Қашқадарё вилояти Қамаши тумани ҳокимининг
Қарори
2013 йилда автомототранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Қашқадарё вилояти Қамаши тумани ҳокимининг 2014 йил 27 январдаги Х-47/1-сонли «Туманда 2014 йилда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомини ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Туман ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилсин.
3. Транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилсин:
тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган, одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли, хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта (биринчи марта — 1 мартдан 30 июнгача, иккинчи марта — 1 сентябрдан 31 октябргача):
ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта:
ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта:
тиркамалар кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда:
4. Қарорнинг 3-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган транспорт воситаларнинг техник кўриги:
биринчи марта — 1 март — 30 июнда;
иккинчи марта — 1 март — 1 сентябрда;
юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 март — 30 июнда;
жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январь — 31 августда ўтказилсин.
5. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман комиссияси раҳбарига:
транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш;
транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналар йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига мувофиқлигини баҳолаш юклатилсин.
6. Тумандаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситаларини техник паспорти билан биргаликда техник кўрикдан ўтказилишини, уларнинг техник жиҳатдан созлигини ва ўз вақтида режа жадвал асосида кўрикдан ўтказиш мажбурияти юклатилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорнинг 3-бандига кўра Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий хавфсизлик хизматининг ҳарбий бўлинмалари транспорт воситалари кўрсатиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилиши инобатга олинсин:
8. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ йиғим ундирилсин:
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Каримов зиммасига юклатилсин.
10. Мазкур қарор 2013 йил 1 мартдан кучга киради.
Ҳоким Р. МУХАММАДИЕВ
Қамаши ш.,
2013 йил 27 февраль,
Х-111/2-сон
Қамаши туман ҳокимининг 2013 йил 27 февралдаги Х-111/2-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Қамаши туман ҳудудида 2013 йил автомототранспорт воситаларини техник кўридан ўтказиш комиссияси таркиби
| Комиссия раиси | | |
| Умаров Санжар | |
Туман ИИБ автомототранспорт воситаларининг техник |
| Аъзолари | | |
| Хужанов Алламурод | | Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорт агентлиги ҳудудий бўлинмаси ходими |
| Каттаев Уктам | | туман «Ўзагросуғурта» бўлими бошлиғи |
| Суюнов Шавкат | | туман ЙТХТПФК бошлиғи |
| Умирзоқов Олим | | туман «Давтехназорат» инспексияси инспектори |
| Буриев Абдурахмон | | туман «Автомотоҳаваскорлар» жамияти раиси |
| | | Вилоят Синов ва сертификатлаштириш марказидан туманга бириктирилган вакил |
Қамаши туман ҳокимининг 2013 йил 27 февралдаги Х-111/2-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Қамаши туманида мавжуд бўлган ташкилот, корхона ва автохўжаликларга тегишли автомототранспорт воситаларининг 2013 йилги мажбурий техник кўрикдан ўтказиш
Ж А Д В А Л И
| № |
Автохўжалик ва ташкилотлар номи |
Кўрикдан ўтадиган кун | Кўрик ўтадиган жойи | Транспорт воситаси сони |
| 1. | Хусусий корхоналар | 01.03.2013.й | Саройида | 50 |
| 2. | МЧЖлар | 04.03.2013.й | Саройида | 26 |
| 3. | Электр тармоқлари | 05.03.2013.й | Саройида | 12 |
| 4. | Кимёлаштириш к | 06.03.2013.й | Саройида | 12 |
| 5. | Коммунал хўжалиги ва Физиотерапия касалхонаси ва марказий шифохона | 07.03.2013.й | Саройида | 32 |
| 6. | Пахта зоводи ва Йўл қурилиш корхонаси | 08.03.2013.й | Саройида | 18 |
| 7. | Газлаштириш ва агросаноат энергия | 12.03.2013.й | Саройида | 12 |
| 8. | 98 ОХЖ | 13.03.2013.й | Саройида | 63 |
| 9. | Агробизнес ва барча коллежлар | 14.03.2013.й | Саройида | 22 |
| 10. | МТП ва ММТПлар | 15.03.2013.й | Саройида | 45 |
Жадвал тузди: Қамаши тумани ИИБ ЙҲХГ катта инспектори сержант С.Умаров.