Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг
буйруғи
Мактабгача тарбия ва бошланғич таълим муассасаси тўғрисидаги намунавий низомни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 27 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 306-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 25 октябрдаги 225-сон «Мактабгача таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 43-сон, 431-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 1997 йил 23 январдаги 26-сон буйруғи билан тасдиқланган Мактабгача тарбия ва бошланғич таълим муассасаси тўғрисидаги намунавий низом (рўйхат рақами 306, 1997 йил 17 февраль) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ 2013 йил 2 сентябрдан бошлаб кучга киради.
Вазир У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 20 май,
175-сон
Келишилган:
Молия вазири Р. АЗИМОВ
2013 йил 20 май
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
2013 йил 20 май
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 22-сон, 287-модда)