шакли ва уни бекор қилиш далолатнома тузиш вақтида васият қилувчи яшаш жойига эга бўлган давлат ҳуқуқи бўйича белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48-модда
Мерос қилиб олиш ишлари ваколати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кўчар мулкни мерос қилиб олиш ҳақидаги ишлар бўйича кўриб чиқиши мерос қолдирувчи вафот этган вақтда ҳудудида турар жойга эга бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари олиб боришга ваколатлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўчмас мулкни мерос қилиб олиш ҳақидаги ишлар бўйича кўриб чиқишни мулк жойлашган ҳудуддаги Аҳдлашувчи Томон адлия муассасаси кўриб чиқишга ваколатлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1- ва 2-бандларидаги қоидалар мерос тўғрисидаги ишлар кўриб чиқиладиган ишлар муносабати билан пайдо бўладиган низоларни кўриб чиқишда ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49-модда
Мерос қилиб олиш ишлари бўйича дипломатик ваколатхона ёки консуллик муассасасининг ваколати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мерос ишлари бўйича, шу жумладан, мерос қилиб олиш низолари бўйича Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси, меросдан воз кечиш ҳуқуқини истисно қилганда, ўз давлатининг фуқароларини, агар улар бўлмасалар ёки вакил тайинламаган бўлсалар, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг муассасаларида махсус ишончнома қоғозисиз ифодалаш учун ваколатлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50-модда
Меросни муҳофаза қилиш чоралари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар адлия муассасалари ўз қонунчиликларига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон фуқаролари томонидан ўз ҳудудларида қолдирилган меросни муҳофаза қилиш ёки унга эгалик қилиш учун зарур чора-тадбирлар кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ кўрилган чоралар тўғрисида мерос берувчи фуқароси ҳисобланадиган Аҳдлашувчи Томоннинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси тезда хабардор қилинади. Кўрсатилган ваколатхона ёки муассаса ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ кўрилган чора-тадбирлар мерос тўғрисидаги ишни амалга оширишга ваколати бўлган адлия муассасаси, шунингдек дипломатик ваколатхона ёки консуллик муассасасининг илтимосига кўра, бекор қилиниши ёки кечиктирилиши ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51-модда
Меросни ўтқазиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар мерос қолган кўчар мулк ёки мерос қолган кўчар ёки кўчмас мулкни сотишдан тушган пул суммаси мерос қилиб олишни кўриб чиқиш тугаганидан сўнг яшаш жойи ёки турар жойи бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида жойлашган меросхўрларга берилиши зарур бўлса, унда меросга қолган мулк ёки тушган пул суммаси ушбу Аҳдлашувчи Томон дипломатик вакиллиги ёки консуллик муассасасига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мерос олиш ҳуқуқи ҳақидаги ишлар бўйича ваколатли бўлган адлия муассасаси меросга қолган мулкни дипломатик вакиллик ёки консуллик муассасасига ўтқазиш тўғрисида фармойиш беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бу мулк меросхўрларга берилиш мумкин, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) мерос қолган мулк жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигида белгиланган муддатда мерос қолдирувчининг кредиторлари билдирган барча талаблар тўланган ёки таъминланган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) мерос қилиб қолдириш билан боғлиқ барча йиғимлар тўланган ёки таъминланган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) агар бу зарур бўлса, ваколатли муассасалар меросга қолдирилган мулкни олиб чиқиб кетишга рухсат берган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Пул суммаларини ўтказиш Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III-бўлим
Қарорларни эътироф этиш ва бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52-модда
Қарорларни эътироф этиш ва бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бири ушбу Шартномада назарда тутилган шартларда Аҳдлашувчи Томон ҳудудида чиқарилган қонуний кучга кирган қуйидаги қарорларни эътироф этади ва бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) адлия муассасаларининг фуқаролик ва оилавий ишлар бўйича қарорлари, шунингдек шундай ишлар бўйича суд томонидан тасдиқланган ярашув битимлари (қуйида — қарорлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) жиноят содир этиш натижасида кўрилган зарарни қоплашга оид жиноий ишлар бўйича судларнинг ҳукмлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53-модда
Бажарилиши талаб этилмайдиган қарорларни эътироф этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари томонидан чиқарилган ва қонуний кучга кирган, ўз хусусиятига кўра бажарилиши талаб этилмайдиган қарорлар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида махсус ишларни бажармасдан қуйидаги шартларда эътироф этилади, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари илгари бу ишлар бўйича қонуний кучга кирган қарорлар чиқармаган бўлсалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ушбу Шартномага кўра иш, қарор ҳудудида эътироф этилиши бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига кўра улар томонидан назарда тутилмаган ҳолларда улар Аҳдлашувчи Томон адлия муассасаларининг алоҳида ваколатларига тааллуқли бўлмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу моддадаги 1-банднинг қоидалари васийлик ва ҳомийлик бўйича қарорларга ҳам, шунингдек фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этиш органлари томонидан чиқарилган қарорларга ҳам тегишли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54-модда
Қарорларни мажбурий ижро этишга рухсат бериш тўғрисида илтимоснома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қарорларни мажбурий ижро этишга рухсат бериш тўғрисидаги илтимоснома ижро этилиши керак бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли судига берилади. Илтимоснома биринчи поғонадаги иш бўйича қарор чиқарган судга ҳам киритилиши мумкин. Ушбу суд илтимосномани илтимоснома бўйича қарор чиқариш ваколатига эга бўлган судга жўнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Илтимосномага қуйидагилар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) қарор ёки унинг тасдиқланган нусхаси, шунингдек қарор қонуний кучга кирганлиги ва ижро этилиши кераклиги ҳақидаги расмий ҳужжат ёки у қонуний кучга киргунга қадар ижро этилиши керак бўлган, агар бу қарорнинг ўзидан келиб чиқмаса, ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) жараёнда иштирок этмаган томонга қарши қарор чиқарилганлигини, белгиланган тартибда ва ўз вақтида судга чақиртирилганлигини ва келмаганлиги натижалари тўғрисида хабардор бўлганлиги, унинг процессуал муомалага лаёқатли эмаслиги ҳоллари эса белгиланган равишда айтилганлигини билдирувчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ҳужжат жўнатилиш вақтида қарорлар қисман бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) шартномада келишилган судли ишлар бўйича томонларнинг битимини тасдиқловчи ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қарорларни мажбурий ижро этишга рухсат бериш тўғрисидаги илтимоснома ва унга илова қилинган ҳужжатлар сўралаётган Аҳдлашувчи Томон тилига ёки рус тилига таржима қилиниб тасдиқланган таржимаси билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55-модда
Қарорларни эътироф этиш ва мажбурий бажариш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 52-, 54-моддада назарда тутилган қарорларни эътироф этиш ва мажбурий бажаришга рухсат бериш тўғрисидаги илтимоснома, ҳудудида мажбурий бажариш амалга ошириладиган Аҳдлашувчи Томоннинг судлари томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қарорларни эътироф этиш ва мажбурий бажаришга рухсат бериш ҳақидаги илтимосномани кўриб чиқувчи суд ушбу Шартномада назарда тутилган шартларга риоя қилинганлигини белгилаш билан чегараланади. Шартларга риоя қилинган ҳолларда, суд мажбурий бажариш тўғрисида қарор чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мажбурий бажариш тартиби ҳудудида мажбурий бажарилиши керак бўлган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги бўйича белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56-модда
Қарорларни эътироф этишни ва ижро этишни рад этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги ҳолларда 52-, 54-моддада назарда тутилган мажбурий ижро этиш тўғрисидаги қарорларни эътироф этиш учун рухсатнома беришни рад этиш мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ҳудудида қарор чиқарилган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ у қонуний кучга кирмаганда ёки ижро этилиши керак бўлмаганда, қарор қонуний кучга киргунга қадар ижро этилиши керак бўлган ҳоллар бундан мустаснодир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) жавобгар ўзига ёки унинг вакилига ўз вақтида ва тегишли равишда судга келиш учун чақириқ қоғози берилмаганлиги сабабли жараёнда қатнашмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ушбу Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги ушбу баҳс бўйича шу қарор эътироф этилиши ва ижро этилиши лозим бўлган ва шу асосда Аҳдлашувчи Томон ҳудудида олдин ҳам қонуний кучга кирган қарор чиқарилган ёки учинчи давлат судининг эътироф этилган қарори бўлган ёхуд ушбу Аҳдлашувчи Томон муассасаси томонидан ушбу иш бўйича кўриб чиқиш қўзғатилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ушбу Шартнома қоидаларига асосан, ушбу Шартномада кўзда тутилмаган вазиятларда эса ҳудудида қарор тан олиниши ва ижро этилиши зарур бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига асосан иш унинг муассасаларининг истисноли ваколатига тааллуқли бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) Шартномада келишилган судга тегишли иш бўйича томонларнинг битимини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) суд кўриб чиқаётган қарорларни эътироф этиш ва ижро этиш тўғрисидаги илтимоснома Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилигида назарда тутилган мажбурий ижро этиш муддати ўтиб кетганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV-бўлим
Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57-модда
Ушбу Шартномани қўллаш масалалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Шартномани қўллашда пайдо бўладиган масалалар ўзаро келишувга кўра ваколатли адлия муассасалари томонидан ҳал этилади. Зарурият бўлганда келиб чиққан англашилмовчиликларни тартибга солиш мақсадида Аҳдлашувчи Томонларнинг тегишли давлат органлари вакилларидан иборат қўшма Комиссия тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар адлия муассасаларининг марказий органлари томонидан ушбу Шартнома қоидаларини амалда ошириш масалалари бўйича идоралараро халқаро шартномалар тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58-модда
Бошқа халқаро Шартномаларга муносабат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Шартнома Аҳдлашувчи Томонлар иштирокчилар бўлган бошқа халқаро шартномаларининг қоидаларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Шартнома кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ва Украина иштирокчилар бўлган 1993 йилдаги Фуқаро, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенция қоидалари ушбу Шартнома қоидаларига қарши қилмаган даражада Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59-модда
Қўшимчалар ва ўзгартиришларни киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартномага Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро келишуви бўйича ушбу Шартноманинг 60-моддасида назарда тутилган шартларга биноан кучга кирадиган қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60-модда
Шартномани кучга киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома ратификация қилиниши керак ва ратификация ёрлиқлари билан алмашишилган санадан бошлаб ўттизинчи куни кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61-модда
Амал қилиш муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома кучга кирган санасидан бошлаб беш йил давомида амал қилади ҳамда унинг амал қилиш муддати, агар Аҳдлашувчи Томонлардан бири бошқа Аҳдлашувчи Томонга унинг амал қилишини тўхтатиш ўз истаги тўғрисида ёзма хабарномани юбормаса, кейинги беш йиллик даврга ўз-ўзидан узайтирилади. Шартнома бошқа Аҳдлашувчи Томон бундай хабарнома олган санадан бошлаб олти ой ўтиши билан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62-модда
Вақтга кўра амал қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартноманинг амал қилиши у кучга киргунга қадар пайдо бўлган ҳуқуқий муносабатларга ҳам жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Киев шаҳрида 1998 йил 19 февралда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, украин ва рус тилларида тузилди, барча матнлар бир хил кучга эга. Ушбу Шартномани талқин қилиш мақсадида рус тилидаги матндан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)