27.02.1998 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Америка Қўшма Штатлари Ҳукуматининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚЎШМА БАЁНОТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консуллик муносабатлари бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дўстлик ва ўзаро манфаатли муносабатларни янада ривожлантириш хоҳишини билдириб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1963 йилдаги Консуллик алоқалари тўғрисидаги Вена Конвенцияси қоидалари, 1995 йилнинг 20 июнидаги Ўзбекистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида ҳамжиҳатлик меморандуми, 1995 йил 29 августдаги Ўзбекистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги алмашув ноталари, ҳамда 1996 йилнинг 7 мартидаги Консуллик масалалари бўйича қўшма коммюникесини инобатга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йил февралида Вашингтонда бўлиб ўтган икки томонлама қўшма комиссия иши ва томонларнинг вакиллари ўртасидаги маслаҳатлашишларнинг якунларига мувофиқ,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида баён қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар консуллик алоқаларини сақлашга ва доимий равишда консуллик масалаларини муҳокама қилишни режалаштирдилар. Алоқа пунктлари этиб, АҚШ томонидан — АҚШнинг Тошкентдаги Элчихонаси консуллик бўлими ва Давлат департаменти, ўзбек томонидан — Ўзбекистоннинг Вашингтондаги Элчихонаси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар Ўзбекистон Ҳукумати учун консуллик ходимлари тайёрлаш заруратини муҳокама қилдилар. Қўшма Штатлар Ўзбекистон Ҳукуматига консуллик ходимлари тайёрлашда ҳамжиҳатлик кўрсатишдан манфаатдорлигини изҳор этиш билан бирга ўз ресурсларининг чегараланганлигини маълум қилди. Томонлар Қўшма Штатларнинг Консуллик ишлари бўйича бюро мутахассислари кўмаги билан кадрларга махсус консуллик тайёрлигини беришда тегишли ёрдам кўрсатиш имкониятини муҳокама қилдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иккала ҳукумат консуллик муносабатларини кенгайтириш ва чуқурлаштиришни истайдилар. Бу мақсадга эришиш учун Томонлар виза олиш талаблари ва процедураларини енгиллаштириш, шу жумладан, ҳозирда мавжуд ўзаро визалар жадвалини кенгайтириш, ҳамда консуллик йиғимлари миқдорини камайтириш имкониятини кўриб чиқиш истагини билдирдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Иккала давлатнинг туб мақсадлари визасиз бориш-келиш тартибини ўрнатишга эришишдан иборат. Бундай натижага етишгунга қадар, Томонлар мавжуд ўзаро жадвални кўпчилик категориядаги, жумладан дипломатик, хизмат ва туристик, визаларни амал қилиши муддатини узайтиришни режалаштирадилар. Томонлар барча категориядаги визалар учун тўловларни, жумладан визалар бериш учун йиғимлар ва амалий харажатлар учун тўловлар миқдорини ўзаро камайтиришга интилишадилар. Мазкур масалалар ноталар алмашиш йўли билан атрофлича ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Икки мамлакатга қилинадиган сафарларни қулайлаштириш мақсадида иккала давлат ҳукуматлари сафарларни расмийлаштириш процедураларини соддалаштиришга, виза беришдаги таклифнома ёки саёҳат ваучерини расмийлаштириш талабларини бекор қилиш йўлларини излаш истагини билдирдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Томонлар консуллик масалалари бўйича кейинчалик ҳамкорлик Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг консуллик муносабатларини мувофиқлаштирувчи кўптомонлама халқаро битимларда иштирок этиши йўли билан эришиш мумкинлигига ишонч билдирдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати Болаларни ҳимоя қилиш ва давлатлараро фарзанд асраб олиш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Гаага Конвенцияси АҚШга нисбатан 2000 йилда кучга кириши ҳақидаги ўз истагини баён қилди. У шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматини Қўшма Штатларда фарзандликка олиш тартибига алоқадор тегишли маълумот ва шунингдек фарзандликка олиш бўйича агентликларнинг легитимлиги тўғрисидаги маълумотлар олиш йўлларини кўрсатади, ҳамда Қўшма Штатларда фарзандликка олинган ўзбек фуқароларининг яшаш шароитларини кузатиш учун имкониятларни яратиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Ҳукумати болаларни хорижий фуқаролари томонидан фарзандликка олиш шартлари ва тартибини белгиловчи қонун актларини яқин келажакда ишлаб чиқишга аҳд қилганини яна бир бор тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Ҳукумати, тегишли илтимос бўлганида, Ўзбекистонда яшовчи ва АҚШдан ижтимоий суғурта бўйича моддий ёрдам олувчи шахсларнинг туғилгани, никоҳи ва ўлими тўғрисида ахборот бериш, ҳамда бенефицарийлардан фойдаланиш имконини беришга тайёрлигини билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Томонлар хорижий шахсларнинг ўз чегараларидан ноқонуний ўтишлари ва қалбаки йўл ҳужжатлари ясашларига қарши курашни кучайтириш, ҳамда бу соҳада ахборот ва маълумот алмашишни кенгайтиришга келишдилар. Қўшма Штатлар Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига шахсларнинг ноқонуний кўчишларига қарши курашда ва, керак бўлганда, Ўзбекистон масъул шахсларини вақти-вақти билан ўқитиш ва уларга техник ёрдам кўрсатишга тайёрликларини билдирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Ҳукумати Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати билан сафар шартларига оид ўзгаришлар, шунингдек, консуллик қонунчилиги ва маълумотлар тўғрисида ахборот бериш соҳасида ўзаролик асосида янада кенгроқ ҳамкорликка иштиёқ билдирди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Томонлар жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда ҳамкорликни давом эттиришга қизиқиш билдирдилар ва қулай шароитлар туғилганда, бу соҳада икки томонлама битимларни тузишга қаратилган музокараларни бошлашни ўйлаб кўришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 йилнинг 27 февралида Вашингтон шаҳрида ўзбек ва инглиз тилларида тузилди, иккала матн бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)