07.09.1999 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 14.12.2001 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даромад ва мол-мулк солиқлари юзасидан икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ тўсиқларини бартараф этиш йўли билан иқтисодий муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашни истаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Битим қўлланиладиган шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки ҳар иккаласининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Битим татбиқ этиладиган солиқлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлатларда амалда бўлган қонунларга мувофиқ ундириладиган барча даромад ва мол-мулк солиқларига нисбатан, уларни ундириш услубидан қатъи назар, татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Даромад ва мол-мулк солиқлари умумий даромаддан, умумий мулкдан ёки даромад ёхуд мулкнинг бир қисмидан олинадиган солиқ, жумладан кўчар ёки кўчмас мулкни бегоналаштиришдан олинадиган фойдадан олинадиган солиқ, корхоналар томонидан тўланадиган иш ҳақи ёки тақдирлаш ҳақларининг умумий миқдоридан олинадиган солиқлар, шунингдек мулк қийматининг ўсишидан олинадиган даромадлардан ундириладиган солиқлар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битим амал қилиши қўлланиладиган ҳозирги вақтда амалдаги солиқларга, хусусан, қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Германия Федератив Республикасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даромад солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпорациялардан олинадиган солиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулк солиғи ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳунармандчилик солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шу жумладан уларга бўлган солиқ қўшимчалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(бундан кейин — «Германия солиқлари» деб аталади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Ўзбекистон Республикасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулк солиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(бундан кейин — «Ўзбекистон Республикаси солиқлари» деб аталади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Битим имзолангандан сўнг мавжуд солиқларга қўшимча ёки улар ўрнига киритилган ҳар қандай ўхшаш ёки моҳияти бўйича бир хил солиқларга нисбатан ҳам ушбу Битим қўлланилади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзларининг солиқ қонунчилигида бўлган муҳим ўзгаришлар тўғрисида бир-бирларига хабар берадилар, агар бу ушбу Битим қўлланиши мақсадларида талаб қилинадиган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Умумий таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимнинг мақсадлари учун, агар матн мазмунидан ўзга маъно чиқмаса:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Германия федератив Республикаси» атамаси Германия Федератив Республикасининг давлат ҳудудини, шунингдек Германия Федератив Республикаси халқаро ҳуқуққа ва миллий ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ табиий ресурсларни тадқиқ этиш ва ишлаб чиқиш мақсадида суверен ҳуқуқларини ва юрисдикциясини амалга ошириши мумкин бўлган ҳудудий денгизга туташган денгиз ости ҳудудини ва денгиз бойликларини, шунингдек улар устида жойлашган сув қатламини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) «Ўзбекистон Республикаси» атамаси Ўзбекистон Республикасини англатади ва жуғрофий маънода ишлатилганда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудини қамраб олади, жумладан ҳудудий сувлари ва осмон кенгликлари доирасида Ўзбекистон Республикаси суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини, шу жумладан ер ости ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириши мумкин бўлган ҳудудни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) «Аҳдлашувчи Давлат» ва «бошқа Аҳдлашувчи Давлат» атамалари матнга қараб, Ўзбекистон Республикасини ёки Германия Федератив Республикасини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) «шахс» атамаси жисмоний шахсларни ва компанияларни ёки шахсларнинг ҳар қандай бошқа бирлашмасини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) «компания» атамаси солиққа тортиш мақсадларида корпоратив тузилма сифатида қараладиган юридик шахсларни ёки ҳуқуқий субъектларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) «Аҳдлашувчи Давлат корхонаси» ва «бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси» атамалари тегишли равишда Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган шахс бошқаруви остида иш юритаётган корхонани ёки бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган шахс бошқаруви остида иш юритаётган корхонани англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) «халқаро ташишлар» атамаси Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан фойдаланиладиган денгиз ёки ҳаво кемасида ҳар қандай ташишни англатади, денгиз ёки ҳаво кемасидан бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган пунктлар ўртасидагина фойдаланилган ҳоллар бундан мустаснодир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) «миллий шахс» атамаси қуйидагиларни англатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аа) Германия Федератив Республикасига нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Германия Федератив Республикасининг Асосий қонунида тушунилишига кўра барча немисларни, шунингдек Германия Федератив Республикасида амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ таъсис этилган барча юридик шахсларни, оддий ширкатларни ва шахсларнинг бошқа бирлашмаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
bb) Ўзбекистон Республикасига нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига эга бўлган барча жисмоний шахсларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ таъсис этилган барча юридик шахсларни, оддий ширкатларни ва шахсларнинг бошқа бирлашмаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) «ваколатли орган» атамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аа) Германия Федератив Республикасига нисбатан Федерал молия вазирлигини ёки у ўз ваколатларини берган органни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
bb) Ўзбекистон Республикасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини ёки у ўз ваколатини берган органни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим Аҳдлашувчи Давлат томонидан қўлланилганида, Битимда белгиланмаган ҳар қандай атама, агар матн мазмунидан ўзга маъно келиб чиқмаса, шу Давлатнинг ушбу Битим жорий этиладиган солиқлар тўғрисидаги қонунчилигига мувофиқ маънони англатади, бунда ушбу Давлатда қўлланиладиган солиқ қонунчилигига биноан атаманинг маъноси ушбу Давлатнинг бошқа ҳуқуқий тармоғига мувофиқ эга бўлган ҳар қандай маънодан устун бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Резидент
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим мақсадлари учун «Аҳдлашувчи Давлат резиденти» атамаси шу Давлатнинг қонунчилиги бўйича ўзининг турар жойи, ўзининг доимий бўлиб туриш жойи, ўз раҳбар органининг жойлашган жойи ёки шунга ўхшаш мезонлар асосида солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни англатади. Бироқ бу атама фақат ушбу Давлатда жойлашган манбалардан ёки мулкдан даромад олаётгани учунгина ана шу Давлатда солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар ушбу модданинг 1-банди қоидаларига биноан жисмоний шахс ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, қуйидаги қоидалар амал қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) шахс доимий уйи жойлашган Давлатнинг резиденти ҳисобланади; агар у ҳар иккала Давлатда ҳам доимий уйга эга бўлса, шахсий ва иқтисодий алоқалари чуқурроқ бўлган (ҳаётий манфаатлар маркази) Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) агар унинг ҳаётий манфаатлари маркази жойлашган Давлатни аниқлаб бўлмаса, ёки Аҳдлашувчи Давлатларнинг ҳеч бирида доимий уйи бўлмаса, у одатда яшаб турган Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) агар шахс одатда ҳар иккала Давлатда яшаса ёки уларнинг ҳеч бирида яшамаса, у фуқароси бўлган Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) агар у Давлатлардан ҳеч бирининг фуқароси бўлмаса, унда Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари бу масалани ўзаро келишувга биноан ҳал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар ушбу модданинг 1-банди қоидаларига мувофиқ компания ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, у ўзининг амалдаги раҳбар органи жойлашган Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Доимий муассаса
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим мақсадлари учун «доимий муассаса» атамаси корхонанинг фаолияти тўлиқ ёки қисман амалга ошириладиган доимий тадбиркорлик фаолияти жойини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Доимий муассаса» атамаси, хусусан, қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бошқарув жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) филиал;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) офис;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) фабрика;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) устахона ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) шахта, нефть ёки газ қудуғи, карьер ёки табиий ресурслар қазиб олинадиган ҳар қандай бошқа жой.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қурилиш майдончаси ёки йиғма объект фақат 12 ойдан кўпроқ мавжуд бўлган ҳолдагина доимий муассаса деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг аввалги қоидаларига қарамай, қуйидагилар доимий муассаса ҳисобланмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) корхонага тегишли бўлган товар ёки буюмларни сақлаш, намойиш қилиш ёки етказиб бериш мақсадларидагина фойдаланиладиган объектлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) корхонага тегишли бўлган товар ёки буюмлар захираси сақлаш, намойиш қилиш ёхуд етказиб бериш мақсадларидагина ушлаб турилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) корхонага тегишли бўлган товар ёки буюмлар захирасини бошқа корхона томонидан қайта ишлов берилиши мақсадларидагина ушлаб турилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) корхона учун товар ёки буюмлар сотиб олиш ёхуд у учун ахборот йиғиш мақсадларидагина ушлаб туриладиган доимий тадбиркорлик фаолияти жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ушбу корхона учун бошқа ҳар қандай тайёргарлик ёки ёрдамчи тусдаги фаолиятни амалга ошириш мақсадлари учунгина ушлаб туриладиган доимий тадбиркорлик фаолияти жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) (а)-(е) кичик бандларида санаб ўтилган фаолият турларининг амалга оширилиши учун, доимий фаолият жойининг бутун фаолияти тайёргарлик ва ёрдамчи тусда бўлган тақдирда сақлаб туриладиган доимий тадбиркорлик фаолияти жойи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар ушбу модданинг 7-бандида кўрсатилган мустақил мақомли агентдан ўзга бўлган шахс корхона учун иш юритса ва Аҳдлашувчи Давлатда корхона номидан шартномалар тузиш ваколатига эга бўлса ва унда одатда ушбу ваколатни амалга оширса, унда бу корхона ушбу модданинг 1- ва 2-бандлари қоидаларига қарамай, ушбу Давлатда корхона манфаатлари учун ушбу шахс томонидан амалга ошириладиган ҳар қандай фаолиятга нисбатан доимий муассасага эга, деб ҳисобланади, агар, фақат бу фаолият 4-бандда кўрсатилган фаолият турлари билан чекланиб қолмаса, бу фаолият доимий тадбиркорлик фаолияти жойи орқали амалга ошириладиган ҳолатда, кўрсатиб ўтилган бандга мувофиқ бу жойни доимий муассасага айлантирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу модданинг аввалги қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатнинг суғурта корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага эга, деб ҳисобланади, агар у ана шу бошқа Давлат ҳудудида суғурта мукофотларини қабул қилса ёки у ерда юз бериши мумкин бўлган таваккалчиликни суғурта қилишни, қайта суғурта қилиш бўйича операциялар бундан мустасно, ушбу модданинг 7-бандига биноан мустақил мақомли агентдан ўзга бўлган шахс орқали амалга оширса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Корхона Аҳдлашувчи Давлатда ўз тадбиркорлик фаолиятини брокер, комиссионер ёки бошқа ҳар қандай мустақил мақомли агент орқали амалга оширгани учунгина, шу шахслар ўзларининг одатдаги фаолияти доирасида ҳаракат қилишлари шарти билан, ушбу Давлатда доимий муассасага эга деб қаралмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлган компания бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган компанияни назорат қилса ёки назорат қилинса ёки ана шу бошқа Давлатда тижорат фаолиятини (доимий муассаса орқали ёки бошқа тарзда) амалга ошираётган бўлса, бу ҳол ўз-ўзидан бу компаниялардан ҳеч бирини бошқаси учун доимий муассасага айлантирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Кўчмас мулкдан олинадиган даромадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкдан оладиган даромадлари (жумладан қишлоқ ва ўрмон хўжалиги корхоналаридан олинадиган даромадлар) ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Кўчмас мулк» атамаси ушбу мулк жойлашган Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунчилиги бўйича у эга бўлган маънога эга бўлади. Ҳар қандай ҳолда бу атама кўчмас мулкка нисбатан ёрдамчи бўлган мулкни, қишлоқ ва ўрмон хўжалигида ишлатиладиган чорва ва ускуналарни, ер участкалари тўғрисидаги қонунчилик қоидалари қўлланиладиган ҳуқуқ, кўчмас мулкдан фойдаланиш ҳуқуқи ва минерал ресурслар, манбалар ва бошқа табиий ресурсларни қазиш ва қазишга бўлган ҳуқуқ учун товон сифатида тўланадиган ўзгарувчан ёки қайд этилган тўловларни ўз ичига олади; денгиз ва ҳаво кемалари кўчмас мулк ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1-банди қоидалари кўчмас мулкдан тўғридан-тўғри фойдаланиш, уни ёллашга ёки ижарага бериш, шунингдек кўчмас мулкдан бошқа ҳар қандай шаклда фойдаланишдан олинадиган даромадга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 1- ва 3-бандлари қоидалари корхонанинг кўчмас мулкдан олинадиган даромадига ва мустақил шахсий хизматлар кўрсатиш мақсадлари учун мўлжалланган кўчмас мулкдан олинадиган даромадларига ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган фойда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг фойдаси фақат ана шу Давлатда солиққа тортилиши мумкин, агар корхона ўз тадбиркорлик фаолиятини бошқа Аҳдлашувчи Давлатда унда жойлашган доимий муассаса орқали амалга оширмаётган бўлса. Агар корхона ўз фаолиятини эслатиб ўтилган тарзда амалга ошираётган бўлса, унда унинг фойдаси бошқа Давлатда, бироқ шу доимий муассасага тегишли бўлган қисмидагина солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар Аҳдлашувчи Давлат корхонаси ўз фаолиятини бошқа Аҳдлашувчи Давлатда унда жойлашган доимий муассаса орқали амалга ошираётган бўлса, унда ушбу модданинг 3-банди қоидаларини ҳисобга олиб, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатда бундай доимий муассасага фойда у алоҳида ва мустақил корхона сифатида худди шундай ёки шунга ўхшаш фаолиятни худди шундай ёки шунга ўхшаш шартлар асосида амалга ошириб доимий муассаса ҳисобланган корхонага нисбатан мутлақо мустақил равишда иш кўриб олиши мумкин бўлган фойда каби ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Доимий муассаса фойдасини аниқлашда бундай доимий муассаса эҳтиёжлари учун сарфланган харажатларни, жумладан бошқарув ва умуммаъмурий харажатларни, доимий муассаса жойлашган Давлатда ёки бошқа жойда вужудга келганлигидан қатъи назар, чегириб ташлашга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар Аҳдлашувчи Давлатда корхонага тааллуқли бўлган фойдани, фойданинг умумий миқдорини унинг алоҳида бўлинмаларига мутаносиб тарзда тақсимлаш қабул қилинган бўлса, унда ушбу модданинг 2-банди қоидалари Аҳдлашувчи Давлатга солиққа тортиладиган фойдани қабул қилинган тақсимлаш усулига мувофиқ аниқлашини инкор этмайди; бироқ фойдани тақсимлашнинг танланган усули ушбу модда тамойилларига мувофиқ келиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Корхона учун доимий муассаса томонидан товар ёки буюмларнинг харид қилинишигагина асосланиб бирон-бир фойда белгиланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу модданинг аввалги бандларини қўллашда доимий муассасага тааллуқли фойда ҳар йили бир хил услубда аниқланиши лозим, агар бошқача ҳаракат қилиш учун етарлича салмоқли сабаблар бўлмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу модда қоидалари оддий ширкатчиликда қатнашишдан олинадиган даромадларга нисбатан ҳам қўлланилади. Унинг таъсири оддий ширкатчилик иштирокчисининг ушбу ширкатчиликдан ширкатчилик манфаатларида амалга оширадиган фаолияти учун, тақдим этилган кредитлар (заёмлар) учун ёки хўжалик бойликларини берганлиги учун оладиган тақдирлаш ҳақларига ҳам тааллуқли бўлади, агар кўрсатиб ўтилган тақдирлаш ҳақлари доимий муассаса жойлашган ўша Аҳдлашувчи Давлатнинг солиқ қонунчилигига биноан иштирокчининг ушбу доимий муассасадан оладиган даромадларига тегишли бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Агар фойда ушбу Битимнинг бошқа моддаларида кўриб чиқиладиган фойда турларини қамраб оладиган бўлса, унда ана шу бошқа моддаларнинг қоидаларига ушбу модда қоидалари таъсир этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Халқаро ташишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг халқаро ташишларда фойдаланиладиган денгиз ёки ҳаво кемаларидан олган фойдаси фақат ана шу Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модда мақсадлари учун халқаро ташишларда фойдаланиладиган денгиз ёки ҳаво кемаларидан олинадиган фойда, шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бўш денгиз ёки ҳаво кемаларининг чартерга беришдан олинадиган даромадлар ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) юк ва товарларни ташиш мақсадларида фойдаланиладиган контейнерларни, (жумладан контейнер транспорти учун трейлерлар ва уларга тегишли бўлган ускуналарни) чартерга беришдан олинадиган даромадлар, агар бундай чартерга бериш ёхуд шундай фойдаланиш, ушлаб туриш ёки ижарага бериш денгиз ва ҳаво кемаларидан халқаро ташишларда фойдаланишга тааллуқли бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1-банди қоидалари транспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича пульда, қўшма фаолиятда ёки халқаро транспорт агентлигида иштирок этишдан олинадиган фойдага ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Бирлашган корхоналар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёки унинг капиталида бевосита ёки билвосита иштирок этса
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) айни шахслар бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасини ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёки унинг капиталида бевосита ёки билвосита қатнашса, ва кўрсатилган ҳолларда икки корхона уларнинг тижорат ва молиявий муносабатларида мутлақо мустақил бўлган корхоналар ўртасида бўладигандан фарқли шарт билан келишилган ёки уларга юкланган шартларга риоя қилишга мажбур бўлса, унда бир корхонанинг бу шартлар бўлмаган тақдирда олиши мумкин бўлган, лекин шу шартларга кўра олинмай қолган фойдаси ушбу корхона фойдасига қўшилиши ва тегишли равишда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар Аҳдлашувчи Давлатда шу Давлат корхонаси фойдасига бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонасига нисбатан ана шу бошқа Давлатда солиққа тортиладиган фойда тааллуқли бўлса ва солиққа тортилса, унда биринчи эслатилган Давлат томонидан шу тариқа киритилган ва биринчи эслатилган Давлат корхонаси тўплаган фойдалар, деб ҳисобланувчи фойдалар, агар иккала корхона ўртасида вужудга келтирилган муносабатлар икки мустақил корхона ўртасидаги муносабатлар каби бўлса, у ҳолда ана шу бошқа Давлат шу Давлатга тегишли фойдадан олинадиган солиқлар миқдорига тегишли тузатишлар киритади. Бундай тузатишларда ушбу Битимнинг бошқа қоидаларига риоя қилиш лозим; зарур ҳолда Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзаро маслаҳатлашишларга киришадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Дивидендлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компания томонидан бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўланадиган дивидендлар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўрсатиб ўтилган дивидендлар уларни тўлаётган компания резидент бўлган Аҳдлашувчи Давлатда унинг қонунчилигига мувофиқ ҳам солиққа тортилиши мумкин; агар, бироқ, дивидендларнинг эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлса, солиқ қуйидагилардан ошмаслиги керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) дивидендлар ялпи миқдорининг 5 фоизидан, агар дивидендлар эгаси бўлган компания (оддий ширкатчиликдан бошқача тарздаги) дивидендлар тўлаётган компания капиталининг камида 25 фоизига бевосита эга бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бошқа барча ҳолларда дивидендлар ялпи миқдорининг 15 фоизидан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу банд қоидалари дивидендлар тўлайдиган компания фойдасини солиққа тортишга тааллуқли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу моддада фойдаланиладиган «дивидендлар» атамаси акциялар бўйича, фойдада иштирок этишдаги ҳуқуқ ёки сертификатлар бўйича, тоғ-кон саноати акциялари бўйича, таъсисчилар пайлари ёки фойдада иштирок этиш бўйича бошқа ҳуқуқлардан олинадиган даромадларни, шунингдек фойдани тақсимловчи компания резиденти бўлган Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ солиқ муносабатларида акциялар бўйича олинадиган даромадларга тенглаштириладиган бошқа даромадларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар дивидендлар эгаси Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиб, дивидендлар тўлаётган компания резидент бўлган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда тадбиркорлик фаолиятини унда жойлашган доимий муассаса орқали амалга оширса ёки ушбу бошқа Давлатда унда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматлар кўрсатаётган бўлса ва тўланаётган дивидендларга нисбатан улуш билан қатнашиш амалда шу доимий муассаса ёки доимий база билан боғлиқ бўлса, 1- ва 2-бандлар қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолда вазиятга қараб, ушбу Битимнинг 7-моддаси ёки 14-моддаси қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган компания бошқа Аҳдлашувчи Давлатда фойда ёки даромад олаётган бўлса, унда ана шу бошқа Давлат бу компания томонидан тўланаётган дивидендларни солиққа тортиши мумкин эмас, қачонки бундай дивидендларнинг ана шу бошқа Давлат резидентига тўланиши ёки дивидендлар тўланаётган улуш билан қатнашиш шу бошқа Давлатда жойлашган доимий муассаса ёки доимий база билан ҳақиқатда боғлиқ бўлган ҳолатлар бундан мустасно, ҳатто-ки тўланган дивидендлар ёки тақсимланмаган фойда ана шу бошқа Давлатда тўла ёки қисман ҳосил бўлган фойда ёки даромаддан ташкил топган бўлса ҳам бундай компания фойдасининг суммасини тақсимланмаган фойда солиғига тортиш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Фоизлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўладиган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тўланадиган фоизлар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўрсатиб ўтилган фоизлар, бироқ, улар ҳосил бўладиган Аҳдлашувчи Давлатда ҳам шу Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ солиққа тортилиши мумкин; агар, бироқ, фоизларнинг эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, бунда солиқ фоизлар ялпи миқдорининг 5 фоизидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модда 2-бандининг қоидаларига қарамай қуйидаги қоидалар амал қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Германия Федератив Республикасида вужудга келган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига ёки бошқа шунга ўхшаган муассасага Аҳдлашувчи Давлатлар ваколатлари органлари ўртасида келишилган тегишли келишувга биноан тўланадиган фоизлар суммалари Германия солиқларидан озод қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Ўзбекистон Республикасида вужудга келган ва Германия Федератив Республикаси Ҳукуматига, Немис федерал банкига, Кредитанштальт фюр видерауфбауга ёки ривожланаётган мамлакатлардаги улуш билан қатнашишларни маблағ билан таъминлаш бўйича Германия жамиятига ёки бошқа шунга ўхшаш муассасага Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўртасида эришилган тегишли келишувга биноан тўланадиган фоизлар суммалари, шунингдек «Гермес Кредитферзихерунгс АГ» суғурта компанияси томонидан кафолатланган кредитларга (заёмларга) нисбатан тўланадиган фоизлар суммалари Ўзбекистон Республикаси солиқларидан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу моддада қўлланиладиган «фоизлар» атамаси ҳар қандай турдаги қарз талабларидан олинадиган даромадларни, жумладан, қачонки, талаб ер участкасига бўлган гаров ҳуқуқи билан таъминланган ёки қарздорнинг фойдасида иштирок этиш ҳуқуқларига эга бўлган ҳоллардаги даромадларни ва хусусан, давлат заём ва облигациялари бўйича олинадиган даромадлар, жумладан улар билан боғлиқ бўлган мукофотлар, шунингдек ютуқли заёмлар бўйича олинадиган ютуқларни англатади. Ушбу моддани тушунишда ўз вақтида тўланмаган тўловлар учун қўлланиладиган жарималар фоизлар сифатида қаралмайди. Бироқ «фоизлар» атамаси ушбу Битимнинг 10-моддасида кўриб чиқиладиган даромадларни ўз ичига олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар фоизларнинг ҳақиқий эгаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўлиб, фоизлар ҳосил бўлаётган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолияти олиб бораётган бўлса ёки ушбу бошқа Давлатда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматлар кўрсатаётган бўлса ва фоизлар тўланаётган қарз талаблари шундай доимий муассасага ёки доимий базага ҳақиқатан боғлиқ бўлса, ушбу модданинг 1-, 2- ва 3-банди қоидалари қўлланилмайди. Бу ҳолда вазиятга қараб, ушбу Битимнинг 7-моддаси ёки 14 -моддасининг қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фоизлар ушбу Давлатда ҳосил бўлган деб ҳисобланади, қачонки, уларни тўловчи шу Давлатнинг ўзи ёки унинг ҳудудий-маъмурий бўлинмаси ёхуд шу Давлатнинг резиденти бўлса. Агар, бироқ фоизларни тўловчи шахс Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиш бўлмаслигидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага ёки доимий базага эга бўлса, ва агар фоизлар тўланадиган қарз доимий муассаса ёки доимий база эҳтиёжлари учун вужудга келган бўлса, ва фоизларни тўлаш бўйича харажатларни шундай доимий муассаса ёки доимий база ўз зиммасига олса, унда фоизлар доимий муассаса ёки доимий база жойлашган ўша Давлатда вужудга келган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агар тўловчи ва амалда фоизлар ҳуқуқига эга бўлган шахс ўртасидаги ёки улар иккаласи ва қандайдир бошқа шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида қарз талабномасига нисбатан тўланаётган фоизлар миқдори тўловчи ва амалда фоизлар ҳуқуқига эга шахс ўртасида келишилиши мумкин бўлган миқдордан ошиқ бўлса, бундай муносабатлар йўқ бўлган тақдирда, ушбу модда қоидалари фақат охирги эслатилган фоизлар миқдорига нисбатан қўлланилади. Бундай ҳолда фоизлар миқдорининг ортиқча қисми ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига мувофиқ ва ушбу Битимнинг бошқа қоидаларини инобатга олган ҳолда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Лицензия тўловлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўладиган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тўланадиган лицензия тўловлари ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бироқ кўрсатиб ўтилган лицензия тўловлари улар вужудга келадиган Аҳдлашувчи Давлатда унинг қонунларига мувофиқ ҳам солиққа тортилиши мумкин; агар лицензия тўловларининг эгаси бошқа Давлатнинг резиденти бўлса, унда солиқ қуйидагилардан ошмаслиги керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ушбу модданинг 3-банди «а» кичик бандидаги лицензия тўловлари ялпи миқдорининг 5 фоизидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ушбу модданинг 3-банди «b» кичик бандидаги лицензия тўловлари ялпи миқдорининг 3 фоизидан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу моддада қўлланиладиган «лицензия тўловлари» атамаси қуйидагилар учун тўланадиган ҳар қандай турдаги рағбатлантириш ҳақларини англатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) адабиёт ёки санъат асарлари, шу жумладан кинематографик фильмлар, радио ва телевидение эшиттиришларида фойдаланиш учун тасмага ва бошқа воситаларга ёзувлар учун муаллифлик ҳуқуқларидан фойдаланиш ёки бундай ҳуқуқларнинг берилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) илмий асарлар, патентлар, савдо белгилари, намуналар ёки моделлар, чизмалар, махфий формулалар ёки технологияларга муаллифлик ҳуқуқларидан фойдаланиш ёки бундай ҳуқуқларнинг берилиши ёки саноат, тижорат ёки илмий тажрибага тегишли ахборотни берганлик учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар лицензия тўловлари ҳуқуқига эга бўлган шахс Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлиб, лицензия тўловлари ҳосил бўлаётган бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган бўлса ёки ушбу бошқа Давлатда унда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматларни амалга ошираётган бўлса ва лицензия тўловлари тўланаётган ҳуқуқ ёки мулк амалда шундай доимий муассаса ёки доимий база билан боғлиқ бўлса, 1- ва 2-бандларнинг қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолда вазиятга қараб, ушбу Битимнинг 7-моддаси ёки 14-моддасининг қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Лицензия тўловлари Аҳдлашувчи Давлатда вужудга келган деб ҳисобланади, қачонки уларни тўловчи шу Давлатнинг ўзи ёки унинг ҳудудий-маъмурий бўлинмаси ёхуд шу Давлатнинг резиденти бўлса. Агар, бироқ лицензия тўловларини тўловчи Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўладими ёки йўқми, Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага ёки доимий базага эга бўлса, ва агар бундай лицензия тўловлари тўланадиган қарз доимий муассаса ёки доимий база эҳтиёжлари учун вужудга келган бўлса, ва бундай тўловларни тўлашга доир харажатларни шундай доимий муассаса ёки доимий база ўз зиммасига оладиган бўлса, бундай ҳолда лицензия тўловлари доимий муассаса ёки доимий база жойлашган Аҳдлашувчи Давлатда вужудга келган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агар тўловчи билан амалда лицензия тўловлари ҳуқуқига эга бўлган шахс ўртасидаги ёки улардан ҳар бири ва бошқа бирор шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида лицензия тўловларидан фойдаланишга, фойдаланиш ҳуқуқига ёки роялти тўланадиган ахборотга тааллуқли лицензия тўловларининг тўланган миқдори тўловчи ва амалдаги шу даромадлар ҳуқуқига эга шахс ўртасида келишилиши мумкин бўлган миқдордан ошиқ бўлса, бундай муносабатлар йўқ бўлган тақдирда, ушбу модда қоидалари фақат охирги эслатилган миқдорга нисбатан қўлланилади. Бундай ҳолда тўловнинг ортиқча қисми ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига мувофиқ ва ушбу Битимнинг бошқа қоидаларини инобатга олган ҳолда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Мулкни бегоналаштиришдан олинадиган даромадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган мулкни бегоналаштиришдан оладиган даромадлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Активлари асосан Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкдан иборат бўлган компания акцияларини ва унда қатнашиладиган бошқа улушларни бегоналаштиришдан олинадиган фойда ушбу Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган доимий муассасасининг активи бўлган кўчар мулкни бегоналаштиришдан оладиган ёки Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда мустақил шахсий хизматларни амалга оширишида бемалол фойдаланиши мумкин бўлган доимий базага тааллуқли кўчар мулкни бегоналаштиришдан оладиган даромадлари, жумладан доимий муассасани (алоҳида ёки корхона билан биргаликда) ёки шундай доимий базани бегоналаштиришдан олинадиган даромадлар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг халқаро ташишларда ушбу корхона томонидан фойдаланиладиган денгиз ёки ҳаво кемаларини, шунингдек шундай денгиз ёки ҳаво кемаларидан фойдаланишга тааллуқли бўлган кўчар мулкни бегоналаштиришдан олинган фойдалар фақат шу Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу модданинг 1 — 4-бандларида эслатилмаган ҳар қандай мулкни бегоналаштиришдан олинадиган даромадлар фақат мулкни бегоналаштирувчи шахс резиденти ҳисобланган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Мустақил шахсий хизматлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлат резидентининг касбий хизматлар кўрсатиш ёки мустақил тусдаги бошқа шунга ўхшаш хизматлардан оладиган даромади фақат, агар бу шахс бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ўз фаолиятини амалга ошириш учун доимий базага эга бўлмаса, ана шу Давлатда солиққа тортилиши мумкин. Агар у доимий базага эга бўлса, унда даромад ана шу бошқа Давлатда, фақат, ана шу доимий базага тааллуқли бўлган қисмидагина солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Касбий хизматлар» атамаси, хусусан, мустақил тарзда амалга ошириладиган илмий, адабий, тарбиявий ёки ўқитувчилик фаолиятларини, санъат соҳасида мустақил тарзда амалга ошириладиган фаолиятни, шунингдек врачлар, стоматологлар, адвокатлар, муҳандислар, меъморлар ва бухгалтерлик иши соҳасидаги экспертларнинг мустақил фаолиятини қамраб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ёлланма ишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимнинг 16-, 17-, 18- ва 19-моддалари қоидаларини ҳисобга олиб, Аҳдлашувчи Давлат резидентининг ёлланма иш бўйича оладиган маоши, иш ҳақи ва шунга ўхшаш бошқа тақдирлаш ҳақлари, агар ёлланма иш бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилмаётган бўлса, фақат мана шу Давлатда солиққа тортилади. Агар ёлланма иш шу тариқа бажарилаётган бўлса, унда шу муносабат билан олинган тақдирлаш ҳақлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1-банд қоидаларига қарамай, бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширадиган ёлланма иш бўйича оладиган тақдирлаш ҳақлари фақат биринчи эслатилган Давлатда солиққа тортилади, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) олувчи, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда кўриб чиқилаётган солиқ йилида бошланадиган ёки тугайдиган ҳар қандай 12 ойлик давр доирасида жами 183 кундан ошмайдиган давр ёки даврлар мобайнида бўлиб турса, ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) тақдирлаш ҳақлари бошқа Давлат резиденти бўлмаган ёлловчи томонидан ёки ёлловчи номидан тўланса, ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) тақдирлаш ҳақлари бўйича харажатларни ёлловчи бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган муассаса ёки доимий база ўз зиммасига олмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг аввалги қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлат корхонаси халқаро ташишларда фойдаланадиган денгиз ёки ҳаво кемалари бортида амалга ошириладиган ёлланма иш учун олинадиган тақдирлаш ҳақларига ана шу Давлатда солиқ солиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Кузатув кенгашлари ва директорлар кенгашлари аъзоларига бериладиган рағбатлантириш ҳақлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компаниянинг кузатув кенгаши ёки Директорлар Кенгаши аъзоси сифатида оладиган рағбатлантириш ҳақлари ва бошқа шу каби тўловлар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Артистлар ва спортчилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимнинг 7-, 14- ва 15-моддалари қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти театр, кино, радио ва телевидение артисти ёки мусиқачи каби ижрочи артист сифатида ёки спортчи сифатида бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга ошираётган шахсий фаолияти туфайли оладиган даромадлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битимнинг 12-моддаси қоидаларига қарамай, ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган шахслар ўзларининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширадиган фаолиятидан оладиган даромадларига, шунингдек кўрсатиб ўтилган шахсларнинг номи, портрети ёки бошқа шахсий ҳуқуқларидан фойдаланилгани ёки фойдаланиш ҳуқуқи учун тўланадиган ҳар қандай рағбатлантириш ҳақлари ҳам тегишли бўлади. Тегишли қоида радио ва телевидение орқали артистлик ёки спортчилик чиқишларини қайта тиклаш ва кўрсатишга розилик бериши муносабати билан олинадиган даромадларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қачонки, ушбу модданинг 1- ва 2-бандлари тушунчасидаги даромад артист ёки спортчининг ўзига эмас, бошқа шахсга ёзилса, ушбу Битимнинг 7-, 14- ва 15-моддалари қоидаларига қарамай, ушбу даромадлар артист ёки спортчи фаолият кўрсатаётган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 1- ва 3-бандларининг қоидалари Аҳдлашувчи Давлатда артист ёки спортчилар томонидан амалга ошириладиган фаолиятдан олинадиган даромадларга нисбатан қўлланилмайди, агар уларнинг ана шу Давлатга ташрифи тўлалигича ёки асосан бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг давлат маблағлари ёки унинг ҳудудий-маъмурий тузилмалари ёхуд ана шу бошқа Давлатда тан олинган ижтимоий фойдали (хайрия) ташкилотлари томонидан маблағ билан таъминланадиган бўлса. Бундай ҳолда даромад фақат артист ёки спортчи резиденти ҳисобланадиган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Нафақалар, ренталар ва шунга ўхшаган тўловлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлатдан нафақалар ва шунга ўхшаган рағбатлантириш ҳақлари ёки рента оладиган бўлса, унда бундай тўловлар фақат биринчи эслатилган Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг мажбурий ижтимоий суғуртаси ҳисобидан оладиган тўловлари, ушбу модданинг 1-банди қоидаларидан фарқли равишда, фақат ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Рента» атамаси пуллар ёки моддий бойликлар билан кўрсатилган шунга ўхшаган хизматлар учун тўланадиган тўловлар деб назарда тутадиган мажбуриятлар асосида белгиланган муддатларда, умрбод ёки муайян ёхуд белгиланган давр мобайнида мунтазам тўлаб бориладиган муайян суммани англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Давлат хизмати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг ҳудудий-маъмурий бўлинмалари томонидан шу Давлатга ёки унинг ҳудудий-маъмурий бўлинмаларига кўрсатган хизматларига нисбатан жисмоний шахсга тўланадиган, нафақадан ташқари, тақдирлаш ҳақлари фақат ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилади. Бироқ тақдирлаш ҳақлари фақат ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин, агар хизматлар ана шу Давлатда амалга оширилса ва жисмоний шахс шу Давлатнинг резиденти, шунингдек
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ушбу Давлатнинг миллий шахси бўлса
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) фақат хизматларни амалга ошириш мақсадида шу Давлатнинг резиденти бўлган бўлмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. а) Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг ҳудудий-маъмурий бўлинмалари ёки уларнинг бири тузган жамғармалар ҳисобидан шу Давлатга ёки унинг ҳудудий-маъмурий бўлинмаларига кўрсатган хизматларига нисбатан ҳар қандай жисмоний шахсга тўланадиган нафақалар фақат ана шу Давлатдагина солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Бироқ кўрсатиб ўтилган нафақалар фақат бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин, агар жисмоний шахс шу бошқа Давлатнинг резиденти ва миллий шахси бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг ҳудудий-маъмурий бўлинмалари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти муносабати билан кўрсатиладиган хизматларга нисбатан тўланадиган тақдирлаш ҳақлари, жумладан нафақаларга нисбатан 15-, 16- ва 18-моддаларнинг қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Ўқитувчилар ва талабалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлат ёки университет, олий ўқув юрти, мактаб, музей ёки ана шу Аҳдлашувчи Давлатнинг қандайдир бошқа маданий муассасаси таклифига кўра ёки расмий маданий алмашиниш доирасида ушбу Аҳдлашувчи Давлатда фақат ўқитувчилик фаолиятини амалга ошириш, лекциялар ўқиш ёки кўрсатилган муассасада тадқиқотчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида икки йилдан ортиқ бўлмаган муддатда бўладиган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти ҳисобланган ёки биринчи эслатилган Давлатга кириб келгунга қадар шундай ҳисобланган жисмоний шахс ушбу биринчи Давлатда кўрсатилган фаолияти учун олган рағбатлантириш ҳақлари бундай ҳақлар ушбу Давлатнинг ташқарисидаги манбалардан олинганлиги шарти билан солиққа тортишдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Давлатда фақат ўқиш ёки тайёргарлик мақсадида бўлиб турган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган ёки биринчи эслатилган Давлатга кириб келгунига қадар шундай бўлиб ҳисобланган талаба, амалиётчи ёки ўқувчининг яшаши, ўқиши ёки тайёргарлиги учун мўлжалланган тўловлари, бундай тўловлар ушбу Давлатнинг ташқарисидаги манбалардан олинганлиги шарти билан солиққа тортишдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Бошқа даромадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлат резиденти томонидан олинган, ушбу Битимнинг олдинги моддаларида кўриб чиқилмаган даромад турлари даромаднинг қаерда пайдо бўлишидан қатъи назар, фақат мана шу Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-банди қоидалари кўчмас мулкдан олинадиган даромаддан бошқа бўлган даромадларга нисбатан қўлланилмайди, агар олувчи Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлиб, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса ёки у ерда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматларни амалга оширса ва даромад тўланадиган ҳуқуқ ёки мулк ҳақиқатан ҳам бундай доимий муассаса ёки база билан боғланган бўлса. Бу ҳолатда вазиятга қараб, ушбу Битимнинг 7-моддаси ёки 14-моддасининг қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Мулк
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тегишли бўлган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган мол-мулк ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган доимий муассаса активларини ўзида мужассам этувчи ёки Аҳдлашувчи Давлат резидентининг мустақил шахсий хизматлар кўрсатиш учун бошқа Аҳдлашувчи Давлатда эга бўлган кўчар мулки фақат ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг халқаро юк ташишларда фойдаланадиган денгиз ёки ҳаво кемалари, шунингдек шундай денгиз ёки ҳаво кемалардан фойдаланишга тааллуқли бўлган кўчар мулк фақат ана шу Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлат резиденти мол-мулкининг барча бошқа элементлари фақат шу Давлатда солиққа тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Икки ёқлама солиқ солишни бартараф этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Германия Федератив Республикаси резидентига нисбатан солиқлар қуйидаги тарзда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикасида олинган даромадлар, шунингдек у ерда жойлашган, ушбу Битимга мувофиқ у ерда солиққа тортиладиган мулкий бойликлар, агар улар ушбу банднинг «b» кичик бандига биноан ҳисобга олиниши лозим бўлмаса, Германия солиқларига тортилишдан озод қилинади. Бироқ Германия Федератив Республикаси шу тариқа озод қилинган даромадлар ёки мулкий бойликларни солиқ ставкасини белгилашда ҳисобга олиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Дивидендлар учун озод қилиш фақат, агар бундай дивидендлар капиталининг камида 25 фоизи бевосита Германия компаниясига тегишли бўлган Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳисобланадиган компания томонидан Германия Федератив Республикаси резиденти ҳисобланадиган компанияга тўланадиган бўлгани ҳолда қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Улуш билан иштирок этишлар мол-мулк солиғига тортилишдан фақат шундай ҳолда озод қилинадики, агар улар бўйича дивидендлар ушбу кичик банднинг бундан олдинги қисми қоидаларига биноан тўланган ёки тўланадиган, озод қилинган ёки озод қилиниши лозим бўлган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) чет эл солиқларини ҳисоблашни амалга ошириш тўғрисидаги Германия солиқ қонунчилиги қоидаларини ҳисобга олиб, ундириладиган Германия солиқларини солишда Ўзбекистон Республикаси қонунларига биноан ва ушбу Битимга мувофиқ шу даромадлар бўйича тўланган қуйида келтирилган даромадлар бўйича Ўзбекистон солиқларини ҳисоблаш амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аа) ушбу банднинг «а» кичик банди таъсир қилмайдиган дивидендлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
bb) фоизлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сс) лицензия тўловлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
dd) ушбу Битимнинг 13-моддаси 2-бандига биноан Ўзбекистон Республикасида солиққа тортилиши мумкин бўлган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ее) кузатув кенгашлари ва директорлар кенгашлари аъзоларининг тақдирлаш ҳақлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ff) артистлар ва спортчилар даромадлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) Ушбу Битимнинг 7- ва 10-моддалари маъносидаги даромадлар ва улар негизида ётган мулкий бойликларга нисбатан ушбу банднинг «а» кичик банди қоидалари ўрнига, агар Германия Федератив Республикаси резиденти доимий муассаса фойда олган хўжалик (ҳисобот) йилида ёки Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган компания ўз фойдасини тақсимлаган хўжалик (ҳисобот) йилида ўзининг ялпи даромадини фақат ёки фақатгина Германия Федератив Республикасининг ташқи солиқлар ҳақидаги Қонуни 8-параграфининг 1-банди 1-6-рақамлари таъсирига тушадиган фаолият турларидан ёки кўрсатилган Қонун 8-параграфининг 2-банди таъсирига тушадиган улуш билан қатнашишлардан олган бўлса, унда ушбу банднинг «b» кичик банди қоидалари қўлланилади; доимий муассаса эҳтиёжлари учун мўлжалланган (ушбу Битимнинг 6-моддаси 4-банди) кўчмас мулкка, шунингдек бундай кўчмас мулкни(ушбу Битимнинг 13-моддаси 1-банди) бегоналаштиришдан олинган фойда миқдорига ва доимий муассасанинг активлари бўлган (ушбу Битимнинг 13-моддаси 3-банди) кўчар мулкка нисбатан ҳам шу қоида тааллуқли бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) Агар Германия Федератив Республикаси резиденти бўлган компания фойдани тақсимлаш учун Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадлардан фойдаланса, унда ушбу банднинг «а» кичик банди қоидалари тақсимланадиган суммадан Германиянинг солиқлар ҳақидаги қонунлари қоидаларига мувофиқ корпорациялардан ундириладиган компенсация тарзидаги солиққа тортишни истисно этмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Ушбу банднинг «а» кичик банди қоидаларига қарамай, икки ёқлама солиққа тортилиши ушбу банднинг «b» кичик бандига мувофиқ солиқни ҳисобга олиш орқали бартараф қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аа) агар Аҳдлашувчи Давлатларда даромадлар ёки мулк ушбу Битимнинг турли қоидаларига тегишли бўлса ёки турли шахсларга ҳисоблаб қўйилса (ушбу Битимнинг 9-моддасига мувофиқ ҳоллардан ташқари) ва бундай зиддиятни ушбу Битимнинг 25-моддаси 3-банди қоидаларига мувофиқ процедуралар билан тартибга келтириб бўлмаса, ва бундай турлича ёзиб қўйиш ёки ҳисоблаш натижасида тегишли даромадлар ёки мулкий бойликлар солиққа тортилмаган бўлса ёки етарли даражада солиққа тортилган бўлмаса, ёхуд
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
bb) агар Германия Федератив Республикаси лозим даражадаги маслаҳатлашишлардан кейин ва унинг миллий қонунчилигига биноан чеклашларни ҳисобга олган ҳолда, у ушбу банднинг «b» кичик бандига биноан ҳисобга олиш усулини қўллашни мўлжаллаган бошқа даромадлар тўғрисида дипломатик йўллар орқали Ўзбекистон Республикасини хабардор қилади. Хабарнома фақат хабарнома берилган йилдан кейинги келадиган тақвимий йилнинг биринчи кунидан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси резидентига нисбатан солиқлар қуйидаги тарзда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикаси резиденти ушбу Битимнинг қоидаларига мувофиқ Германия Федератив Республикасида солиққа тортилиши мумкин бўлган даромадлар олса ёки мулкка эгалик қилса, бундай даромадлар ёки мол-мулк учун Германия Федератив Республикасида тўланган солиқ миқдори бундай шахсдан Ўзбекистон Республикасида ундириладиган солиқдан чиқариб ташланади. Бироқ бундай чегирма Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва қоидаларига мувофиқ бундай даромадлар ёки мулкдан ҳисобланган солиқ миқдоридан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Солиқлар соҳасида камситишга йўл қўймаслик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг миллий шахслари бошқа Аҳдлашувчи Давлатда бошқа Давлат миллий шахсларига айни бир хил шароитларда, хусусан резиденцияга нисбатан солинадиган ёки солиниши мумкин бўлган ҳар қандай солиқ ёки унга алоқадор мажбуриятлардан кўра бошқа турдаги ёки мушкулроқ, солиқ ёки унга алоқадор мажбуриятларга дучор қилинмайдилар. Бу қоида ушбу Битимнинг 1-моддаси қоидаларидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатларнинг улардан ҳеч бирининг резидентлари бўлмаган миллий шахсларига нисбатан ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Давлатлардан бири корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатдаги доимий муассасасини солиққа тортиш ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ушбу бошқа Давлатнинг айнан шундай фаолиятни амалга оширувчи корхоналарини солиққа тортишдан кўра ёмонроқ бўлмайди. Ушбу қоида бир Аҳдлашувчи Давлатни бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентини солиққа тортиш мақсадларида ўз резидентларига уларнинг фуқаролик мавқеи ёки оилавий мажбуриятлари асосида берадиган ҳар қандай хусусий имтиёзлар, озод қилишлар ёки чегирмалар беришга мажбурловчи тарзида талқин қилинмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битим 9-моддасининг 1-банди, 11 -моддасининг 7-банди ёки 12-моддасининг 6-банди қоидалари қўлланилмаган ҳолларда, Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўлайдиган фоизлари, лицензия тўловлари ва бошқа тўловлари шу корхонанинг солиққа тортиладиган даромадини аниқлаш мақсадида биринчи эслатилган Давлат резидентига тўланадиган тўловлар айни бир хил шароитда чегириб ташланиши керак. Шунга мос равишда ушбу корхонанинг бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига бўлган ҳар қандай қарзлари шу корхонанинг солиққа тортиладиган мулкини аниқлаш мақсадида биринчи эслатилган Давлат резидентига бўлган қарзи сингари айни бир хил шароитда чегириб ташланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4 Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхоналари, қайсики уларнинг мулки тўлиқ ёки қисман бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг бир ёки бир неча резидентларига тегишли бўлса, ёки улар томонидан бевосита ёки билвосита назорат қилинса, биринчи эслатилган Давлатда биринчи эслатилган Давлатнинг шундай корхоналарига солинадиган ёки солиниши мумкин бўлган ҳар қандай солиқ ёки унга алоқадор ҳолатларга, бошқа ёки солиқ солишдан кўра мушкулроқ ҳолатларга дучор қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу модданинг қоидалари ушбу Битимнинг 2-моддаси қоидаларига қарамай, турли хил ва таърифдаги солиқларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
Ўзаро келишув процедураси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар шахс Аҳдлашувчи Давлатлардан бири ёки ҳар иккаласининг ҳаракати унга ушбу Битим қоидаларига мувофиқ келмайдиган солиқ солинишига олиб келади ёки олиб келиши мумкин деб ҳисобласа, у ушбу Давлатларнинг ички қонунчилигида назарда тутилган ҳимоя воситаларидан қатъи назар, ўз аризасини ўзи резидент бўлган Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органига, ёки агарда унинг ҳолати ушбу Битимнинг 24-моддаси 1-бандига мувофиқ келса, ўзи миллий шахси бўлган Аҳдлашувчи Давлатга тақдим этиши мумкин. Бу ариза ушбу Битим қоидаларига номувофиқ солиққа тортилишига олиб келувчи ҳаракатлар тўғрисида биринчи бор билдирилган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар кўрсатиб ўтилган ваколатли орган унинг аризасини асосли, деб топса ва унинг ўзи қониқтирадиган қарорга кела олмаса, унда масалани ушбу Битимга мувофиқ келмайдиган солиққа тортишдан қочиш мақсадларида бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органи билан ўзаро келишиб ҳал қилишга ҳаракат қилади. Эришилган келишув Аҳдлашувчи Давлатлар ички қонунчилигида белгиланган муддатлардан қатъи назар, бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу Битимни талқин қилиш ёки қўллашда юзага келадиган ҳар қандай қийинчилик ва иккиланишларни ўзаро келишув асосида ҳал қилишга ҳаракат қиладилар. Улар ушбу Битимда кўзда тутилмаган ҳолларда икки ёқлама солиққа тортишни бартараф этиш мақсадида ҳам бир-бирлари билан маслаҳатлашишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу модданинг юқорида баён этилган қоидаларига мувофиқ келишувга эришиш мақсадида бевосита ўзаро алоқа боғлашлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда
Ахборот алмашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу Битим қоидаларининг қўлланиши учун ушбу Битим татбиқ этиладиган Аҳдлашувчи Давлатларнинг солиқларга нисбатан ички қонунчилигидан фойдаланиш учун зарур ахборот билан алмашиб турадилар, агар фақат ушбу қонунчиликдан келиб чиқадиган солиққа тортиш ушбу Битимга зид келмайдиган даражада бўлса. Ахборот алмашиш ушбу Битим 1-моддасининг қоидалари билан чекланмайди. Аҳдлашувчи Давлат олаётган ҳар қандай ахборот ушбу Давлатнинг миллий қонунлари асосида олинган маълумот каби махфий ҳисобланади, ҳамда солиқларнинг ҳисобланиши ёки ундирилиши, мажбурий тартибда ундирилиши ёки жиноий таъқиб қилиниши ёки ушбу Битим тааллуқли бўлган солиқларга нисбатан эътирозлар ва шикоятлар бўйича қарорлар қабул қилиш билан шуғулланадиган шахслар ва органларгагина (судлар ва маъмурий органларга ҳам) очилади. Бундай шахслар ёки органлар ахборотдан фақат кўрсатиб ўтилган мақсадларда фойдаланадилар. Улар ушбу ахборотни очиқ суд мажлисларида ёки суд қарорлари қабул қилиш чоғида очишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1-банд қоидалари Аҳдлашувчи Давлатлар зиммасига қуйидаги мажбуриятларни юкловчи қоидалар сифатида талқин қилинмаслиги керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) у ёки бу Аҳдлашувчи Давлат қонунчилиги ёки маъмурий амалиётига зид маъмурий чоралар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) у ёки бу Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига ёки мавжуд маъмурий амалиётига мувофиқ олиниши мумкин бўлмаган ахборотни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) қандайдир савдо, саноат, тадбиркорлик ёки касбий сирни ёки ишчи процедурасини фош этувчи ахборотни ёки очилиши жамоатчилик тартибига зид келувчи ахборотни тақдим этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда
Манбадан олинадиган солиқларни қайтариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар Аҳдлашувчи Давлатда бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти томонидан олинадиган дивидендлар, фоизлар, лицензия тўловлари ёки бошқа даромадлардан олинадиган солиқлар (манбадан) ушлаб қолиш йўли билан ундириладиган бўлса, унда ушбу Битим биринчи эслатилган Давлатнинг солиқларни унинг миллий қонунчилигига биноан ушлаб қолишни амалга ошириш ҳуқуқига дахл қилмайди. Ушлаб қолиш (манбада) йўли билан ундириладиган солиқ солиқ тўловчининг аризасига кўра мазкур солиқ ушбу Битим таъсирига кўра камаядиган ёки бекор бўладиган пайтда ва шундай миқдорда қайтарилиши лозим бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Солиқнинг қайтарилиши учун аризалар манбадан дивидендлар, фоизлар, лицензия тўловлари ёки бошқа даромадлардан ушлаб қолинадиган солиқлар белгиланган тақвимий йилдан кейинги учинчи йилнинг тугашига қадар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Даромадлар вужудга келган Аҳдлашувчи Давлат ариза берувчидан унинг бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти эканлигини ваколатли орган тасдиқлашини талаб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ваколатли органлар ўзаро келишувга кўра ушбу модданинг амалга оширилишини тартибга солишлари ва, зарур бўлганида, ушбу Битимда назарда тутилган солиқларни камайтиришлар ёки озод қилишларнинг амалга оширилиши юзасидан бошқа процедураларни белгилашлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда
Битимнинг махсус ҳолларда қўлланилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим у Аҳдлашувчи Давлат томонидан унинг солиққа тортишдан қочиш ёки солиқларни тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олишга доир миллий ҳуқуқий ҳужжатларнинг қўлланилишига тўсқинлик қилади деб талқин қилинмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битимнинг 12-моддаси 2-бандида белгиланган чегараланган солиқ ставкалари қўлланилмайди, агар ҳаракат қилувчи шахслардан бирининг асосий мақсади ушбу Битимнинг 12-моддасида белгиланган фойдалардан, гарчи тегишли операция учун ҳеч қандай муқобил иқтисодий асослар мавжуд бўлмасада, лицензия тўловлари тўланадиган ҳуқуқларни асослаш ва бериш йўли билан фойдаланишга қаратилган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар ушбу модданинг юқорида баён қилинган қоидалари икки ёқлама солиққа тортилишга олиб келадиган бўлса, унда ваколатли органлар ушбу Битимнинг 25-моддаси 3-банди қоидаларига мувофиқ бундай икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш усуллари тўғрисида ўзаро алоқа боғлашга киришадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда
Дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари ходимлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг қоидалари дипломатик ваколатхоналар ёки консуллик муассасалари, шунингдек халқаро ташкилотлар ходимларининг халқаро ҳуқуқ умумий нормаларига ёки махсус битимлар қоидаларига мувофиқ белгилаб қўйилган солиқ имтиёзларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда
Қўшимча ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илова қилинадиган Баённома ушбу Битимнинг таркибий қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда
Битимнинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим ратификация қилинади; ратификация ҳужжатлари мумкин қадар қисқа муддатларда Тошкент шаҳрида ўзаро алмашинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим ратификация ҳужжатлари алмашилган кунда кучга киради ва унинг қоидалари иккала Аҳдлашувчи Давлатда қуйидагиларга нисбатан қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) манбада ушлаб қолинадиган солиқларга нисбатан — Битим кучга кирган йилдан кейинги тақвимий йилнинг 1 январида ёки 1 январидан кейин тўланадиган суммаларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бошқа солиқларга нисбатан — Битим кучга кирган йилдан кейинги тақвимий йилнинг 1 январидан бошланадиган давр учун ундириладиган солиқлар суммаларига нисбатан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битим кучга кириши билан Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасидаги муносабатларда Германия Федератив Республикаси ва Совет Социалистик Республикалар Иттифоқи ўртасидаги 1981 йил 24 ноябрда имзоланган даромадлар ва мулкка икки ёқлама солиқ солинишининг олдини олиш тўғрисидаги Битим қуйидагиларга нисбатан ўз кучини йўқотади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) манбада дивидендлар, фоизлар ва лицензия тўловларидан ушлаб қолинадиган солиқларга нисбатан — Битим кучга кирган йилдан кейинги тақвимий йилнинг 1 январида ёки 1 январидан кейин тўланадиган суммаларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бошқа солиқларга нисбатан — Битим кучга кирган йилдан кейинги тақвимий йилнинг 1 январидан бошланадиган давр учун ундириладиган солиқлар суммаларига нисбатан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда
Амал қилишни тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим номаълум муддатга тузилади, бироқ ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат Битимнинг амал қилишини бошқа Аҳдлашувчи Давлатга Битимнинг амал қилишини Битим кучга кирган кундан бошлаб беш йил ўтганидан кейин ҳар қандай тақвимий йилнинг 30 июнигача дипломатик каналлар орқали ёзма хабарнома юбориш йўли билан денонсация қилиши мумкин. Бу ҳолатда ушбу Битим қуйидагиларга нисбатан келгусида қўлланилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) манбада ушлаб қолинадиган солиқларга нисбатан Битимнинг денонсация қилиниши тўғрисида баён қилинган йилдан кейинги тақвимий йилнинг 1 январида ёки 1 январидан кейин тўланадиган суммаларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) бошқа солиқларга нисбатан — Битимнинг денонсация қилиниши тўғрисида баён қилинган йилдан кейинги тақвимий йилнинг 1 январидан бошланадиган давр учун ундириладиган солиқлар суммаларига нисбатан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Берлин шаҳрида 1999 йил 7 сентябрда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, немис ва рус тилларида тузилди, барча матнлар аутентикдир. Ўзбек ва немис тилларидаги матнлар ҳар хил талқин қилинганида рус тилидаги матн асос учун қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида даромад ва мол-мулк солиқлари юзасидан икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисида 1999 йил 7 сентябрдаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БИТИМГА БАЁННОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида даромад ва мол-мулк солиқлари юзасидан икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисида Битим имзоланиши муносабати билан, бунга тегишли тарзда ваколатланган шахслар ушбу Баённомага киритилган қуйидаги қоидаларни Битимнинг ажралмас қисми эканлигига келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 7-моддага
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Агар Аҳдлашувчи Давлат корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатдаги доимий муассаса орқали буюм ёки товарларни сотса ёки унда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса, унда ушбу доимий муассаса даромадининг суммаси корхонанинг бунда олган ялпи суммаси асосида эмас, балки доимий муассасанинг сотишга ёки тижоратчилик фаолиятига тегишли бўладиган тақдирлаш ҳақлари асосида ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Агар корхона бошқа Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага эга бўлса, унда ушбу доимий муассасанинг контрактлар билан боғлиқ ҳолда, хусусан саноат, тижорат ёки илмий ускуналар ёки объектни лойиҳалаш, етказиб бериш, монтаж қилиш ёки қуриш юзасидан контрактлар билан боғлиқ ҳолда, ёхуд давлат буюртмалари билан боғлиқ ҳолда олинган даромади суммаси контрактнинг умумий нархи асосида ҳисоблаб чиқилмайди, балки контрактнинг доимий муассаса ўзи жойлашган Аҳдлашувчи Давлатда амалда бажариладиган қисми асосида ҳисоблаб чиқилади. Доимий муассасага товарлар етказиб беришдан олинган даромад суммалари ёки контрактнинг корхонанинг бош бўлинмаси жойлашган Аҳдлашувчи Давлатда бажариладиган қисмига боғлиқ ҳолда олинадиган даромад суммалари фақат ушбу Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) Техник хизматлар, шу жумладан, таҳлилий ишланмалар ёки илмий, геологик ёхуд техник тусдаги лойиҳалар, конструкциялар, жумладан, уларга чизмалар ҳақидаги контрактлар ёки маслаҳатчилик ёхуд назоратчиликка доир фаолият учун тақдирлаш ҳақлари Битимнинг 7-моддаси ёки 14-моддасидаги қоидалар қўлланиладиган тақдирлаш ҳақлари, деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) Доимий муассаса ушбу корхонанинг бош бўлинмасига ёки бошқа доимий муассасасига тўлайдиган суммалар (амалдаги харажатларни қоплаш суммаларидан ташқари) ёки ушбу корхонанинг бош бўлинмаси ёки бошқа доимий муассасаси томонидан қуйидаги кўринишларда ҳисобланадиган суммаларнинг чегириб ташланишига йўл қўйилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аа) патентлар ёки бошқа ҳуқуқлардан фойдаланганлик учун лицензия тўловлари ва бошқа тақдирлаш ҳақлари,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
bb) махсус хизматлар ёки менежмент бўйича хизматлар кўрсатганлик учун тақдирлаш ҳақлари ёхуд
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сс) доимий муассасага банк ташкилотларининг воситачилигисиз берилган кредитлар (заёмлар) учун фоизлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 7- ва 9-моддаларга
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланадиган ва унда бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти иштирок этадиган компания тўлайдиган фоизлар суммалари, ушбу фоизлар суммалари банкка ёки бошқа шахсга тўланишидан ва кредитнинг (заёмнинг) амал қилиш муддатидан қатъи назар, ушбу компаниянинг биринчи эслатилган Давлатда солиққа тортиладиган фойдасини ҳисоблашда тўлиқ чегириб ташланиши лозим, деб келишилган ҳисобланади. Бироқ бундай чегирма мустақил корхоналар ўртасида таққосланма шарт-шароитларда келишилиши мумкин бўлган суммалардан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Бундан олдинги қоидалар доимий муассаса тўлайдиган фоизларнинг суммаларига ҳам тегишли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 10-моддага
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Германия Федератив Республикасида солиққа тортиш мақсадларида «дивидендлар» атамаси ошкор этилмаган иштирокчининг унинг шу тарздаги қатнашишидан оладиган даромадларини ва инвестиция жамғармалари сертификатлари бўйича даромаднинг тақсимланиш суммаларини ҳам ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 10- ва 11-моддаларга
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган моддаларнинг қоидаларига қарамасдан, Аҳдлашувчи Давлатда вужудга келган даромадлар шу Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ солиққа тортилиши мумкин, агар улар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) фойдада иштирок этиши назарда тутадиган ҳуқуқлар ёки қарз талабномаларига асосланган бўлса (Германия Федератив Республикасига нисбатан ошкор этилмаган иштирокчининг шу тарздаги улуши билан қатнашишдан оладиган даромадларини, фойдада иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган кредитлардан (заёмлардан), шунингдек фойдада иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган облигациялардан олинадиган даромадлар) ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) шу даромадларни тўловчининг даромадини ҳисоблашда чегириб ташланадиган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 19-моддага
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ушбу модданинг 1-банди қоидалари тегишли равишда Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг ҳудудий-маъмурий тузилмасининг техникавий ёрдам дастури доирасида фақат ушбу Давлат ёки унинг ҳудудий-маъмурий тузилмаси томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан бошқа Аҳдлашувчи Давлатга унинг розилиги билан юборилган мутахассисларга ёки кўнгилли ёрдамчиларга тўланадиган тақдирлаш ҳақларига нисбатан қўлланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Ушбу модданинг 1-банди қоидалари тегишли равишда Гёте номидаги Институт томонидан ёки унинг номидан ҳамда, ваколатли органлар ўртасидаги келишувга биноан, Германия федератив Республикасининг шу сингари муассасалари томонидан бериладиган тўловларга нисбатан ҳам қўлланади. Агар кўрсатилган тўловлар Германия Федератив Республикасида солиққа тортилмайдиган бўлса, ушбу Битимнинг 15-моддаси қоидалари амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 26-моддага
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ушбу Битим асосида миллий қонунчиликка мувофиқ жисмоний шахсларга тегишли маълумотлар бериладиган бўлса, унда ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатнинг ҳуқуқий ҳужжатларини ҳисобга олган ҳолда, қўшимча равишда қуйидаги қоидалар амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Қабул қилувчи муассаса томонидан маълумотлардан фойдаланишга фақат кўрсатилган мақсадларда ва фақат берувчи муассаса назарда тутган шартларга мувофиқ йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Қабул қилувчи муассаса маълумотларни берган муассасанинг илтимосига кўра берилган маълумотлардан фойдаланиш ва улар ёрдамида олинган натижалар ҳақида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) Жисмоний шахсларга тегишли бўлган маълумотлар фақат ваколатли муассасаларга берилиши мумкин. Уларнинг кейинчалик бошқа муассасаларга берилиши фақат берувчи муассасанинг розилиги олинганидан кейин амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) Берувчи муассаса бериладиган маълумотларнинг ишончлилигини, шунингдек уларнинг зарурлиги ва маълумотларнинг берилишидан кўзланган мақсадларга мувофиқлигини кузатиши шарт. Бунда миллий қонунлар доирасида маълумотларнинг берилиши юзасидан амал қиладиган тақиқлар ҳисобга олиниши керак. Агарда берилган маълумотлар ишончли эмаслиги ёки берилиши мумкин бўлмаган маълумотлар берилганлиги маълум бўлса, унда бу ҳақда қабул қилувчи муассасани дарҳол хабардор қилиш лозим. У бундай маълумотларнинг тузатиши ёки йўқ қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) Манфаатдор шахснинг аризасига кўра унга тегишли маълумотлар берилади, шунингдек улардан фойдаланиш мақсадлари ҳақидаги маълумотнома топширилади. Агар таҳлил бундай маълумотномани бермасликдан давлат манфаатдорлиги эслатиб ўтилган шахснинг бундай маълумотномани олиш манфаатдорлигидан устунлик қилишини кўрсатса, маълумотномани бериш мажбурий ҳисобланмайди. Қолган ҳолларда ўзи ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган маълумотномани олишдан манфаатдор шахснинг ҳуқуқлари ҳудудида маълумотнома сўралаётган Аҳдлашувчи Давлатнинг миллий қонунларига кўра тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) Агар ушбу Битим бўйича ахборот алмашиш доирасида маълумотларнинг берилиши оқибатида кимгадир ҳуқуққа зид равишда зарар етказиладиган бўлса, қабул қилувчи муассаса унинг миллий қонунларига биноан шу муносабат билан унинг олдида жавобгар бўлади. У зарар кўрган шахсга зарарнинг берувчи муассаса томонидан етказилганлигини сабаб қилиб кўрсатиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) Агар берувчи муассаса амал қиладиган миллий қонунлар жисмоний шахсларга тегишли берилган маълумотларни йўқ қилишнинг алоҳида қоидаларини назарда тутса, унда берувчи муассаса буни қабул қилувчи муассасага кўрсатиб ўтади. Бундай қонунлардан қатъи назар, жисмоний шахслар хусусида берилган маълумотлар, агар улар берилган мақсадлар учун яна талаб қилинмаса, йўқ қилиб ташланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) Берувчи ва қабул қилувчи муассасалар шахсларга тегишли маълумотларнинг берилиши ва олинишини ҳужжатлар асосида рўйхатдан ўтказишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) Берувчи ва қабул қилувчи муассасалар жисмоний шахслар хусусида берилган маълумотларни бунга ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг қўлга киритиши, уларни ўзгартириши ва ошкор этишидан ҳимоя қилишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 27-моддага
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Давлатлардан ҳар бири ушбу Битим 10-моддасининг 2-банди, 11-моддасининг 2- ва 3-бандлари ва 12-модданинг 2-банди қоидаларига биноан манба бўлган Давлатда солиққа тортилмайдиган ёки камайтирилган ҳолда солиққа тортиладиган дивидендлар, фоизлар ва лицензия тўловлари бўйича, солиқ суммаси ушлаб қолинмаган ҳолда ёки фақат мазкур тегишли моддада назарда тутилган солиқ миқдорининг ушланишини таъминлайдиган процедураларини ишлаб чиқади.