LexUZ шарҳи
Мазкур Битим Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2022 йил 28 октябрдаги «Саноат мулкини муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида»ги Битимга асосан ўз кучини йўқотган.
LexUZ шарҳи
Мазкур Битим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 июлдаги 348-сонли «Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Озарбайжон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,
барқарор ва ишончли муносабатларни ривожлантириш учун саноат мулки объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш зарурлигини англаб,
саноат мулки объектларида муҳофаза ҳужжатлари муаллифлари ва эгаларининг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишнинг мақсадга мувофиқлигини тушуниб,
саноат мулкини муҳофаза қилиш соҳасида патент интеграциясининг фойдалилигини ва келишилган сиёсат ўтказишнинг мақсадга мувофиқлигини эътироф этиб,
Томонлар ихтиролар, саноат намуналари, маҳсулот белгилари ва саноат мулкининг бошқа объектларига бўлган ҳуқуқларни муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорликни ушбу Битимга ва бошқа ўзлари иштирокчи бўлган ёки бўладиган халқаро шартномаларга мувофиқ ўзаро манфаатдорлик ҳамда тенглик асосида амалга оширадилар ва ривожлантирадилар.
саноат мулки объектларига бўлган ҳуқуқларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ масалаларни тартибга солишга;
Ўзбекистон Республикаси буюртманома берувчилари учун Озарбайжон Республикасида ва Озарбайжон Республикаси буюртманома берувчилари учун Ўзбекистон Республикасида муҳофаза ҳужжатлари бериш сўралган буюртманомаларни топшириш ва уларни кўриб чиқиш тартибини ўзаро соддалаштиришга;
саноат мулкини муҳофаза қилиш соҳасида ахборот, норматив ва бошқа ҳужжатларни, шунингдек тажриба ва мутахассисларни алмашишга йўналтирилади.
Саноат мулкини муҳофаза қилиш соҳасида бир давлатнинг жисмоний ва юридик шахслари иккинчи давлат ҳудудида ушбу иккинчи давлатнинг ҳуқуқий ҳужжатлари билан унинг ўз жисмоний ва юридик шахслари учун ҳозирги вақтда берилган ёки кейинчалик бериладиган ҳуқуқ ва имтиёзлардан, шунингдек ўз жисмоний ва юридик шахслари каби бир хил асослар ҳамда ҳажмларда ҳуқуқий муҳофаза воситаларидан фойдаланадилар.
Бунда ушбу Битим билан тартибга солинмаган масалалар бўйича Томонлар 1967 йил 14 июлда Стокгольмда қайта кўриб чиқилган Саноат мулкини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Париж Конвенцияси қоидаларини қўллайдилар.
саноат мулки объектлари учун илгари берилган собиқ СССР муҳофаза ҳужжатларининг ўз ҳудудида ҳақиқийлигини эътироф этиш;
саноат намуналари учун собиқ СССР ихтиролари ва гувоҳномаларига собиқ СССР муаллифлик гувоҳномаларини амалда бўлишнинг қолган муддати учун миллий патентларга алмаштириш;
собиқ СССР муаллифлик гувоҳномалари ва гувоҳномалари билан муҳофаза қилинган ихтиролардан ва саноат намуналаридан фойдаланганлик учун мазкур фойдаланиш содир бўлган давлатнинг ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ муаллифларга мукофот пулини тўлаш;
иккала давлатнинг аризачиларига ва уларнинг патент бўйича вакилларига миллий муҳофаза ҳужжатлари бериш учун буюртманомаларни ҳамда собиқ СССР муҳофаза ҳужжатларини миллий муҳофаза ҳужжатларига алмаштириш учун илтимосномани расмийлаштириш, шунингдек ушбу буюртманомалар ва илтимосномалар билан боғлиқ ёзишмаларни олиб бориш ҳуқуқини бериш.
Ўзбекистон Республикаси ёки Озарбайжон Республикасининг ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахси лицензия шартномаси тузмасдан ихтиро ёки саноат намунасидан фойдаланиш ҳуқуқини, башарти ушбу ихтиро ёки саноат намунасидан фойдаланиш ҳуқуқий жиҳатдан собиқ СССР муаллифлик гувоҳномаси ёки гувоҳномаси берилган ихтиро ёки саноат намунасига миллий патент бериш ҳақида бошқа шахслар томонидан илтимоснома берилган санагача бошланган бўлса, сақлаб қолади.
Бунда муаллифларга мукофот пулини тўлаш кўрсатилган ихтиро ёки саноат намунаси қайси давлат ҳудудида фойдаланилаётган бўлса ўша давлатнинг ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Томонлар иқтисодий, савдо, саноат, фан ва техника соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама битимларга саноат мулки объектларининг муҳофаза қилинишини таъминлашга доир қоидаларни киритиш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар.
Муҳофаза ҳужжатларини беришга буюртманомалар беришда, муҳофаза ҳужжатларини қабул қилиб олиш ва уларни ўз кучида сақлаб туришда иккала давлатнинг патент бўйича вакиллари ўзаро ҳамжиҳатлилик принципи асосида бевосита шу давлатларнинг патент идораси билан иш олиб боришлари мумкин бўлиб, бунда фақат миллий буюртманома берувчиларнинг манфаатларини ифодалайдилар. Бир давлатнинг миллий ариза берувчиларига ва уларнинг қонуний вакилларига унинг ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган тартибда, шунингдек ўзаро ҳамжиҳатлилик принципи асосида муҳофаза ҳужжатларини олишга буюртманомалар бериш, уларни олиш ва уларни ўз кучида сақлаб туриш борасида бевосита бошқа давлатнинг патент идораси билан иш олиб бориш ҳуқуқи берилади.
Бир давлатнинг мурожаат қилувчиси томонидан бошқа давлатнинг патент бўйича идорасига патент бериш учун бериладиган буюртманомалар миллий патент идорасига буюртманомалар берилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда қабул қилинади.
Буюртманомалар топширганлик, муҳофаза ҳужжатлари берганлик, уларни ўз кучида сақлаб турганлик ва саноат мулкини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа юридик жиҳатдан аҳамиятли ишларни бажарганлик учун пошлиналар тўлаш, шунингдек бошқа хизматлар кўрсатганлик учун ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикасининг ваколатли органлари билан келишилган курс бўйича миллий буюртманома берувчиларнинг пошлиналари ва тўловларини тўлаш Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикасининг ҳуқуқий ҳужжатларида назарда тутилган валюта ва миқдорларда амалга оширилади.
Бир давлатнинг жисмоний ва юридик шахслари бошқа давлат ҳудудида саноат мулкига тегишли патент фондларидан, кутубхоналардан, маълумотлар банкларидан миллий жисмоний ва юридик шахслар фойдаланадиган шартларда фойдаланадилар.
Томонлар ушбу Битимни амалга ошириш давомида бир-бирларига йўллайдиган барча ҳужжатлар рус тилига шартли таржимаси билан тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикасида — Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасининг Давлат патент идораси;
Озарбайжон Республикасида — Озарбайжон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасининг Патент-лицензия бошқармаси.
Патент идораларининг ҳамкорлик қилиши тартиби ва шартлари улар ўртасидаги махсус битимлар билан белгиланади.
Ушбу Битимдан ёки унинг бажарилиши билан боғлиқ масалалар юзасидан келиб чиқадиган англашилмовчиликлар пайдо бўлганда Томонларнинг' вакиллари ушбу англашилмовчиликларни бартараф этиш учун тегишли маслаҳатлашувлар ўтказадилар ва ушбу англашилмовчиликларни тартибга солишга эришиш учун зарур саъй-ҳаракатлар қиладилар.
Ушбу Битим Томонларнинг саноат мулкини муҳофаза қилиш соҳасида бошқа давлатлар билан икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликда иштирок этишига тўсқинлик қилмайди.
Ушбу Битим Томонлар унинг кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидаларини бажаргани тўғрисидаги охирги ёзма билдиришнома олинган кундан бошлаб кучга киради ва Томонлардан бири бошқа Томоннинг ушбу Битимнинг амал қилишини тўхтатиш нияти ҳақидаги ёзма билдиришномасини олган кундан эътиборан олти ойгача амалда бўлади.
Ушбу Битим амалда бўлишининг тўхтатилиши иккала давлат жисмоний ва юридик шахсларига ушбу Битимнинг амалда бўлиш даврида берилган талабномаларга биноан берилган ёки берилиши мумкин бўлган муҳофаза ҳужжатларининг амал қилишига дахл этмайди.