Ҳужжат кучини йўқотган 20.09.2018 06.09.2000 йилдаги ПФ-2712-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 20.09.2018
Ҳужжат 07.06.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЕРРОРЧИ ГУРУҲЛАР ТАРКИБИГА АДАШИБ КИРИБ ҚОЛГАН ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОЛАРИНИ ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги ПФ-5542-сонли «Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонга қўшни бўлган давлатлар ҳудудидаги террорчи гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган, оғир жиноятлар содир этмаган, Ватанига, ота-онаси бағрига қайтиб, тинч ҳаёт кечиришни ният қилган шахсларга яна бир бор имконият бериш, уларнинг беҳуда қурбон бўлишига йўл қўймаслик мақсадида ҳамда гуманистик туйғу ва интилишлардан келиб чиққан ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Турли хил экстремистик оқимлар таъсирида чет элларга кетиб, террорчи гуруҳларга қўшилиб қолган, қўли қонга ботмаган, ўз қилмишидан надомат чекиб, пушаймон бўлиб бош эгиб келган шахслар жиноий жавобгарликдан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Фармон мазкур шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши учун ҳуқуқий асос бўлиши белгилаб қўйилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари, Давлат божхона қўмитаси ушбу Фармон талабларидан келиб чиқиб, террорчилик, босқинчилик билан боғлиқ хавф-хатарларнинг олдини олиш, халқимизнинг тинч ҳаётини таъминлаш мақсадида ўз фаолиятини янада кучайтирсин. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, маҳаллий ҳокимиятлар, маҳалла фаоллари ҳушёрлик ва огоҳликни ошириш бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб боришга жиддий эътибор қаратсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик кенгаши котиби М. Раҳмонқулов ва Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Ў. Комилов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 6 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-2712-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 9-10-сон, 268-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)