Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
буйруғи
Тракторлар, ўзиюрар шассилар, трактор тиркамалари ва мелиоратив йўл-қурилиш машиналарини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 2 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1949-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2009 йил 30 мартдаги 53-сон «Тракторлар, ўзиюрар шассилар, трактор тиркамалари ва мелиоратив йўл-қурилиш машиналарини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1949, 2009 йил 28 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 231-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ва «Ўзагромашсервис» уюшмаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълони қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир З. РУЗИЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 25 июнь,
126-сон
Келишилган:
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
2013 йил 25 июнь
Давлат статистика қўмитаси раиси Б. ТЎРАЕВ
2013 йил 25 июнь
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А. АБДУҲАКИМОВ
2013 йил 25 июнь
Ўзбекистон Фермерлари кенгаши раиси С. ТУРДИЕВ
2013 йил 25 июнь
«Ўзагромашсервис» уюшмаси раиси Б. АБДУҚОДИРОВ
2013 йил 25 июнь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 27-сон, 355-модда)