22.12.1997 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Ноқонуний молиявий операцияларга, шунингдек ноқонуний йўл билан олинган даромадларни қонунийлаштириш (ажратиб олиш) билан боғлиқ бўлган молиявий операцияларга қарши кураш соҳасида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз давлатларининг миллий қонунлари ва халқаро мажбуриятларига амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноқонуний молиявий операцияларга, шунингдек ноқонуний йўл билан олинган даромадларни қонунийлаштириш (ажратиб олиш) билан боғлиқ бўлган молиявий операцияларга қарши кураш бўйича халқаро ҳамжамиятнинг зўр беришларига муҳим аҳамият бериб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноқонуний молиявий операцияларга, шунингдек ноқонуний йўл билан олинган даромадларни қонунийлаштириш (ажратиб олиш) билан боғлиқ бўлган молиявий операцияларга қарши кураш олиб борувчи ваколатли органлар ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйишдаги ўзаро манфаатдорликдан келиб чиқиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим мақсадлари учун фойдаланиладиган тушунчалар қуйидагиларни англатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ноқонуний молиявий операциялар» — жисмоний ва юридик шахс, резидент ёки норезидентларнинг жиноий, маъмурий ёки фуқаро-ҳуқуқий жавобгарликка олиб келувчи Томонлардан ҳар бирининг миллий қонунларини бузиш билан амалга оширилган, улар билан боғлиқ бўлган фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлаш, ўзгартириш ёки тугатишга қаратилган, уларни амалга ошириш шакли ва усулидан қатъи назар, пул маблағлари, қимматбаҳо қоғозлар ва тўлов ҳужжатлари билан келишув ва бошқа ҳаракатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ахборот» — тўғридан-тўғри ёки билвосита ноқонуний молиявий операцияга тааллуқли бўлиши мумкин бўлган барча аниқ маълумот, факт, хабар, шунингдек қонунийлаштириш (ажратиб олиш) билан боғлиқ бўлган молиявий операциялар ёки Томонлардан ҳар бирининг миллий қонунларида аниқланишига кўра ноқонуний йўл билан даромадлардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ноқонуний йўл билан олинган даромадлар» — буюмлар, шу жумладан пуллар, қимматбаҳо қоғозлар, қўзғатса бўладиган ва кўчмас мулк, мулк ҳуқуқи, иш ва хизматлар, ақлий фаолият натижалари, жумладан уларга алоҳида ҳуқуқлар (ақлий мулк), жиноий, маъмурий ёки фуқаро-ҳуқуқий жавобгарликка олиб келувчи, Томонлардан ҳар бирининг миллий қонунларини бузиш оқибатида эгалланган, фуқаро ҳуқуқларининг бошқа объектлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Битим мавзуи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар ноқонуний молиявий операцияларни, шунингдек ноқонуний йўл билан олинган даромадларни қонунийлаштириш (ажратиб олиш) билан боғлиқ бўлган молиявий операцияларнинг олдини олиш, аниқлаш, тўхтатиш ва очиш бўйича самарали курашни ташкил этиш мақсадида ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим Томонларнинг фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги халқаро шартномалардан келиб чиқувчи ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ваколатли органлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битимни амалга ошириш мақсадида Томонларнинг ҳамкорлиги ҳар бир Томон аниқлайдиган (бундан кейин ваколатли орган деб аталади) ваколатли орган ҳар томонидан бевосита амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар бундай органларнинг рўйхатини бир-бирларига юборадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли органларнинг номланиши ўзгарган ҳолда Томонлар бу ҳақда бир-бирларини тезлик билан хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битимни амалга ошириш учун ваколатли органлар ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари бўйича уни амалга ошириш тартиби тўғрисида протоколлар тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳамкорлик шакллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ушбу Битим доирасида қуйидаги ҳамкорлик шаклларидан фойдаланадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ноқонуний операцияларни, шунингдек ноқонуний йўл билан олинган даромадларни қонунийлаштириш (ажратиб олиш) билан боғлиқ бўлган молиявий операцияларнинг олдини олиш, аниқлаш, тўхтатиш ва очишга кўмаклашиши мумкин бўлган ахборот билан алмашиш, чунончи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқий характердаги, хусусан молиявий операцияларга, шунингдек ноқонуний йўл билан олинган даромадларни қонунийлаштириш (ажратиб олиш) билан боғлиқ бўлган молиявий операцияларга қарши қаратилган миллий қонунлар, шундай бузишларга қарши қаратилган санкциялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий операцияларни, шунингдек ноқонуний йўл билан олинган даромадларни қонунийлаштириш (ажратиб олиш) билан боғлиқ бўлган молиявий операцияларнинг олдини олиш, аниқлаш, тўхтатиш ва очишнинг шакллари ва усуллари тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатлари ўртасида валюта бойликларининг кўчиши тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий операцияларни амалга ошириш тартибларини бузиш ва ноқонуний йўл билан олинган даромадларни қонунийлаштириш (ажратиб олиш)нинг шакллари ва усулларининг ривожланиши тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли органларнинг маълумоти бўйича ноқонуний йўл билан олиниши мумкин бўлган даромадлар билан боғлик бўлган молиявий операциялар тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ноқонуний (ҳар бир Томоннинг миллий қонунлари нуқтаи назаридан) молиявий операциялар, шунингдек ноқонуний йўл билан олинган даромадларни қонунийлаштириш (ажратиб олиш) билан боғлиқ бўлган молиявий операцияларни аниқлашга қаратилган тадбирларни ўтказиш масалалари бўйича биргаликда ҳаракат қилиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ноқонуний молиявий операцияларни, шунингдек ноқонуний йўл билан олинган даромадларни қонунийлаштириш (ажратиб олиш) билан боғлиқ бўлган молиявий операцияларнинг олдини олиш ва аниқлаш соҳасида Томонларнинг ўзаро манфаатларига дахлдор бўлган масалалар бўйича қўшма таҳлилий тадқиқотлар олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ёрдам кўрсатиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассислар стажировкасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноқонуний молиявий операциялар, шунингдек ноқонуний йўл билан олинган даромадларни қонунийлаштириш (ажратиб олиш) билан боғлиқ бўлган молиявий операцияларнинг олдини олиш ва аниқлаш бўйича вазифаларнинг бажарилишини таъминловчи ахборот тизимини яратишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Томонлардан ҳар бирининг миллий қонунларига зид бўлмаган ҳамкорликнинг бошқа шакллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Мулкни қайтаришдаги ёрдам
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ноқонуний молиявий операциялар, шунингдек ноқонуний йўл билан олинган даромадларни қонунийлаштириш (ажратиб олиш) билан боғлиқ бўлган молиявий операциялар натижасида ва улардан олинган маблағга келган ва ушбу Битим доирасидаги қўшма ҳамкорлик натижасида мусодара қилинган мулкни қайтаришда бир-бирларига кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Миллий қонунларни уйғунлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ноқонуний молиявий операциялар, шунингдек ноқонуний йўл билан олинган даромадларни қонунийлаштириш (ажратиб олиш) билан боғлиқ бўлган молиявий операцияларга қарши кураш соҳасида ўз давлатларининг миллий қонунларини уйғунлаштиришга интиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ахборотларни тақдим қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим доирасида ахборот тақдим қилиш ҳар бир Томон давлатининг миллий қонунларига ва сўров асосида ҳамда ваколатли органнинг ўз ташаббуси билан ваколатли органлар ваколатига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот тақдим қилиш тўғрисидаги сўров сўраётган ваколатли органнинг номини, сўров билан мурожаат қилишнинг мақсади, шунингдек сўровчи органни қизиқтирган аниқ масалаларни ўз ичига олиши керак. Сўров ваколатли орган раҳбари ёки ваколатли шахс томонидан имзоланган ва шу органнинг гербли муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ахборотдан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Томоннинг ваколатли органи бошқа Томоннинг ваколатли органига ноқонуний молиявий операцияларнинг, шунингдек ноқонуний йўл билан олинган даромадларни қонунийлаштириш (ажратиб олиш) билан боғлиқ бўлган молиявий операцияларнинг олдини олиш, аниқлаш, тўхтатиш ва очиш билан боғлиқ масалалар бўйича ахборотнинг махфийлигини кафолатлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим доирасида олинган ахборот бу ахборотни берган Томон ваколатли органнинг ёзма равишдаги розилигисиз ҳеч кимга берилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Тажриба алмашиш ва кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг тажриба алмашиши ва кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик қилиш соҳасида биргаликдаги ҳаракатлари қуйидаги йўллар билан амалга оширилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи ташрифларини уюштириш ва ваколат ва вазифалари Томонларнинг ваколатли органлари томонидан белгиланадиган вакиллар билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
семинарлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник воситалар ва методик тавсияномаларни ишлаб чиқиш ва алмашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ўзгартишлар киритиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимга дипломатик ноталар алмашиш йўли билан ўзгартишлар киритилиши мумкин. Бундай ўзгартишлар ушбу Битим кучга кириши учун кўзда тутилган процедураларга мувофиқ кучга киради ва унинг ажралмас қисми бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Баҳсли масалаларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни изоҳлаш ёки татбиқ этиш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай баҳсли масалалар дипломатик каналлар орқали ўзаро маслаҳатлашишлар йўли билан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Битимнинг кучга кириши ва унинг амал қилишининг тўхтатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим дипломатик каналлар орқали унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларининг бажарилганлиги тўғрисида сўнгги ёзма билдириш олинган санадан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Томонлардан бири дипломатик каналлар орқали бошқа Томонни унинг амал қилишини тўхтатиш нияти тўғрисида ёзма равишда хабар қилган кундан бошлаб олти ой ўтгунига қадар ўз кучини сақлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим амал қилишининг тўхтатилиши, агар Томонлар бошқача келишмасалар, унга мувофиқ бажарилаётган ва тугалланмай қолган фаолиятни амалга оширишга дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 1997 йил 22 декабрда икки нусхада, ҳар бири ўзбек ва рус тилларида тузилди, иккала матн бир хил кучга эга.

(имзолар)