Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва
Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Битим
Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси фуқароларининг визасиз сафар қилишлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Озарбайжон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,
икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада ривожлантириш, фуқароларининг сафар қилишларини ҳуқуқий тартибга солиш мақсадида,
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1-модда
Бир Томон давлати фуқаролари ушбу давлатда амалда бўлган келиш ва рўйхатдан ўтиш қоидаларига риоя қилган ҳолда шахсини тасдиқловчи ҳамда ушбу Битимга 1- ва 2-иловаларда кўрсатилган фуқароликни тасдиқловчи ҳужжатлар билан бошқа Томон давлати ҳудудига визасиз кириб келиш, ундан чиқиб кетиш ҳамда унда бўлиш ҳуқуқига эгадирлар,
Томонлар давлатлари фуқароларининг ўтиши Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси давлат чегарасидаги ўтиш пунктлари орқали амалга оширилади.
2-модда
Томонлар давлатларининг учинчи давлатларда истиқомат қилувчи фуқаролари ушбу Битимга 1- ва 2-иловаларда кўрсатилган ҳужжатлар билан Томонлар давлатлари ҳудудига визасиз кириб келишлари, ундан чиқиб кетишлари ва у орқали транзитда юришлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-модда
Томонлар Томонлар давлатлари фуқароларини учинчи давлатларга давлат чегарасидаги халқаро йўловчи қатнови учун очиқ бўлган ўтказиш пунктлари орқали чегарадан чиқиш учун ҳақиқий бўлган ҳужжатлар билан ўтказиш мажбуриятини оладилар.
Томонлар Томонларнинг исталган бирининг миллий қонунчилигига мувофиқ чиқиб кетиши чекланган шахсларни, уларнинг чиқиб кетишига тўсқинлик қилувчи ҳолатлар бекор қилингунига қадар ўз давлатлари ҳудудидан чиқиб кетишига йўл қўймаслик учун чоралар кўрадилар.
4-модда
Томонлар дипломатик йўллар билан Томонларнинг тегишли қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар, шахсини тасдиқловчи ва фуқаролигини тасдиқловчи янги ҳужжатлар тўғрисида бир-бирларига зудлик ахборот берадилар ва уларнинг намуналарини жўнатадилар, шунингдек ушбу Битимга 1- ва 2-иловаларда кўрсатилган ҳужжатларга дахлдор бўлган ўзгартиришлар тўғрисида хабардор этадилар.
5-модда
Томонларнинг ҳар бири агар бу давлат хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ёки аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш учун зарур бўлиб қолса, ушбу Битимнинг айрим қоидалари ҳаракатини тўлиқ ёки қисман тўхтатиб қўйишга ҳақлидир.
Томонлар ушбу чорларни қабул қилинганлиги ёки бартараф этганлиги тўғрисида дипломатик йўллари орқали 30 кун олдин хабар беришлари зарур.
6-модда
Томонлар давлатларининг ушбу Битим қоидаларини ёки Томонлар давлатлари ҳудудига кириб келиш ва рўйхатдан ўтиш қоидаларини бузган фуқаролари Томонларнинг миллий қонунчиликларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
7-модда
Томонлар ушбу Битим қоидаларини қўллаш билан боғлиқ масалалар бўйича заруриятга қараб ахборот алмашадилар ва маслаҳатлашадилар.
Томонлар ўзаро келишувга кўра ушбу Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишлари мумкин.
8-модда
Ушбу Битим Томонларнинг уни кучга киритиш учун зарур бўлган ички давлат тартибларини бажарганликлари тўғрисида дипломатик йўллар орқали ёзма равишда охирги билдириши санасидан 30 кундан сўнг кучга киради.
Ушбу Битим чекланмаган муддатга тузилади. Ҳар бир Томон ушбу Битим ҳаракатларини бу тўғрида бошқа Томонни ёзма равишда хабардор этиб тўхтатиши мумкин. Бундай ҳолда Битим ўз кучини бундай билдириш санасидан олти ой ўтгач йўқотади.
Тошкент шаҳрида 1997 йил 18 июнда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, озарбайжон ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Ушбу Битим қоидаларини талқин қилиш мақсадида рус тилидаги матндан фойдаланилади.
(имзолар)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси фуқароларининг визасиз сафар қилишлари тўғрисидаги Битимга
1-илова
1-илова
Озарбайжон Республикаси фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келишлари, ундан чиқиб кетишлари ва унда бўлишлари учун ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Озарбайжон Республикаси фуқаросининг шахсини тасдиқловчи гувоҳнома.
2. Собиқ СССР фуқароси паспорти Озарбайжон Республикаси фуқаролиги тўғрисидаги белгиси билан.
3. Озарбайжон Республикасининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ва собиқ СССРнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси (16 ёшгача бўлган болалар учун).
4. Озарбайжон Республикаси Қуролли Кучлари зобитининг шахсини тасдиқловчи гувоҳнома, таътил билети, сафар гувоҳномаси ёки фармойиш бўлганда.
5. Озарбайжон Республикаси Қуролли Кучлари прапоршиги (мичмани)нинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, таътил билети, сафар гувоҳномаси ёки фармойиш бўлганда.
6. Озарбайжон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчисининг ҳарбий билети, таътил билети, сафар гувоҳномаси ёки фармойиш бўлганда.
7. Дипломатик паспорт.
8. Собиқ СССРнинг дипломатик паспорти Озарбайжон Республикаси фуқаролиги тўғрисидаги ёзув билан (1997 йил 31.12. гача).
9. Хизмат паспорти.
10. Собиқ СССРнинг хизмат паспорти Озарбайжон Республикаси фуқаролиги тўғрисидаги ёзув билан (1997 йил 31.12. гача).
11. Озарбайжон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун умумфуқаровий паспорти.
12. Собиқ СССРнинг чет эл паспорти Озарбайжон Республикаси фуқаролиги тўғрисидаги ёзув ёки белгиси билан (амалда бўлиш муддатигача).
13. Собиқ СССР денгизчиси паспорти Озарбайжон Республикаси фуқаролиги тўғрисидаги ёзув билан, кема хизматчиси тўғрисидаги ҳужжат ёки ундан кўчирма бўлганда (1997 йил 31.12.гача).
14. Озарбайжон Республикаси денгизчиси дафтари (кема хизматчиси тўғрисидаги ҳужжат ёки ундан кўчирма бўлганда).
15. Ҳаво кемаси экипажи аъзоларининг гувоҳномалари (экипаж таркибида бўлган вақтларида).
16. Темир йўл транспорти ходимининг шахсини тасдиқловчи гувоҳнома (поезд бригадалари таркибида бўлган вақтларида).
17. Озарбайжон Республикасига қайтишга гувоҳнома (фақат Озарбайжон Республикасига қайтиш учун).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси фуқароларининг визасиз сафар қилишлари тўғрисидаги Битимга
2-илова
2-илова
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Озарбайжон Республикаси ҳудудига кириб келишлари, ундан чиқиб кетишлари ва унда бўлишлари учун ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти.
2. Собиқ СССР фуқароси паспорти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида прописка қилинганлиги тўғрисидаги қайд билан (2000 йил 01.01.гача).
3. Ўзбекистон Республикасининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ва собиқ СССРнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси (16 ёшгача бўлган болалар учун).
4. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ички қўшинлари зобитининг шахсини тасдиқловчи гувоҳнома, таътил билети, сафар гувоҳномаси ёки фармойиш бўлганда.
5. Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг шахсини тасдиқловчи гувоҳнома, таътил билети, сафар гувоҳномаси ёки фармойиш бўлганда.
6. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ички қўшинлари прапоршиги (мичмани)нинг шахсини тасдиқловчи гувоҳнома, таътил билети, сафар гувоҳномаси ёки фармойиш бўлганда.
7. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ички қўшинлари ҳарбий хизматчисининг ҳарбий билети, таътил билети, сафар гувоҳномаси ёки фармойиш бўлганда
8. Дипломатик паспорт.
9. Ҳаво кемаси экипажи аъзоларининг гувоҳномаси (экипаж таркибида бўлган вақтларида).
10. Ўзбекистон Республикасига қайтишга гувоҳнома (фақат Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.