1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.17.00.00 Солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш. Солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.15.00 Маҳсулот сифати хавфсизлиги, белгиланган нормаларга ва савдо қоидаларига риоя этиш устидан назорат]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ўтказиладиган солиқ текширувларида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 28 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2475]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 2 июндаги 2020-21-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3248, 18.06.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон), «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 24 январдаги ПҚ–1910-сон «Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳисоб-китоблар механизмини янада тартибга солиш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 4-сон, 44-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон «Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 47-сон, 488-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ўтказиладиган солиқ текширувларида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 27 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013-26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 27 майдаги 2013-26-сонли қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ўтказиладиган солиқ текширувларида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон), «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 24 январдаги ПҚ–1910-сон «Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳисоб-китоблар механизмини янада тартибга солиш тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 4-сон, 44-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон «Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 47-сон, 488-модда) мувофиқ, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ўтказиладиган солиқ текширувларида назорат харидини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Назорат хариди чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китобларга, шу жумладан нақд чет эл валютасидаги ҳисоб-китобларга доир ҳуқуқбузарликларни солиқ текширувлари давомида аниқлаш учун ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китобларда содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида давлат солиқ хизмати органларига келиб тушган маълумотлар уч кун ичида тегишли давлат солиқ хизмати органининг масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Назорат харидини ўтказиш ва унинг натижаларини расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат солиқ хизмати органининг масъул ходимлари ўрганиб чиқиш натижаларига мувофиқ, қисқа муддатли текшириш ўтказиш учун рухсат беришни сўраб Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши ёки унинг тегишли ҳудудий комиссияларига текшириш ўтказиш асосларини кўрсатган ҳолда буюртма беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши ёки унинг тегишли ҳудудий комиссиялари томонидан қисқа муддатли текшириш ўтказишга рухсат берилган тақдирда, давлат солиқ хизмати органининг текшириш ўтказиш учун масъул ходимлари назорат харидини ўтказиш учун миллий валютадаги нақд пул маблағларини тегишли давлат солиқ хизмати органи кассасидан, чет эл валютасидаги нақд пул маблағларини эса, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ёки ҳудудий давлат солиқ бошқармалари кассасидан олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Миллий валютадаги нақд пул маблағларини беришда уларнинг қиймати, чет эл валютасидаги нақд пул маблағларини беришда эса, уларнинг қиймати, банкнотларнинг серияси ва рақамлари алоҳида варақда қайд этилиб, чиқим касса ордерига илова қилинади. Бунда пул маблағларининг қиймати, серияси ва рақамлари ёзилган варақча нусхаси тегишли давлат солиқ хизмати органининг масъул ходимларига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Назорат хариди ўтказилиб, тўлиқ ҳисоб-китоб қилингандан сўнг, давлат солиқ хизмати органининг масъул ходимлари томонидан ўз хизмат гувоҳномалари ва текширишларни ўтказишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги махсус гувоҳнома кўрсатилган ҳолда қисқа муддатли текшириш эълон қилинади. Қисқа муддатли текшириш учун асос бўлган ҳужжатлар нусхалари текшириш тугаллангунга қадар текширилаётган тадбиркорлик субъекти (унинг вакили) ёки жисмоний шахсга тилхат олиб топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўтказилган назорат хариди натижаси бўйича уч нусхада мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда Назорат харидини ўтказиш баённомаси расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Назорат харидини ўтказиш баённомаси назорат харидини амалга оширган шахслар ва тадбиркорлик субъекти (унинг вакили) ёки жисмоний шахс томонидан имзоланади. Тадбиркорлик субъекти (унинг вакили) ёки жисмоний шахс Назорат харидини ўтказиш баённомасига имзо чекишдан бош тортган ҳолларда баённомага бу ҳақда тегишли ёзув киритилиб, назорат харидини амалга оширган шахсларнинг имзоси билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Текширилаётган тадбиркорлик субъекти (унинг вакили) ёки жисмоний шахс баённомани имзолашдан бош тортиш сабабларини Назорат харидини ўтказиш баённомасида кўрсатиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат харидини ўтказиш баённомасининг бир нусхаси текширилаётган тадбиркорлик субъекти (унинг вакили) ёки жисмоний шахсга баённома нусхасини олганлигини тасдиқловчи имзо қўйдирган ҳолда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Текширилаётган тадбиркорлик субъекти (унинг вакили) ёки жисмоний шахс Назорат харидини ўтказиш баённомасини олишдан бош тортган тақдирда, тегишли давлат солиқ хизмати органининг масъул ходимлари томонидан бу ҳақда баённомага тегишли ёзув киритилиб, баённома нусхаси тадбиркорлик субъекти (унинг вакили) ёки жисмоний шахсга почта орқали буюртма хат билан юборилади ҳамда у жўнатилган кундан эътиборан уч кун ўтганидан сўнг топширилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат солиқ хизмати органи ходими томонидан назорат харидини ўтказишда ва унинг натижаларини расмийлаштиришда текширув натижасидан манфаатдор бўлмаган вояга етган жисмоний шахслар холислар сифатида жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Назорат хариди ўтказилиб, ўзаро ҳисоб-китоблар якунлангач, назорат харидини ўтказишда фойдаланилган пул маблағлари текширилган тадбиркорлик субъекти (унинг вакили) ёки жисмоний шахс томонидан давлат солиқ хизмати органининг масъул ходимларига, харид қилинган товарлар, кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишларнинг натижалари (назорат хариди предметлари) эса, давлат солиқ хизмати органининг масъул ходимлари томонидан тадбиркорлик субъекти (унинг вакили) ёки жисмоний шахсга қайтариб берилиши шарт, қайтариб бериш имкони бўлмаган ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ олиб қўйилиши лозим бўлган назорат хариди предметлари бундан мустасно. Бунда олиб қўйилган ҳуқуқбузарлик предметлари бўйича алоҳида баённома тузилади ҳамда мазкур баённома назорат харидини амалга оширган шахслар ва тадбиркорлик субъекти (унинг вакили) ёки жисмоний шахс томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлигидан далолат берувчи ҳужжатлар ва ҳуқуқбузарлик предметлари солиқ текширувини ўтказаётган давлат солиқ хизмати органи масъул ходимларининг асослантирилган қарори асосида олиб қўйилиши мумкин. Солиқ тўловчининг фаолиятини тўхтатиб қўйишга олиб келадиган предметларни олиб қўйиш фақат суд қарори асосида амалга оширилади. Солиқ текширувига тааллуқли бўлмаган предметларни олиб қўйиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Давлат солиқ хизмати органининг масъул ходимлари ҳужжатлар ва предметларни олиб қўйиш бошлангунига қадар олиб қўйиш амалга оширилаётган шахсга ҳужжатларни ва предметларни олиб қўйиш тўғрисидаги қарорни тақдим этади ҳамда иштирок этаётган шахсларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Давлат солиқ хизмати органининг масъул ходимлари ҳужжатлари ва предметлари олиб қўйилаётган шахсга уларни ихтиёрий равишда топширишни таклиф этади, у бош тортган тақдирда эса мажбуран олиб қўйиш чораларини кўради. Ҳужжатларни ва предметларни олиб қўйиш тадбиркорлик субъекти (унинг вакили) ёки жисмоний шахс иштирокида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ҳужжатларни ва предметларни мажбуран олиб қўйиш холислар ҳамда тадбиркорлик субъекти (унинг вакили) ёки жисмоний шахс иштирокида амалга оширилади. Бунда олиб қўйилаётган барча ҳужжатлар ва предметлар холисларга ҳамда олиб қўйишда иштирок этаётган бошқа шахсларга кўрсатилади. Ҳужжатлар асл нусха ёки солиқ тўловчининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган кўчирма нусхалар кўринишида олиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Солиқ тўловчи ҳужжатлари кўчирма нусхаларининг олиб қўйилиши солиқ назоратини амалга ошириш учун етарли бўлмаган ҳолларда ҳамда давлат солиқ хизмати органларида ҳужжатларнинг асл нусхалари йўқ қилиниши, яширилиши, тузатилиши ёки алмаштирилишига етарли асослар бўлган ҳолларда давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахси ҳужжатларнинг асл нусхасини олиб қўйишга ҳақли. Ҳужжатларнинг асл нусхалари олиб қўйилаётганда улардан кўчирма нусхалар тайёрланади, бу нусхалар давлат солиқ хизмати органининг масъул ходимлари томонидан имзоланади ва кимдан олиб қўйилган бўлса, ўша шахсга берилади. Ҳужжатларни олиб қўйиш билан бир вақтнинг ўзида улардан кўчирма нусха тайёрлаш ёки тайёрланган кўчирма нусхаларни бериш имконияти бўлмаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи уларни ҳужжатлари олиб қўйилган шахсга олиб қўйилган кундан эътиборан беш кун ичида беради. Қолган ҳолларда солиқ тўловчининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари олиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ҳужжатлар ва предметларни олиб қўйиш Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 100-моддасида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда баённома билан расмийлаштирилади. Баённомада ёки унга илова қилинадиган рўйхатларда ҳужжатлар ва предметларнинг номи, миқдори ҳамда алоҳида белгилари, имкони бўлганда эса предметларнинг қиймати кўрсатилган ҳолда санаб ўтилиши ва тавсифланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатлар ва предметларни олиб қўйиш тўғрисидаги баённома икки нусхада тузилади, улардан бири ҳужжатлар ва предметлар кимдан олиб қўйилган бўлса, ўша шахсга топширилиб, тилхат олинади. Баённомани қабул қилишдан бош тортилган тақдирда, давлат солиқ хизмати органининг масъул ходимлари бу ҳақда баённомага тегишли ёзув киритади. Бундай ҳолда баённоманинг бир нусхаси ҳужжатлари ва предметлари олиб қўйилган шахсга почта орқали буюртма хат билан юборилади ҳамда у жўнатилган кундан эътиборан уч кун ўтганидан сўнг топширилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Солиқ текшируви натижалари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 101-моддасида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда тузилган далолатнома билан расмийлаштирилади ва Назорат харидини ўтказиш баённомаси мазкур далолатномага илова қилинади. Солиқ текшируви натижасида аниқланган ҳуқуқбузарлик фактлари бўйича материаллар давлат солиқ хизмати органларининг тегишли бўлимларига ёки ушбу бўлимлар орқали ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Назорат харидини ўтказишда фойдаланиш учун нақд пул маблағлари ажратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Назорат харидини ўтказишда фойдаланиш учун миллий валютадаги нақд пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Давлат солиқ хизмати органи томонидан ғазначилик бўлинмаларига (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги, ҳудудий ғазначилик бошқармалари, шунингдек туман (шаҳар) ғазначилик бўлинмалари) Давлат бюджетининг ғазна ижроси қоидаларида (рўйхат рақами 2007, 2009 йил 16 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 38-сон, 422-модда) назарда тутилган тартибда тўлов ҳужжатларини илова қилган ҳолда миллий валютадаги нақд пул маблағларини олиш учун сўровнома тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Нақд чет эл валюталари хизмат кўрсатувчи банклар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ёки унинг тегишли ҳудудий бошқармаси буюртмасига асосан, уларнинг чет эл валютасидаги банк ҳисобварағида мавжуд бўлган чет эл валютасининг қолдиқ суммаси доирасида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Буюртмада кўрсатилган чет эл валютасидаги нақд пул маблағлари хизмат кўрсатувчи банк томонидан бир иш куни ичида тегишли давлат солиқ хизмати органининг моддий жавобгар шахсига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Солиқ текширувларини ўтказиш учун олинган миллий валютадаги нақд пул маблағлари тегишли давлат солиқ хизмати органи кассаларида, чет эл валютасидаги нақд пул маблағлари эса, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва ҳудудий давлат солиқ бошқармалари кассаларида Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларида (рўйхат рақами 2687, 2015 йил 22 июнь) белгиланган тартибда сақланади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 10 августдаги 2015-27-сонли қарори (рўйхат рақами 2475-1, 17.08.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 444-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Давлат солиқ хизмати органининг масъул ходимлари томонидан солиқ текшируви натижалари бўйича тегишли далолатнома расмийлаштирилиб, рўйхатга олингандан сўнг, назорат харидини ўтказишда фойдаланиш учун олинган нақд пул маблағлари бир иш куни ичида тегишли давлат солиқ хизмати органи кассасига тўлиқ топширилади. Пул маблағларининг қиймати, серияси ва рақамлари ёзилган варақча нусхаси кирим касса ордерига илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 27 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 27 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 27 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ўтказиладиган солиқ текширувларида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур баённома учта бир хил нусхада тузилди ва унинг бир нусхаси тадбиркорлик субъекти (унинг вакили) ёки жисмоний шахсга берилди ҳамда назорат харидини ўтказишда иштирок этган барча шахсларга овоз чиқариб ўқиб эшиттирилди.
Баённомани тузган шахслар
_______________
______________________
(имзо)
(Ф.И.О., лавозими)
_______________
______________________
(имзо)
(Ф.И.О., лавозими)
Холислар:
_______________
______________________
(имзо)
(Ф.И.О, яшаш жойи, туғилган йили)
_______________
______________________
(имзо)
(Ф.И.О, яшаш жойи, туғилган йили)
Харидни амалга оширган шахс
_______________
______________________
(имзо)
(Ф.И.О, яшаш жойи, туғилган йили)
Тадбиркорлик субъекти (унинг вакили) ёки жисмоний шахс